Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-1903/3295 Дата решения 20.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипотека банк АТИБ Ответчик / Подсудимый Сергели Бетон масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1025862 Claim ID 3097362 PDF Hash 0720f94c1591fa81... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
аролик кодекси 229-моддаси аролик кодекси 229 code_article
аролик кодекси 9-моддаси аролик кодекси 9 code_article
ИПК 305-1-моддаси ИПК 305-1 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-1903/3295-сонли иқтисодий иш Судья: А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев, Т.Аннаева, Ш.Маҳмудов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Armostar Group” оилавий корхонаси таъсисчиси С.Ниязовнинг вакили Н.Собиров (2023 йил 27 январдаги ордерга асосан), “Armostar Group” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси Х.Усманов, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ вакили Ш.Машарипов (2022 йил 23 июндаги 04-16/44-сонли ишончномага асосан), фуқаро О.Пулатовнинг вакили З.Тухташев (2023 йил 6 январдаги ишончнома ва 2023 йил 7 январдаги ордерга асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Ipotekabank” АТИБ манфаатида “SERGELI BETON” МЧЖдан 2 633 412 011,22 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни “Armostar Group” оилавий корхонасига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли-ота кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 4.712 кв.м. бўлган нотурар кўчмас мулк биноси (4 375 000 000 сўмга баҳоланган), “SERGELI BETON” МЧЖга тегишли бўлган “BMS-60” маркали ишлаб чиқарувчи мобил бетон заводи ва 30-35 цемент сақловчи омборхона (500 000 000 сўмга баҳоланган) ҳамда Тошкент вилояти, Паркент тумани, Бўстон ҚФЙ, Чотқол қишлоғида 0,92га ер майдонида жойлашган “Ғишт ишлаб чиқариш цехи”га (400 000 000 сўмга баҳоланган) қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2021 йил 26 июлдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисиининг ўринбосари томонидан киритилган, ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протест асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Ipoteka-bank” АТИБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SERGELI BETON” МЧЖдан (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) 2 633 412 011,22 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни “Armostar Group” оилавий корхонасига (бундан буён матнда ОК деб юритилади) ОКга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли-ота кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 4.712 кв.м. бўлган нотурар кўчмас мулк биноси (4 375 000 000 сўмга баҳоланган), МЧЖга тегишли бўлган “BMS-60” маркали ишлаб чиқарувчи мобил бетон заводи ва 30-35 цемент сақловчи омборхона (500 000 000 сўмга баҳоланган) ҳамда Тошкент вилояти, Паркент тумани, Бўстон ҚФЙ, Чотқол қишлоғида 0,92га ер майдонида жойлашган “Ғишт ишлаб чиқариш цехи”га (400 000 000 сўмга баҳоланган) қаратишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, МЧЖ ҳисобидан банк фойдасига 233 333 333,34 асосий қарз, муддати ўтган қарздорликка ҳисобланган 66 745 345 сўм фоиз, муддати келмаган 2 333 333 332,64 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 30 071 232,88 сўм фоиз, жами 2 633 412 011,22 сўм ундирилган. Ундирув ОКга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли-ота кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 4.712 кв.м. бўлган нотурар кўчмас мулк биносига қаратилиб, унинг бошланғич баҳоси 4 375 000 000 этиб белгиланган, МЧЖга тегишли бўлган “BMS-60” маркали ишлаб чиқарувчи мобил бетон заводи ва 30-35 цемент сақловчи омборхонага қаратилиб, унинг бошланғич баҳоси 500 000 000 сўм этиб белгиланган ҳамда Тошкент вилояти, Паркент тумани, Бўстон ҚФЙ, Чотқол қишлоғида 0,92 га ер майдонида жойлашган “Ғишт ишлаб чиқариш цехи”га қаратилиб, унинг бошланғич баҳоси 400 000 000 сўм этиб белгиланган. МЧЖдан бюджетга 52 668 240,22 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 28 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, ОКнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар буйича судлов хайъатининг 2020 йил 28 майдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Суднинг 2020 йил 10 июндаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ жалб қилинган. Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлимининг 2022 йил 30 мартдаги 10/2-15548-22-сонли хатида 2019 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарори юзасидан берилган ижро варақаси асосида ижро ҳаракатлари олиб борилиб, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг 2019 йил 15 октябрда ўтказилган аукцион савдоси натижаларига кўра ОКга тегишли бўлган гаровдаги кўчмас мулк объекти фуқаро О.