← Назад
Решение #651727 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 20 февраль 4-1105-2302/173-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья З.М.Эшмирзаев
раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров котиблигида, тарафлардан
даъвогар вакили А.М.Усманов (2023 йил 10 январдаги 2-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“GOLD BETON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
“KOMILON ARXQURILISH” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
94.185.000 сўм асосий қарз, 47.092.500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, “GOLD BETON” МЧЖ (бундан
буён матнда бажарувчи ёки даъвогар деб юритилади) ва “KOMILON
ARXQURILISH” МЧЖ (бундан буён матнда буюртмачи ёки жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2022 йил 4 август куни 26-сонли тайёр бетон
қоришмаси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Даъвогар
томонидан шартнома бўйича жавобгарга 324.185.000 сўмлик тайёр
бетон қоришмаси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар етказиб берилган
маҳсулот ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган, натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 94.185.000 сўмлик қарздорлиги вужудга келган.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 94.185.000 сўм асосий қарз ва 47.092.500 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Жавобгар ҳамда палата вакиллари суд мажлисига келмади. Палата
даъво аризасида суд мажлисини палата вакиллари иштирокисиз
кўришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар вакили (раҳбар)
тилхат орқали хабардор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд палата ишни ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраганлигини
ҳамда жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни палата ва жавобгар
вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қўллаб қувватлаб,
2022 йил 4 август куни 26-сонли тайёр бетон қоришмаси маҳсулоти
етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлигини, шартномага
асосан даъвогар томонидан жавобгарга 324.185.000 сўмлик сўмлик
тайёр бетон қоришмаси маҳсулоти етказиб берилганлигини, буни
тасдиқловчи ҳисоб-фактуралар мавжудлигини, жавобгар томонидан эса
етказиб берилган маҳсулот учун
230.000.000 сўмлик ҳақ тўлаб
берилганлигини, 2022 йил 4 август кунги 26-сонли шартнома бўйича
расмийлаштирилган 2022 йил 31 августдаги 36-сонли ҳисоб-фактурада
техник хатолик туфайли 2022 йил 8 августдаги шартнома
кўрсатилганлигини, аслида ушбу ҳисоб-фактура 2022 йил 4 август
кунги 26-сонли шартномага асосан расмийлаштирилганлигини,
жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлиқ
тўлаб бермаганлигини, натижада жавобгарни даъвогар олдида
94.185.000 сўмлик қарздорлиги вужудга келганлигини маълум қилиб,
жавобгардан жами 94.185.000сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган
47.092.500 сўм пеняни ундириб бериш ҳақидаги даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида
маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган шартномадан келиб чиққан.
ФК 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Аниқланишича, 2022 йил 4 август куни 26-сонли тайёр бетон
қоришмаси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган ва ушбу
шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 324.185.000 сўмлик
тайёр бетон қоришмаси маҳсулоти етказиб берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 19 августда 32-сонли
135.125.000 сўмлик, 2022 йил 31 августда 36-сонли 103.845.000 сўмлик,
2022 йил 20 сентябрда 39-сонли 38.640.000 сўмлик ва 2022 йил
21 ноябрда 49-сонли 46.575.000 сўмлик, жами 324.185.000 сўмлик
ҳисобварақ-фактуралар тақдим қилинган.
Жавобгар томонидан даъвогарга қайд этилган шартнома бўйича
230.000.000 сўм тўлаб берилган бўлиб, ушбу шартнома бўйича
жавобгарнинг
даъвогар
олдидаги
қарздорлиги
(324.185.000-230.000.000) 94.185.000 сўмни ташкил этиши аниқланди.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулот
ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган, натижада жавобгарни даъвогар олдида
94.185.000 сўмлик асосий қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарга
хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотига кўра 2023 йил 20 февраль
ҳолатига жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 4 август кунги
26-сонли шартнома бўйича жами 230.000.000 сўм тўлаб берилган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, даъвогар вакилининг тушунтириши,
судга тақдим этилган ҳисоб-фактураларга асосан жавобгарнинг
даъвогар олдида 94.185.000 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 94.185.000 сўм
асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Даъвогар даъво аризасида асосий қарздорликни ундириб
беришдан ташқари 47.092.500 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари
ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги
103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун
ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда
тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар
хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ
ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг
жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра, буюртмачи етказиб берилган
тайёр бетон қоришмаси учун ҳақни ўз вақтида тўламаганлик учун
бажарувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда неустойка тўлайди.
Шу сабабли, тўлов амалга оширилмасдан 94.185.000 сўм
кечиктирилганлиги учун жавобгарга нисбатан кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни
47.092.500 сўм миқдорда пеня ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, қарздор томонидан
мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Суд кредиторнинг манфаатларини ҳамда қарздор томонидан
мажбуриятнинг бажарилиш даражасини эътиборга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда тутилган
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня
миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 7.500.000
сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд дастлаб даъвогар жавобгардан 94.185.000сўм асосий қарз ва
47.092.500 сўм пеня ундириш ҳақида даъво талаби билдирганлигини
инобатга олиб, қаноатлантирилган даъво талабига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджетига 2.825.550 сўм давлат божи,
жавобгардан даъвогарга олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
5
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180,192-моддаларини қўллаб, суд
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “GOLD BETON” МЧЖ манфаатидаги даъво
аризаси бўйича даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “KOMILON ARXQURILISH” МЧЖдан:
- даъвогар “GOLD BETON” МЧЖга 94.185.000 сўм асосий қарз,
7.500.000 сўм пеня ҳамда 30.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда
101.715.000 сўм пул маблағи;
- республика бюджетига 2.825.550 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.М.Эшмирзаев