← Назад
Решение #651838 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| амда ФК | 951 | — | law | |
| ИПК | 46 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| исобланмайди ва шунинг учун ИПК | 107 | — | law | |
| олдириш ёки | 110 | — | law | |
| бандининг биринчи хатбошисида ФК | 951 | — | law | |
| илинмаганлиги ФК | 55 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2203/2404-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья С.Кадиров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Т.Алимардонов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, тарафлар вакили иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агробанк” АТБ
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамиятидан 27 982 000 сўм суғурта
товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш
бўйича қабул қилинган Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022
йил 4 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда аҳолини
тадбиркорликка кенг жалб этиш ва оилавий тадбиркорликни
ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш
тўғрисида” 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли қарорига асосан
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк ёки
даъвогар деб юритилади) фуқаро Р.Жўраева (бундан буён матнда қарз
олувчи деб юритилади)га иссиқхона ташкил этиш учун 30 000 000 сўм
миқдорида кредит ажратган.
Даъвогар ва “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар ёки суғурталовчи деб юритилади) Сурхондарё
вилоят агентлиги ўртасида 2019 йил 1 июнда 19-К/2175-сонли кредит
қайтмаслик хатаридан суғурталаш бош шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан Банк томонидан қарз олувчига берилган
кредит қайтарилиши мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш усули
сифатида 2019 йил 1 июнда суғурталовчи Банкка 19-К/2175-001-сонли
суғурта полиси берилган ва унда суғурта суммаси 30 000 000 сўм деб
кўрсатилган.
Қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар кредит
шартномасида белгиланган муддатларда тўламаганлиги сабабли
Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг ҳал қилув қарори
билан қарз олувчидан Банк фойдасига кредит қарздорлиги ундирилган ва
2021 йил 14 январь куни ижро варақаси берилган.
Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлимининг давлат ижрочиси
томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг ҳал қилув
қарорининг ижроси юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган ва қарз
олувчининг тўлов қобилияти мавжуд эмаслиги сабабли 2021 йил
31 мартдаги қарор билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
40-моддасининг 3-бандига асосан ижро иш юритуви тамомланган ва ижро
ҳужжати Банкка қайтарилган.
Даъвогар жавобгарга суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги сабабли
суғурта тўловини амалга оширишни сўраб, огоҳлантириш хати юборилган.
Аммо жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган.
Шунинг учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё
вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) Банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ва унинг Сурхондарё вилоят агентлигидан 27 982 000 сўм
суғурта товонини ундиришни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб,
жавобгардан банк фойдасига 27 982 000 суғурта товони ундириш
белгиланган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан Термиз туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
“Kafil-Sug‘urta”
акциядорлик
жамиятининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик
жамияти томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва
қарорни бекор қилиш ҳамда даъво талабларини рад этиш сўралган. Бунга
асос қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
14.2 ва 14.3-бандларида келиб чиқадиган барча келишмовчилик ва
низолар ўзаро келишув йўли билан ҳал этилиши, ҳал этилиши имкони
бўлмаган тақдирда қонунчиликка мувофиқ ҳал этилиши белгиланганлиги,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг 2019 йил 15 мартдаги
45а-сонли бўйруғи билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қилинишини
таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқноманинг 16-бандида икки тараф ҳам
Палата аъзоси бўлиб, жавобгар биринчи чақирув хатига мувофиқ
низоларни судгача ҳал этиш учун келмаган тақдирда ижрочи, яъни Палата
вакили ёзма равишда такрорий чақирув хати юборишга мажбурлиги
белгиланганлиги, жавобгар Палата аъзоси бўлса-да, у билан тегишли
тартибда низоларни судгача ҳал этиш чораларни кўрмасдан туриб
қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилганлиги, ИПКнинг
107-моддасида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун
қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдириши, 110-моддасида эса даъвогар жавобгар
билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя
этмаган бўлса, бунда шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар
шартномасида назарда тутилган ва бундай тартибни қўллаш имконияти
бой берилган бўлса суд иш юритишни тугатилиши белгиланганлиги, суд
қарор қабул қилишда мазкур процессуал ҳуқуқ нормаларига амал
қилмасдан туриб қарор қабул қилганлиги, суғурта шартномасининг
5.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб қарздорнинг қонунда белгиланган
тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятини бажаришга
унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II-гуруҳ ногиронлиги) ёки
ўлими, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор
томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига
кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида
суғурта қилдирувчи/наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган ва
Олий суд Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори бўйича
қарздордан қарзини ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб, кутиш
муддати тугаганидан сўнг юзага келган воқеа ҳисобланиши
кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар томонидан даъво аризасида суғурта
ҳодисаси рўй берганлик фактини тасдиқловчи бирорта далил кўрсатмаган
бўлса-да, суд мазкур ҳолатларни инобатга олмасдан қарор чиқарганлиги,
кредит қарздорлиги ҳосил бўлгач суғурта шартномасининг 9.2-бандига
кўра суғурта ҳодисаси рўй берган тақдирда Банк ёки қарздор 5 иш кунида
суғурталовчига ёзма хабар бериши ва суғурта ҳодисасига доир
ҳужжатларни, шу жумладан қарздорнинг меҳнат қобилиятини йўқотиши
(I ва II-гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни
тақдим этмаганлиги, бош шартнома 7.3.6-бандининг “д, ж” кичик
бандларига мувофиқ агар суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси ва зарар
миқдорини аниқлаш учун зарур ҳужжатлар, маълумотлар, ахборотларни,
шунингдек шартноманинг 9.2-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ўз
вақтида тақдим этмаган бўлса суғурталовчи суғурта товонини рад этиши
белгиланганлиги, судлар мазкур ҳолат ҳамда ФКнинг 951-моддасида
белгиланган қоида ва Пленум қарорининг 12-бандида берилган
тушунтиришларга эътибор бермаганлиги, шартноманинг 7.2.7-бандида
қарздорга нисбатан суд жараёни бошланса суғурта қилдирувчи/наф
олувчи суғурталовчини ишда учинчи шахс сифатида иштирок этишга
таклиф қилиш мажбурияти юкланганлиги, аммо суғурталовчи ишга жалб
қилинмаганлиги, натижада суғурталовчида қарздорликнинг ҳосил бўлиш
сабабларини аниқлаш имкони чекланиб қолганлиги, жавобгарнинг
Марказий банк ходимлари томонидан кредит ажратишда қонунчилик
талабларига риоя этилиши аҳволи юзасидан хулоса бериш ҳақидаги
илтимосномаси асоссиз равишда рад этилганлиги, “Ҳар бир оила –
тадбиркор” дастури доирасида кредитлаш ажратиш тартиби тўғрисидаги
Низомнинг 6-бандига мувофиқ кредитлар қайтаришлик, тўловлилик,
таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари
асосида берилиши кўрсатилган бўлса-да, Банк томонидан доимий иш
жойи мавжуд бўлмаган шахсларга кредит ажратишга йўл қўйилганлиги,
ваҳоланки, суғурта шартномасининг 6.1.2-бандида суғурта қилдирувчи,
қарздор ёки унинг вакиллари томонидан кредит шартномасини
расмийлаштиришда/кредит беришда Ўзбекистон Республикасининг
қонун
ҳужжатларига
риоя
қилинмаган,
ўзларининг
кредит
мажбуриятларини
бажармаган
ҳолатлар
суғурта
ҳодисаси
ҳисобланмаслиги
ва
тегишлича
суғурта
товони
таркибига
киритилмаслиги белгиланганлигини кўрсатган.
Палата, даъвогар ва жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата, даъвогар ва
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ
тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий
муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил
этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш,
қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва
мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу
тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга
оширилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда “Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти
акциядорлик жамиятига айлантирилганлиги сабабли, “Kafil-Sug‘urta”
масъулияти чекланган жамиятини “Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамияти
билан алмаштириш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбурият шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 915-моддасига мувофиқ мулкий суғурта шартномасига
мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ
(суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки
шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф
олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни
ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ
зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш
(суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва қарз олувчи
ўртасида имзоланган кредит шартномасига асосан Банк қарз олувчига
30 000 000 сўм кредит маблағини ажратган.
