← Назад
Решение #652001 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 220 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 февраль
№ 4-1603-2301/189
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья
ёрдамчиси Я.Соатов котиблигида, аризачи Наманган вилоят давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар – «Chust Tomorqa Xizmati» МЧЖга нисбатан
351.964.615 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
бўйича юритилган ишни аризачи вакили З.Юсупов (ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси (кейинги матнда аризачи
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «Chust Tomorqa
Xizmati» МЧЖга (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан
351.964.615 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг матнида қуйидагилар
назарда тутилган:
«Агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади,
агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад
этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали
ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса.»
Суднинг ажрими жавобгарга Кодексда назарда тутилган тартибда
юборилган бўлсада, жавобгар вакили шу куни суд муҳокамасида иштирок
этмади.
ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи
шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда
белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг
зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини
мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантириш рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан унинг
хориждаги ҳамкори билан тузилган импорт шартномаси бўйича 2022 йил
20 октябрь ҳолатига 89.300 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор
қарздорликка йўл қўйилган. Дебитор қарздорликни бартараф этиш ҳақида
юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида» Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан
351.964.615 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган.
Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида товарларни республикага
олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш
ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт
контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан
ортиқ бўлмаслиги кераклиги назарда тутилган.
Жавобгарнинг 2022 йил 20 октябрь ҳолатига ташқи савдо
операциялари бўйича 89.300 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарзи
вужудга келган ва товарларни республикага олиб кириш ва «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати шартнома бўйича мос
равишда 545 кундан ортиқ бўлган муддатга кечиктирилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаво ҳарорати
кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш
учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари
тўғрисида» 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли қарори 3-бандида ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун
хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек,
мазкур қарор кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши
2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилиши белгиланган. Суд мазкур Қарор
талабларидан келиб чиқиб, аризачининг талабларини қаноатлантириш
рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар –
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўловидан озод этилганлиги боис суд ишни кўриб чиқиш натижалари
бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222-моддаларини қўллаб,
қаноатлантириш рад этилсин.
«Chust Tomorqa Xizmati» МЧЖ ҳисобидан Наманган вилоят давлат
солиқ бошқармаси фойдасига 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
«Chust Tomorqa Xizmati» МЧЖ томонидан ташқи савдо операциялари
бўйича юзага келган дебитор қарздорлик 2023 йил 1 апрелга қадар
бартараф этилмаган тақдирда аризачи худди шу мазмундаги ариза билан
судга такроран мурожаат этиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини
ундириш тўғрисида ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган
тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Шокиров