Пулатов томонидан 4 462 500 000 сўмга сотиб олинганлиги ва 4 417 875 000 сўм бўлим депозит ҳисоб рақамига келиб тушганлиги, банк томонидан 2019 йил 17 октябрь ҳолатига МЧЖнинг кредит қарздорлиги 1 274 857 304 сўмни ташкил этиши тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилганлиги, бўлим депозит ҳисоб рақамидаги кредит қарзи ҳисобига 1 274 857 304 сўм ва ижро йиғими учун 42 745 965,36 сўм ўтказилиб, қолган 3 100 271 730 сўм ОКнинг “Ўзсаноаткурилишбанк” АТБнинг Ал-Хоразмий филиалидаги ҳисоб рақамига қайтарилганлиги, кўчмас мулк объекти 2019 йил 17 октябрдаги далолатномага асосан аукцион ғолибига топширилганлиги ва ижро иши тамомланганлиги қайд этилган, кадастр органи томонидан 2020 йил 19 майда бино фуқарога мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 6 июлдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 110-моддасининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилган. Шундан сўнг ОК судга ариза билан мурожаат қилиб, назорат инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари бекор қилинганлиги, кейинчалик биринчи инстанция судининг ажрими билан иш юритиш тугатилганлиги асоси билан, банк фойдасига ундирилган суммани ва мулкни ОКга қайтариш учун қайтарма ижро варақаси беришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 20 июлдаги ажрими билан суд ҳужжатининг қайтарма ижроси рад қилинган. ОК такроран ариза билан мурожаат қилиб, суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК 2019 йил 15 октябрдаги ОА 1410-000105-сонли баённомасига асосан ОКга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли-ота кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 4.712 кв.м. бўлган нотурар кўчмас мулк фуқаро О.Пулатовга ноқонуний сотилганлиги, лекин мазкур кўчмас мулк ОК балансида эканлиги ва уни ОК тасарруф этиб, фойдаланиб келаётганлиги боис, иш бўйича банкнинг ундирув қаратилган ва сотилган кўчмас мулкни ОКга қайтариш учун бекор қилинган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ бекор қилиш ҳақида суд ҳужжати қабул қилиш ва унга ижро варақаси беришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 14 сентябрдаги ажрими билан суд ҳужжатининг қайтарма ижроси рад қилинган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 22 февралдаги қарори билан 2020 йил 14 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Олий суд Иқтисодий ишлар буйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2021 йил 26 июлдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2020 йил 14 сентябрдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 22 февралдаги қарори ўзгаришсиз, ОКнинг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. ОКнинг аризасига асосан Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2021 йил 26 июлдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Суд муҳокамасида палата, банк ва МЧЖдан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган ОК таъсисчиси вакили протестда келтирилган важларни қувватлаб, ундирувни гаров мулкига қаратиш учун берилган ижро варақасига қайтарма ижро варақаси бериш ва сотилган кўчмас мулкни ОКга қайтариш тўғрисида ажрим чиқаришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган ОК тугатиш бошқарувчиси протестнинг қаноатлантирилиши ОКнинг ҳуқуқий мақомини ўзгартирмаслигини, ОК барибир банкротлигича қолиши ва тугатиш ишлари давом эттирилишини маълум қилди. Ўтган суд муҳокамасида иштирок этган банк вакили протестда келтирилган важларга эътироз билдириб, кўчмас мулк суд қарорига асосан сотилганлиги, мазкур ҳолатда уни қайтариш мумкин эмаслиги, қолаверса, протестда аукцион ғолиби фуқаро О.Пулатовнинг ҳуқуқ ва манфаатлари инобатга олинмаганлигини билдириб, иш бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ вакили протестда келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган фуқаро О.Пулатовнинг вакили протестда келтирилган важларга эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, протест ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни, кассация инстанцияси суди қарорини бекор қилишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ажрими ва қарорини бекор қилиб, қайтарма ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан қайд қилинган талабларга риоя этилмаган. ИПК 343-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар ижро этилган суд ҳужжати ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича даъвогар фойдасига ундирилган ҳамма нарса жавобгарга қайтарилади. Биринчи инстанция суди ОКнинг суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги аризасини ҳал этишда, 2019 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК 2019 йил 15 октябрдаги ОА 1410-000105-сонли баённомасига асосан ОКга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли-ота кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 4.712 кв.м. бўлган нотурар кўчмас мулк фуқаро О.