← Назад
Решение #65192 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 105 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/673-сонли
2025 йил май ойининг “30” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, "Чўпон-ота" МФЙ биносида, Сайёр суд
мажлисида,
Раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Ш.Изатуллаев ва унинг
ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи Д.Ахмадходжаев ларнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми
билан гумонланган:
Изатуллаев Шoхрух Забихулло ўғли (IZZATULLAYEV
SHOXRUX ZABIXULLO O’G’LI) 1982 йил 19 июнь куни
Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз,
ажрашган, судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Гавҳар МФЙ, Бахтлик 2-тор кўчаси, 22-уйда
яшовчига
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатларига кўра, 2025 йил
04 апрель куни соат тахминан 02:30да, Изатуллаев Шохрух Забихулло ўғли
Чилонзор тумани, Катта Чилонзор-1 МФЙ, Эмир кафеси олдида олдида
бўла туриб, ўзининг таниши бўлган, Ахмадходжаев Дилшод
Абдумаликович билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик
оқибатида жанжаллашиб қолишиб, жанжал давомида Ш.Изатуллаев
қасддан баданга тан жароҳати етказиш мақсадида Д.Ахмадходжаевнинг
юз қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.
04.04.2025 йилдаги Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси
7-сон шаҳар клиник шифохонаси берган маълумотга кўра фуқаро
Д.Ахмадходжаевда “бурун суякларини ёпиқ силжиб синиши” жароҳати
аниқланган.
16.04.2025 йилдаги суд-тиббий экспертизанинг 2618-Х-Усмон-сонли
хулосасига кўра фуқаро Д.А.Ахмадходжаевда “ташқи нафас олиш
фаолияти бузилиши билан кечган, бурун суяклари ёпиқ бўлакланиб синиб
силжиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун соҳаси
юмшоқ тўқималари лат ейиши, чап кўз пастки қовоқ соҳаси қонталаши”
каби жароҳатлар аниқланган бўлиб, ушбу жароҳатлар оғирлик
даражасига кўра соғлиқни узоқ, яъни 21 кундан ортиқ муддатга
бузилишига олиб келган ўртача оғир тан жароҳатлар тоифасига кириши
аниқланган.
Гумонланувчи Ш.Изатуллаев суд мажлисида, ярашув тўғрисида
ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан
пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги,
жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда
жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Д.Ахмадходжаев суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
ариза тақдим қилиб, гумонланувчи Ш.Изатуллаевга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз
хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин
келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи Д.Ахмадходжаев
ҳамда гумонланувчи
Ш.Изатуллаев томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши
ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг
жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини
эшитиб,
гумонланувчининг
айбига
иқрорлиги,
муқаддам
судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув
гумонланувчива жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан
бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ,
ярашувга тушишини инобатга олиб, Ш.Изатуллаевга нисбатан жиноят
ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи Д.Ахмадходжаевга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан
гумонланувчи Изатуллаев Шoхрух Забихулло ўғли (IZZATULLAYEV
SHOXRUX ZABIXULLO O’G’LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги
муносабати билан тугатилсин.
Жабрланувчи Д.Ахмадходжаевга мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
А.А.Мухиддинов