Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/113 Дата решения 20.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "SAGDULLA OBOD" фермер хўжалиги
Source ID 1043815 Claim ID 3110553 PDF Hash 099371e9144d9901... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддасининг 3-қисми тисодий процессуал кодекси 170 3 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
мазкур Кодекснинг 237-моддаси мазкур Кодекс 237 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодекси 292-моддаси аролик кодекси 292 code_article
мазкур Кодекснинг 293-моддаси мазкур Кодекс 293 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Tel: (+99870) 762-30-94 Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1104-2301/113-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Р.Таджиев (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), “ХХХ” УК вакили Ш.Эшбаев (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), “ХХХ” МЧЖ вакили А.Каримов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “ХХХ" АТБнинг манфаатида жавобгар“ХХХ” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар-“ХХХ” УК ҳисобидан солидар тартибда “ХХХ" АТБ фойдасига 484 440 257 сўм асосий кредит қарз, 9 552 303 сўм кредит фоиз, 9 365 557 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “ХХХ" АТБнинг манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар-“ХХХ” УК ҳисобидан солидар тартибда “ХХХ" АТБ фойдасига 484 440 257 сўм асосий кредит қарз, 9 552 303 сўм кредит фоиз, 9 365 557 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар кредит қарздорлиги бўйича тўловларни амалга оширилмаганлигини айтиб, кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномаси шартларига асосан тўлиқ равишда ва ушбу ҳақдаги Банк маълумотномасини судга тақдим этиб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар “ХХХ” УК вакили суд мажлисида қатнашиб, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги томонидан кредит қарздорлиги бўйича тўловларни амалга оширилмаганлигини таъкидлаб, кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоизларни жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан ундиришни таъкидлаб, ҳақиқатан ҳам асосий жавобгарнинг кредит шартномаси шартларига асосан жавобгарнинг кредит қарздорлиги борлиги ҳақидаги Банк маълумотномасига эътирози йўқлигини билдириб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. “ХХХ” МЧЖ вакили суд мажлисида қатнашиб, суд муҳокамаси кунига қадар, даъвогарнинг жавобгарлардан кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоизларни ҳамда пеняни ундириш ҳуқуқини асосли эканлигини айтиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. 2 тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгар шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафларнинг вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарлар зиммасига юклатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, мазкур Кодекснинг 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 744моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириши ва судга тақдим қилган иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ХХХ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ва “ХХХ” АТБ (кейинги ўринларда “Банк” деб юритилади) ўртасида 2021 йил 19 январь куни №15-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан Банк-даъвогар, қарздорга-жавобгарга 36 ой муддатга, 6 ой имтиёзли даври ва йиллик 21 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан, томчилатиб суғориш технологиясини хўжаликда жорий этиш (олиб келиб монтаж қилиш ва ишга тушириш) учун 675 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг шартларига кўра, даъвогар Банк ўз мажбуриятларини бажариб, яъни “ХХХ” фермер хўжалиги ва “ХХХ” МЧЖ ўртасида тузилган №186-сонли ҳисоб-шартномасига ва мазкур шартномани бажрилганлиги тасдиқловчи 2021 йил 8 июлдаги 11-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан, №11-сонли, №47-сонли ва №21-сонли тўлов топшириқномасига мувофиқ 675 000 000 сўм пул маблағлари “ХХХ” 3 жараёни давомида кредитлашнинг асосий тамойиллари: муддатлилик, қайтаришлилик, мақсадлилик, тўловлилик, кредитни қайтарилишининг ишончлилиги ва таъминланганлигига риоя қилиш каби шартларга тарафлар ўзаро келишган. Кредит шартномасининг 3.5-бандига кўра, “Қарз олувчи” олинган кредитни муддатли мажбурият асосида ҳамда