Пулатовга сотилганлиги ва мазкур кўчмас мулк фуқаро номига мулк ҳуқуқи асосида кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги сабабли даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида қабул қилинган 2020 йил 6 июлдаги ажримга асосланиб, апелляция инстанцияси суди эса ажримни ўзгаришсиз қолдириб, нотўғри хулосага келган. Чунки, ОКнинг суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги аризасида 2019 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК 2019 йил 15 октябрдаги ОА 1410-000105-сонли баённомасига асосан ОКга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли-ота кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 4.712 кв.м. бўлган нотурар кўчмас мулк фуқаро О.Пулатовга ноқонуний сотилганлиги, лекин мазкур кўчмас мулк ОК балансида эканлиги ва уни ОК тасарруф этиб, фойдаланиб келаётганлиги асоси билан иш бўйича банкнинг ундирув қаратилган ва сотилган кўчмас мулкни ОКга қайтариш учун бекор қилинган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ бекор қилиш ҳақида суд ҳужжати қабул қилиш ва унга ижро варақаси беришни сўраган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 28 майдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 20 майдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилишига, даъво талаби асоссизлиги ёки ОКга тегишли бўлган кўчмас мулк 2019 йил 15 октябрда ноқонуний сотилганлиги эмас, балки банк ОКнинг мол-мулки навбатдаги гаровга қўйилганлиги ҳақида суд ва палатани хабардор қилмаганлиги, бунинг натижасида мазкур иқтисодий иш бўйича “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ишга жалб қилинмасдан, ундирувни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда навбатдаги ипотекада турган кўчмас мулкка қаратганлиги, бу билан эса процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, яъни ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги асос бўлган. Кассация инстанцияси суди қайд этилганларни, шунингдек, ҳал қилув қарорига асосан ундирув иш бўйича қўшимча жавобгар ОКга тегишли бўлган гаров мулкига қаратилганлигини инобатга олмасдан, ҳал қилув қарори билан кредит суммаси ОКдан эмас, қарздордан ундирилганлиги, ундирув эса ОКга тегишли бўлган гаров мулкига қаратилганлиги, шунинг учун ОК жавобгар сифатида суд ҳужжатининг қайтарма ижросини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас деб ҳисоблаб, нотўғри хулосага келган. Чунки, мазкур ишда жавобгар сифатида нафақат МЧЖ балки ОК ҳам иштирок этган. Қолаверса, банк томонидан кредит шартномасига асосан МЧЖга ажратилган кредит қарздорликнинг 1 274 857 304 сўми ОК билан тузилган гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган кўчмас мулкни сотишдан тушган маблағ ҳисобидан қопланган бўлиб, ушбу ҳолатда кредит ва гаров шартномалари шунингдек электрон-онлайн савдо натижаларининг ноқонунийлиги, уларнинг ҳақиқий эмаслиги низолашилмаган. Яъни кредит, гаров ҳамда ўтказилган савдо ва унинг натижасида тузилган шартнома қонуний кучда. Бундан ташқари, мазкур ҳолатда бекор қилинган суд ҳужжати бўйича қайтарма ижро амалга оширилган тақдирда, ОКнинг гаровдаги мулки эмас, балки банкдан пул маблағи МЧЖга қайтарилиши лозим бўлади. Бироқ, бундай ҳолатда банк қарздор МЧЖ эса банк олдида яна қарздор бўлиб қолади. Шунинг учун бундай ҳолатда суд қарорини қайтарма ижросини амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди. Қолаверса, ҳар қандай ҳолатда ҳам ОКнинг фуқарога сотилган мулкини қайтариш мумкин эмас. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 229-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар мол-мулк суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотилган бўлса, мол-мулкни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича талаб қилиб олишга йўл қўйилмайди. ОКга тегишли бўлган гаров мулки суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида фуқаро томонидан сотиб олинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 9-моддасининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди. ИПК 305-1-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, протестни қаноатлантиришни. кассация инстанцияси суди қарорини бекор қилишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ажрими ва қарорини бекор қилишни, қайтарма ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, почта харажатини ОК зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301-303, 305-1-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Протест қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 26 июлдаги қарори бекор қилинсин. “Armostar Group” оилавий корхонасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 14 сентябрдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 22 февралдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “Armostar Group” оилавий корхонасининг қайтарма ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев Т.Аннаева Ш.Маҳмудов А.Абдуллаев