Даъвогар ва жавобгарнинг Сурхондарё вилоят агентлиги ўртасида
2019 йил 1 июнда 19-К/2175-сонли кредит қайтмаслик хатаридан
суғурталаш бош шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан суғурталовчи
томонидан Банкка 19-К/2175-001-сонли суғурта полиси берилган ва унда
суғурта суммаси 30 000 000 сўм деб кўрсатилган.
Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб
қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги
пуллик мажбуриятини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши
(I ва II-гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими ҳамда кредит шартномасида
белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан 2 ой давомида фоиз
тўланмаган тақдирда суғурта хатарини қоплаб бериш, қайтара олмаслиги
ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор
қилиниши оқибатида суғурта қилдирувчи/наф олувчига зиён
етказилишига сабаб бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори бўйича қарздордан
қарзини ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб, кутиш муддати
тугаганидан кейинги юзага келган воқеа ҳисобланади.
Шунингдек, шартноманинг 5.2-бандига мувофиқ суғурта ҳодисаси
рўй беришининг асосий шарти бўлиб, қарздорнинг ўз меҳнат
қобилиятини йўқотиши (I ва II-гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими ҳамда
кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор
томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ҳамда суд қарорига
кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида
суғурта қилдирувчи/наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлиши
ва суғурта қилдирувчи/наф олувчи томонидан кредит шартномасига кўра
кредитни сўндириш борасида зарур чораларни, яъни қарздорнинг пул
маблағларидан ҳамда мол-мулкидан ундириш чораларини кўрганидан
кейин ҳам қарздорнинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида
суғурта қилдирувчи/наф олувчи олдидаги қарздорликнинг пайдо бўлиши
ҳисобланади.
Шартноманинг
5.3-бандига
асосан
суғурталовчига
талаб
билдирилгунга қадар суғурта қилдирувчи/наф олувчи қарздордан қарзни
ундириш чораларини кўриши зарур ва фақат қарздорнинг мажбуриятни
бажариш
учун
мол-мулки
етарли
бўлмагандагина
суғурта
қилдирувчи/наф олувчи суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга.
Қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги
давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси
талабларига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан
тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Судлар
томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 22-бандида агар суғурта
шартномаси мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган
бўлса,
асосий
мажбурият
бажарилмаган
тақдирда
кредитор
суғурталовчидан суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни талаб
қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, агар суғурта шартномаси хўжалик
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида
тузилганида, суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар кредитор
қарздордан қарзни ундириш чораларни кўриши зарур ва фақат
қарздорнинг
мажбуриятни
бажариш
учун
мол-мулки
етарли
бўлмагандагина кредитор суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга
эканлиги, агар суғурта шартномасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса,
қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги
давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан
ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Суғурта ҳодиса юз берганлиги мақбул далиллар билан, хусусан
қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли эмаслиги
давлат ижрочисининг ижро ишини тамомлаш ва ижро ҳужжатини
ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланганлиги
сабабли биринчи инстанция суди қарз олувчининг қарздорлиги бўйича
27 982 000 сўм суғурта товони суммасини жавобгардан ундириш
тўғрисида асосли хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Жавобгарнинг шикоятда келтирган тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 14.2 ва 14.3-бандларида келиб чиқадиган барча
келишмовчилик ва низолар ўзаро келишув йўли билан ҳал этилиши, ҳал
этилиши имкони бўлмаган тақдирда қонунчиликка мувофиқ ҳал этилиши
белгиланганлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг 2019 йил
15 мартдаги 45а-сонли бўйруғи билан тасдиқланган “Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя
қилинишини таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқноманинг 16-бандида икки
тараф ҳам Палата аъзоси бўлиб, жавобгар биринчи чақирув хатига
мувофиқ низоларни судгача ҳал этиш учун келмаган тақдирда ижрочи,
яъни Палата вакили ёзма равишда такрорий чақирув хати юборишга
мажбурлиги белгиланганлиги, жавобгар Палата аъзоси бўлса-да, у билан
тегишли тартибда низоларни судгача ҳал этиш чораларни кўрмасдан
туриб қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилганлиги,
ИПКнинг 107-моддасида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги
низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган
бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши, 110-моддасида эса
даъвогар жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибига риоя этмаган бўлса, бунда шу тоифадаги низолар учун қонунда
ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган ва бундай тартибни қўллаш
имконияти бой берилган бўлса суд иш юритишни тугатилиши
белгиланганлиги, суд қарор қабул қилишда мазкур процессуал ҳуқуқ
нормаларига амал қилмасдан туриб қарор қабул қилганлиги ҳақидаги
важлари билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, биринчидан,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори
3-бандининг тўртинчи хатбошисида агар шартномада тарафлар
томонидан келиб чиққан низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳақидаги
шарт назарда тутилган бўлса, аммо низони ҳал этиш тартиби
белгиланмаган бўлса, бу ҳолда низони талабнома юбориш йўли билан ҳал
этиш тартиби мажбурий ҳисобланмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суғурта шартномасининг 14.2 ва 14.3-бандларида низони
ҳал этиш тартиби белгиланмаган. Иккинчидан, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси раисининг 2019 йил 15 мартдаги 45а-сонли бўйруғи билан
тасдиқланган Йўриқноманинг талабларига риоя қилинмаганлиги ҳам
низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя
этмаганлиги ҳолати ҳисобланмайди ва шунинг учун ИПКнинг
107-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки
110-моддасига асосан иш юритишни тугатишга сабаб бўлмайди.
Жавобгарнинг шикоятда келтирган суғурта шартномасининг
5.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб қарздорнинг қонунда белгиланган
тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятини бажаришга
унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II-гуруҳ ногиронлиги) ёки
ўлими, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор
томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига
кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида
суғурта қилдирувчи/наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган ва
Олий суд Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори бўйича
қарздордан қарзини ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб, кутиш
муддати тугаганидан сўнг юзага келган воқеа ҳисобланиши
кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар томонидан даъво аризасида суғурта
ҳоддисаси рўй берганлик фактини тасдиқловчи бирорта далил
кўрсатмаган бўлса-да, суд мазкур ҳолатларни инобатга олмасдан қарор
чиқарганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, Олий суд
Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори 12-бандининг
биринчи хатбошисида ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф
олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта
шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор
қилиш мажбурияти белгиланганлиги, суғурта қилдирувчи зиммасига
фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш
мажбурияти юкланиши, қонун билан суғурта қилдирувчига (наф
олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун
лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти
юкланмаганлиги ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида
тузилган суғурта шартномасининг 9.2-бандига кўра, ушбу бош
шартноманинг 5.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда суғурта
қилдирувчи/қарздор суғурталовчига кутиш даври тугагандан сўнг, бундай
ҳолат юзага келганлиги аниқланган пайтдан бошлаб 5 иш кунидан
кечиктирмай воқеа содир бўлганлиги тўғрисида ариза бериши, шунингдек
суғурталовчига зиён содир бўлганлиги ва миқдорини аниқлаш имконини
берувчи ҳужжатларни, хусусан қарздор томонидан кредитни сўндириш
учун пул маблағларини тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатлари
нусхалари; кредит шартнома амал қилган муддатда маблағлар ҳаракати
тўғрисида кўчирмалар; жорий санада қарздорнинг ҳисоб рақамидаги
маблағлар сальдоси тўғрисида банк маълумотномаси; кредит
маблағларидан
мақсадли
фойдаланиш
бўйича
ҳужжатлар,
маълумотномалар; давлат ижрочисининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг
40-моддасига асосан, қарздорнинг мол-мулки мажбуриятини бажариш
учун етарли эмаслиги бўйича ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш
ҳақидаги қарори нусхаси; қарздорнинг меҳнат қобилиятини йўқотиши
(I ва II-гуруҳ ногиронлиги) ҳақида тегишли маълумотнома ёки ўлим
ҳолатини тасдиқловчи гувоҳномани тақдим этиши, қарздор суғурта
қилдирувчига суғурталовчи талаб қилаётган ҳужжатларни ўз вақтида
тақдим этишда кўмаклашиши шартлиги белгиланган. Даъвогар
томонидан шартноманинг 9.2-бандига риоя қилинган ҳолда жавобгарга
суғурта ҳодисаси вужудга келганлиги сабабли суғурта товонини тўлаш
тўғрисида жавобгарга талабнома тақдим этилган. Талабномага фуқаролик
ишлари бўйича суднинг қарори, кредит шартномаси нусхаси, полис
нусхаси, МИБнинг ижро ишини тамомлаш ҳамда ижро ҳужжатини
қайтариш қарори ва бошқа ҳужжатлар илова қилинган.