ҳисобланган фоизлар шартноманинг ажралмас қисми бўлган кредитни қайтариш графиги бўйича қайтариш мажбуриятини олган. Шу билан бирга, кредит шартномасининг 5.7-бандига кўра, “Қарз олувчи” томонидан шартноманинг 3.5-3.11-бандларидаги белгиланган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, берилган кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни “Банк” талаб қилишлигига тарафлар келишишган. Кредит шартномасининг 8.3-бандига кўра, Кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда, Қарз олувчи Банкка кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит ва фоизлар суммасининг 0.1 фоизи миқдорида пеня тўлайди деб кўрсатилган. Бироқ, даъвогар жавобгарни кредит қарздорлигини ўз вақтида тўлаш юзасидан жавобгар бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огохлантирилишига қарамасдан, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари(муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик)ни тегишли тартибда бажармасдан келган. Шунингдек, 2021 йил 24 сентябрда “Қарз олувчи” – “ХХХ” фермер хўжалиги, “Кафил” – “ХХХ” УК ва “Банк” – “ХХХ" АТБ ўртасида 24-сонли “Кафиллик шартномаси” тузилган. Мазкур “Кафиллик шартномаси”нинг 1.1-бандига кўра, “Қарз олувчи” – “ХХХ” фермер хўжалиги Банкдан кредит шартномаси бўйича олган 675 000 000 сўм миқдордаги кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда кредитнинг 675 000 000 сўм қисмини “Кафил” – “ХХХ” УК “Банк”нинг биринчи талабига биноан креит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва кредит ва кредит мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб варағидаги маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз мутаносиб равишда тўлаш мажбуриятини ва жавобгарлигини ўз зиммасига олиш ҳақида томонлар ўзаро келишишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Шунингдек, мазкур Кодекснинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар 4 хўжалиги олинган кредитни графикка асосан кредит асосий қарзларини муддатларида қайтармаганлиги аниқланди. Иш ҳужжатларидаги маълумотлар, даъвогар вакилининг суд муҳокамасидаги кўрсатуви ва даъвогар Банкнинг 2023 йил 1 февралдаги №02001/3892-сонли маълумотномасига билан жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигининг даъвогар банк олдида қайтарилмаган кредит қарздорлиги, яъни график бўйича муддати ўтган асосий қарз 146 940 257сўмни, муддатли асосий кредит қарзи 337 500 000 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 10 409 000 сўмни, тўловларни ўз вақтида амалга оширимаганлиги учун ҳисобланган пеня 15 734 925 сўмни ташкил этишлиги суд муҳокамасида аниқланди. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар олинган кредитни қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни шартномада белгиланган тартибда ҳамда муддатларда амалга ошириш мажбуриятини олган бўлсада, жавобгар эса ушбу шартномага ва ундаги белгиланган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, яъни шартнома бўйича асосий қарздорлик ва фоиз тўловларини, ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди. Суд муҳокамасида даъвогар Банк қарз олувчига-жавобгарга кредит маблағларини тўлиқ ўтказиб берганлиги, жавобгар шартнома мажбуриятларини бузиб кредит қарзини қайтариш муддатларига риоя этмасдан муддати ўтган қарздорликка йўл қўйганлиги шартнома шартлари, иш ҳужжатларидаги даъвогар банк маълумотлари билан қисман тасдиғини топди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар-“ХХХ” УК ҳисобидан солидар тартибда “ХХХ" АТБ фойдасига 484 440 257 сўм асосий кредит қарз, 9 552 303 сўм кредит фоиз, 9 365 557 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда мазкур даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини солидар тартибда жавобгарларнинг зиммасига юклатишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 237, 292, 293, 333, 744-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. 5 Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар – “ХХХ” УК ҳисобидан солидар тартибда: - даъвогар – “ХХХ” АТБ фойдасига 484 440 257 сўм асосий кредит қарзи, 9 552 303 сўм кредит фоизи, 9 365 557 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (шахсий ҳисобварағига) 75 000 сўм ундирилсин; Республика бюджетига 10 067 162,34 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалар берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Х.Н.Равшанов 6