← Назад
Решение #651800 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 242 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 февраль
№ 4-1603-2301/367
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи –
Тўрақўрғон туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор – «ХХХХХ»
унитар корхонасини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили М.Турғунов
(2023 йил 20 февралдаги 25-01103–сонли ишончнома асосида), Мажбурий
ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими давлат ижрочиси У.Гайипов (2023
йил 20 февралдаги 10-135-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
аризада баён этилишича, Тўрақўрғон туманидаги «ХХХХХ» унитар
корхонаси 2023 йил 1 февраль ҳолатига солиқ тўловлари ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан келган ва
бюджет олдида жами 20.316.581,34 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлмасдан, солиқ
қарздорлиги ундирувини қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги
ижро ҳужжати ҳам давлат ижрочилари томонидан «Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 40-моддасининг 3-банди талаблари асосида
ижросиз қайтарилган. Бунга кўра, Тўрақўрғон туман давлат солиқ
инспекцияси «ХХХХХ» унитар корхонаси (кейинги матнда қарздор деб
юритилади)ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, қарздор
тўлов қобилиятини йўқотганлиги сабабли уни банкрот деб топишни
сўради.
Давлат ижрочиси ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро
ҳаракатлари натижасида қарздорнинг номида ҳеч қандай мол-мулклари
йўқлиги сабабли, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси
биринчи қисмининг 3-бандига асосан ундирувчига қайтарилганлигини
билдириб, қарздорни банкрот деб этироф этишни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган қарздор вакили шу куни суд мажлисида иштирок
этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни қарздор (жавобгар) вакили
иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
шунингдек ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан кейин матнда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига
кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат
этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича
ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга
қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги
тўғрисидаги
ишлар
кўриб
чиқилаётганда
қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «ХХХХХ» унитар корхонасининг 2023
йил 1 февраль ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
20.316.581,34 сўм бўлган қарзи унинг ҳисоб рақамида пул маблағи
шунингдек, мол-мулклари мавжуд бўлмаганлиги сабабли ундирилмасдан
қолган.
«ХХХХХ» унитар корхонаси тўлов қобилиятига эга эмаслиги,
транспорт воситалари, бино-иншоотлари йўқлиги сабабли қарздорликни
ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари давлат ижрочилари томонидан
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати
органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши
бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий
бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб
юритилади) эга бўлади.
Қонун 242-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул
қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир
бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонун 52-моддасининг иккинчи қисмида, суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга
доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга
ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги назарда
тутилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг хатига асосан тугатиш бошқарувчиси вазифасига 4тоифали суд бошқарувчиси М.Мухиддинов номзоди тавсия этилган.
Қайд этилганларга асосан ҳамда қарздорнинг мажбурий тўловлар
бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, мазкур тўловлар
мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор
томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг
талабини асосли деб ҳисоблаб, уни банкрот деб эътироф этишни ва унга
нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш
бошқарувчиси вазифасига 4-тоифали суд бошқарувчиси М.Мухиддиновни
тайинлашни лозим деб топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПКнинг 118-моддасида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган. Шу асосда суд ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатлари, хусусан 900.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта
харажатлари қарздордан ундирилиши лозим.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
«Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 7, 52 ва 242моддаларига ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб, суд
қаноатлантирилсин.
Қарздор- «ХХХХХ» унитар корхонаси (СТИР 000000000) банкрот деб
топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб 4-тоифали суд бошқарувчиси
Мухиддинов Мирзохид Махмуджанович тайинлансин.
Қарздорнинг
бошқарув
органлари
тугатиш
бошқарувчиси
тайинланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг
бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари (муҳрлар ва
штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари
тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминласинлар.
Тугатиш бошқарувчи зиммасига:
- қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритишни
бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш ва чоп
этилганлиги тўғрисида далилни судга тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган «Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш» Қоидалари 3-бандига мувофиқ, 2 ой муддатда
тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича хулоса тақдим этиш;
- тугатишга доир иш юритишни Ўзбекистон Республикаси «Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида» Қонун талабларига асосан ташкил этиш ва
ўтказиш, тугатишга доир иш юритиш натижалари тўғрисида маълумот,
оралиқ ҳисобот тақдим этиш ҳамда якуний хисоботни 2023 йил 20 майга
қадар топшириш мажбурияти юклатилсин.
«ХХХХХ» унитар корхонасидан бюджетга 900.000 сўм давлат божи,
Тўрақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига тўланган 30.000
сўм суд почта харажатлари суд бошқарувчиси орқали ундирилсин.
Суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши мумкин.
Раислик этувчи
А.Шокиров