Шу боис, жавобгарнинг даъвогар суғурта ҳодисаси рўй берганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни жавобгарга тақдим қилмаганлиги ҳақидаги
важлари асоссиз.
Жавобгарнинг шикоятда келтирган кредит қарздорлиги ҳосил
бўлгач суғурта шартномасининг 9.2-бандига кўра суғурта ҳодисаси рўй
берган тақдирда Банк ёки қарздор 5 иш кунида суғурталовчига ёзма хабар
бериши ва суғурта ҳодисасига доир ҳужжатларни, шу жумладан
қарздорнинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II-гуруҳ ногиронлиги)
ёки ўлими ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаганлиги
ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, суғурта шартномасининг
5.1-бандига асосан 2 та ҳолат суғурта ҳодисаси ҳисобланади, яъни,
биринчиси - қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта
қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятини бажаришга унинг меҳнат
қобилиятини йўқотиши (I ва II-гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими, иккинчиси
- кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор
томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги. Мазкур ҳолатда
кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор кредит
қарздорлигини қайтара олмаган ва бу ҳолат тегишли ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топган.
Жавобгарнинг шикоятда келтирган шартноманинг 7.2.7-бандида
қарздорга нисбатан суд жараёни бошланса суғурта қилдирувчи/наф
олувчи суғурталовчини ишда учинчи шахс сифатида иштирок этишга
таклиф қилиш мажбурияти юкланганлиги, аммо суғурталовчи ишга жалб
қилинмаганлиги, натижада суғурталовчида қарздорликнинг ҳосил бўлиш
сабабларини аниқлаш имкони чекланиб қолганлиги ҳақидаги важи ҳам
суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки,
суғурталовчини фуқаролик ишлар бўйича судида кўрилган ишга жалб
қилинмаганлиги ФКнинг 55-моддасига биноан суғурта пулини тўлашни
рад этишга асос бўла олмайди.
Жавобгарнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида
кредитлаш ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига мувофиқ
кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва
мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилиши кўрсатилган бўлса-да,
Банк томонидан доимий иш жойи мавжуд бўлмаган шахсга кредит
ажратишга йўл қўйилганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, “Ҳар
бир оила-тадбиркор” дастури доирасида (2022 йил 9 сентябрда ҳужжат
кучини йўқотган) кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
1-бандига кўра қарз олувчилар – тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар, шунингдек кичик
тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар,
микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда
оилавий тадбиркорлик субъектлари деб белгиланган. Мазкур бандда
доимий иш жойи мавжуд бўлган фуқаролар эмас, балки тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар
тушунчаси берилган.
Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди даъвони
қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Шунинг
учун, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан
қабул қилинган суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат
қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида
қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 46, 118, 169, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Kafil-Sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти “Kafil-Sug‘urta”
акциядорлик жамияти билан алмаштирилсин.
“Kafil-Sug’urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов