← Назад
Решение #652006 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| онун | 32 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
4-1703-2302/479-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида даъвогар
«Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар «Abu-bakr baraka
yerlari” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар
вакили Ғ.Джалалов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда
матнда “Даъвогар” деб аталади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Abubakr baraka yerlari” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
аталади)дан 20 311 851,77 сўм асосий қарз, 3 046 777 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгарга
контрактация шартномага асосан уруғлик етказиб берилганлигини, етказиб
берилган уруғлик учун тўлов амалга оширилмаганлигини, жавобгар етказиб
берилган уруғлик учун тўловларни амалга оширишни рад этганлик ҳолати
мавжуд эмаслигини, жарима белгиланган муддатда тўлов амалга
оширилмаганлиги
сабабли
ҳисобланганлигини
билдириб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд даъвогар вакилини тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
15 августда 21-сонли “Бошоқли дон махсулотлари олди-сотди шартномаси”
тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар жавобгарга тегишли бўлган 6,4 гектар ер
майдонида етиштириладиган 18,3 тонна буғдой хосили учун уруғлик етказиб
бериш, жавобгар эса уруғлик қийматининг 30 фоизини олдиндан, қолган
70 фоизини уруғликни олган вақтдан бошлаб 60 кундан (2022 йил 1 декабрдан)
кечиктирмасдан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
2022 йил 18 октябрдаги №1-сонли ишончномага асосан 2 260 кг товар
транспорт юк хатлари асосида жами қиймати 20 311 851,77 сўмлик уруғлик
етказиб берилган.
Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан
2023 йил 17 январдаги №01/56-сонли талабномаси почта алоқа хизмати орқали
юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги
мавжуд ишончнома, юк хати ва ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини
топади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 20 311 851,77 сўм
асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб аталади)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан Ўзбекистон Республикасининг
"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида"ги Қонуннинг 32-моддасига асосан 3 046 777 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Суд даъвогарнинг жарима ундириш талаби билан келишмайди, чунки
Қонун 32-моддасининг биринчи қисмида, тўлов талабномаси акцептини асоссиз
равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа
шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик
(банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек
бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи
(буюртмачи) махсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган
сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлашлиги белгиланган.
Бироқ, даъвогар жавобгарнинг тўловни амалга оширишни бутунлай ёки
қисман рад этганлик ҳолатларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим эта
олмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
кейин матнда “ИПК” деб юритилади) 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгардан Ўзбекистон Республикасининг
"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида"ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига асосан тўлов
кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня талаб этишга ҳақли бўлган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 3 046 777 сўм жарима ундириш
талабини рад этишни лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган давлат божи
тўловини қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 - моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
«Abu-bakr
baraka
yerlari”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
«Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамияти фойдасига 20 311 851,77 сўм
асосий қарз, олдиндан тўланган 406 237 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Олдиндан тўланган 60 936 сўм давлат божи «Асакадонмахсулотлари”
акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Судья
Ш.Абдухаликов