← Назад
Решение #651734 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| шунингдек ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT
SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059,Toshkent sh, Sh.Rustaveli ko`chasi,93 uy
100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93
Tel:(+99871) 253-24-90
Fax: 0 (71)253-17-60
e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
Қ А Р О Р
(апелляция инстанцияси суди)
Тошкент шаҳри
2023 йил 20 февраль 4-1107-2201/1667-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Каримов
Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Арипов ва
А.Ибрагимовадан иборат таркибда, С.Кенжаевнинг котиблигида, тарафлар
иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят худудий
бошқармасининг даъвогар “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ANGREN BAHODIR BIZNES”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 51 324 750 сўм зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан
қабул қилинган Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15
августдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “ANGREN BAHODIR BIZNES”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти
асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят худудий
бошқармаси “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки корхона деб юритилади)
манфаатида Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “ANGREN BAHODIR BIZNES” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки истеъмолчи деб юритилади)
ҳисобидан 51 324 750 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби
тўлиқ қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан апелляция
шикояти берилган бўлиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш, ишни жавобгар иштирокида кўриб чиқиш сўралган.
Суд мажлиси тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган тарафлар
суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Уларнинг суд мажлисида
танаффус эълон қилинганидан хабардор эканлигини тасдиқловчи ҳужжат
иш жилдида мавжуд.
Бироқ, жавобгар жамият раҳбари 2023 йил 17 февралдаги сайёр суд
мажлисида иштирок этиб, апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўраган.
2023 йил 17 февралдаги сайёр суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакили жавобгар жамият раҳбари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар
ўрганиб чиқилганлиги ва иш ҳолатларига аниқлик киритилганлигини,
натижада жавобгарга нисбатан 2022 йил 1 мартда тузилган 27407-000071сонли далолатнома бўйича ҳисобга олинмаган электр энергиясининг қайта
ҳисоб-китоби 13 246 027 сўмни ташкил этганлигини, аммо ҳужжатлар
тақдим этилмаганлиги учун зарар суммаси 3 йилга ҳисобланганлигини
билдириб, судлов ҳайъатига бу ҳақда баённома ва қайта ҳисоб-китобга асос
бўлган ҳужжатлар (2021 йил 15 июлдаги ижара шартномаси, 2021 йил
26 майдаги техник шарт ва б.)ни тақдим этиб, ушбу ҳолатларни инобатга
олишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб, шикоятда келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция
судининг 2022 йил 15 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, суд
харажатларини тарафларга қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юклашни лозим топади:
Даъво аризасида баён этилишича, 2022 йил 01 март куни корхонанинг
Ангрен шаҳар филиали ходимлари томонидан истеъмолчининг электр
энергиясидан фойдаланиш ҳолати ўрганилган. Ўрганиш натижасида
истеъмолчи томонидан Ангрен шаҳар, Қорабоғсой кўчасида жойлашган
автобекатда (39-уй олдидаги) корхона билан шартнома тузилмай, 1 та
микротўлқинли печ (1 кВт), 8 та ёритиш мосламалари (ҳар бири -0,012 кВт),
2 та музлатгич (ҳар бири -0,8 кВт), 1 та кондиционер (1,2 кВт), 1 та электр
печи (0,5 кВт)ни улаган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб
келинганлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича шу куннинг ўзида 27407-000071-сонли
далолатнома тузилган (далолатнома корхона вакиллари А.Махкамов,
Ш.Ахматов томонидан имзоланган ва истеъмолчи вакили Э.Бекировага
топширилган).
Мазкур далолатномага кўра ноқонуний уланган электр қабул
қилгичларнинг умумий қувватидан келиб чиқиб жавобгарга 51.324.750 сўм
(ноқонуний уланган электр қабул қилгичларнинг умумий қуввати
– 4.396 кВт, 1 суткалик ўртача истеъмол–105.504 кВт /соат, қайта ҳисобкитоб учун қўлланилган таъриф – 450 сўм, даъво муддати –1.095 кун, ҳисобга
олинмаган электр энергия миқдори–114.055 кВт ҳисобидан 51.324.750 сўм)
зарар ҳисобланган.
Ҳисобланган 51 324 750 сўм зарар суммасини ихтиёрий тўлаш
юзасидан жавобгар огоҳлантирилган, бироқ электр энергиясидан
ноқонуний фойдаланиш натижасида ҳосил бўлган (ҳисобланган)
қарздорлик ихтиёрий қопланмаган ва шундан сўнг даъвогар манфаатида
киритилган даъво аризаси асосида судда иш қўзғатилган.
Суд жараёнида жавобгар ҳақиқатда корхона билан шартнома тузмай,
1 та микротўлқинли печ (1 кВт), 8 та ёритиш мосламалари (ҳар бири
-0,012 кВт), 2 та музлатгич (ҳар бири -0,8 кВт), 1 та кондиционер (1,2 кВт),
1 та электр печи (0,5 кВт)ни улаган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний
фойдаланиб келганлиги, мазкур ҳолат жавобгарнинг электр энергиясидан
фойдаланишда “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари"га риоя этиш
ҳолати ўрганилганда аниқланганлиги ва ҳолат юзасидан жавобгарга
27407-000071-сонли далолатнома тузилганлиги, бироқ ушбу далолатнома
асосида жавобгар томонидан рухсатсиз истеъмол қилинган электр
энергиясининг қийматини қайта ҳисоб-китоб қилишда хатоликка йўл
қўйилганлиги, гарчан жавобгар Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ягона
дарча маркази томонидан 2016 йил 1 декабрда рўйхатга олинган ва унга
1911-сонли гувоҳнома берилган бўлсада, жавобгар ушбу объектни 2021 йил
15 июлдаги ижара шартномаси асосида олганлиги, аммо шунга қарамай
жавобгарга даъво муддатига, яъни уч йилга қайта ҳисоб-китоб
қилинганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
Ушбу Кодекснинг 470-моддаси 1-қисмида энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти
шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия
бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозимлиги, энергия
билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия
миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланиши белгиланган.
Бироқ, мазкур ҳолатда жавобгар даъвогар билан шартнома тузмай,
электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари"нинг 118-бандида истеъмолчилар (шу жумладан
маиший истеъмолчилар) электр қурилмаларини ҳудудий электр
тармоқлари корхонасининг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан
улаган тақдирда, электр қурилмалари электр тармоғидан дарҳол узиб
қўйилиши, истеъмолчидан эса рухсатсиз истеъмол қилинган электр
энергиясининг қиймати истеъмолчи расмий равишда давлат рўйхатидан
ўтказилган кундан бошлаб ўтган вақт мобайнида (тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд бўлганда) ёки даъво муддати учун электр энергиясини қабул қилгич
қурилманинг уланган қувват бўйича суткасига 24 соат давомида ишлаши ва
ўзбошимчалик билан уланган электр тармоғи (электр узатиш линияси ва
трансформаторлар) участкасида йўқотилган қувват ҳисобидан ундирилиши,
ҳисобга олинмаган электр энергияси қийматини ундириш учун электр
энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи
ёки унинг вакили иштирокида ёки унинг иштирокисиз, белгиланган
тартибда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиши белгиланган.
ФК 985-моддаси 1-қисмида ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик)
туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек
юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни
етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан рухсатсиз истеъмол қилинган
электр энергиясининг қиймати, яъни жавобгар томонидан даъвогарга
етказилган зарар суммаси 13 246 027 сўм (4.396 кВт х 24соат = 105 кВт/ соат;
105.504 кВт /соат х 279 кун = 29 435 Вт/соат; 29 435 Вт/соат х 450 сўм =
13 246 027 сўм)ни ташкил қилган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида
келтирган важлари қисман асосли, биринчи инстанция суди даъво талабини
тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 30-бандида апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
5
қонунийлигини ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши ва апелляция
инстанцияси судининг қарорида шикоятда (протестда) баён қилинган ҳар
бир важга баҳо берилиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПК 278-моддасининг 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгартиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни,
ИПК 118-моддасининг талабидан келиб чиқиб, суд харажатларини
тарафларга қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юклашни, шунингдек ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи
инстанция суди томонидан 2022 йил 15 августаги ҳал қилув қарорига асосан
берилган ижро варақалари бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 278-280,
343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги
ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қароридаги жавобгар “ANGREN BAHODIR BIZNES”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Toshkent hududiy
elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти фойдасига ундириш
белгиланган 51 324 750 сўм зарар ва 24 000 сўм почта харажати 13 246 027
сўм зарарга, республика бюджетига ундириш белгиланган 1 026 495 сўм
давлат божи 264 920,5 сўмга ўзгартирилсин.
Даъвогар “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик
жамияти ҳисобидан:
– жавобгар “ANGREN BAHODIR BIZNES” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 379 539,75 сўм;
– республика бюджетига 761 574,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанция суди учун тўланмаган 1 247,5 сўм давлат божи
даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги
жавобгар “ANGREN BAHODIR BIZNES” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi”
акциядорлик жамияти фойдасига 51 324 750 сўм зарар ва 24 000 сўм почта
харажати, республика бюджетига 1 026 495 сўм давлат божи ундириш ҳақида
берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
6
кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи:
(имзо)
Ж.Суяров
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
А.Арипов
(имзо)
А.Ибрагимова