← Назад
Решение #652019 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 210 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QUMQO’RG’ON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KUMKURGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190900, Qumqo’rg’on tumani O’zbekiston
shoh ko‘chasi,
Tel: (+99876) 465-20-78,
190900, Kumkurgan district, Uzbekistan shakh
street
Fax: (+99876) 465-20-76
е-mail: i.qumqurgon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қумқўрғон тумани
2023 йил 20 февраль
4-1904-2302/505-сонли иш
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья Ш.Ғозиев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Хидировнинг котиблигида, аризачи Сурхондарё вилоят давлат
солиқ бошқармасининг қарздор “GRANT LENOVA IDEAPAD” хусусий корхонасини
cоддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Б.Жўраев (20.02.2023 йилдаги
25-11921-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади) Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига
ариза билан мурожаат қилиб, аризасида қарздор “GRANT LENOVA IDEAPAD”
хусусий корхонаси (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини
қувватлаб, қарздор томонидан давлат бюджетига ва давлат мақсадли
жамғармаларига тўланадиган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича
қарздорлик суммаси қопланмаганлигини, қарзни ундириш бўйича барча
чоралар кўрилиб, қарзни ундиришни имкони бўлмаганлигини маълум қилиб,
аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, қарздор вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни қарздор
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачи вакилининг важлари ва
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 210-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг
банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар
бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд
томонидан кўриб чиқилади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 241-моддасига ўз
фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган
юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш
жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи
миқдоридан қатъий назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ
хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Қонуннинг 5-моддаси учинчи қисмига асосан ушбу моддада назарда
тутилган
қоидалар
тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисидаги
ишлар
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “GRANT LENOVA IDEAPAD” ХК
06.05.2021 йилда тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва унга
308473331 СТИР берилган. Қарздор таъсисчиси сифатида Алиев Мурод Баҳодир
ўғли фаолият юритиб келган.
Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзини
унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан суд ва аризачининг қарор(лар)и
мавжуд бўлиб, ушбу қарор(лар)нинг ижроси юзасидан олиб борилган ижро
ҳаракатлари самарасиз якунланганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси
Жарқўрғон туман бўлимининг 2022 йил 17 декабрдаги қарорига асосан
қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки
даромадлари бўлмаганлиги ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш
юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада
кўрилган барча чоралар натижасиз бўлганлиги сабабли ижро ҳужжатлари
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисми
3-бандига асосан ундирувчи Жарқўрғон туман давлат солиқ бошқармасига
қайтарилган.
Аризачи тақдим этган солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан
кўринишича, қарздорнинг 2023 йил 24 январь ҳолатига солиқлар ва
йиғимлардан қарздорлиги 1 060 857 519.95 сўмни ташкил этган.
Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти таҳлил қилинганда, унинг
иқтисодий ночорлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлиги, мол-мулки йўқлиги ва
кредиторлик қарзларини ундириш имкони мавжуд эмаслиги аниқланган.
Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд аризачининг талабини асосли
деб ҳисоблаб “GRANT LENOVA IDEAPAD” ХКни соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни
бошлашни, кредиторлар аризасига кўра қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб,
суд бошқарувчиси Рўзиев Бахтиёр Сафаровични тайинлашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан аризачининг аризаси асосли деб
топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда қарздор зиммасига
юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Қонуни
5,
140-144,
242-моддалари
ва
Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 118, 128, 170, 176-179,
186-моддаларига асосланиб, суд
Аризачи Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси нинг қарздор
“GRANT LENOVA IDEAPAD” хусусий корхонасини соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “GRANT LENOVA IDEAPAD” хусусий корхонаси соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Рўзиев Бахтиёр Сафарович “GRANT LENOVA IDEAPAD” хусусий
корхонасининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор
“GRANT
LENOVA
IDEAPAD”
хусусий
корхонасини
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларга риоя қилган
ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- мазкур ҳал қилув қарори нусхасини тегишли рўйхатга олувчи орган ва
Мажбурий ижро бюросининг Жарқўрғон туман бўлимига тақдим этиш;
- тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш
ва унинг натижалари ҳақида оралиқ ҳисобот ҳамда 2023 йил 15 майга қадар
якуний ҳисобот тақдим қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сон қарорига асосан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш қоидалари”нинг 4-бандига биноан қарздорга нисбатан банкротлик
тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини
мазкур Қарорнинг 5-бандига асосан таҳлил қилиб, таҳлил натижалари бўйича
қўшимча равишда банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига,
иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади) ёхуд ушбу
аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига,
иқтисодий судга тақдим этилади)ни тузиб, хулосани имзолангандан кейин 10
иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва
прокуратура органлари (банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжуд бўлса прокуратура органларига ҳам)га тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 23 ва 144-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш
юклатилсин.
Қарздор “GRANT LENOVA IDEAPAD” хусусий корхонасидан:
- Республика бюджетига 900.000 сўм миқдорда давлат божи;
- аризачи Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 30.000
сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев