Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/162 Дата решения 20.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оқолтин тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый SHODMONOV ANVAR KOSIMOVICH якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1029942 Claim ID 3146297 PDF Hash 25e2ea8008f42fc8... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Мазкур Кодекснинг 111-моддаси Мазкур Кодекс 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 февраль Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/162-сонли иш Судья О.Эргашев, аризачи Оқолтин тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Шодмонов Анвар Косимовичнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили А.Усманов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Оқолтин тумани Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Шодмонов Анвар Косимовичнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил август ойи учун ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили А.Усманов кўрсатма бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига солиқ ҳисоботлари тақдим этилганлигини билдириб, аризани қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, якка тартибдаги тадбиркор Шодмонов Анвар Косимович томонидан 2022 йил август ойи учун ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Оқолтин тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан ҳисобот топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади, 273-моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим қилинган маълумотномадан кўринишича жавобгар 2022 йил август ойи учун ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботлари топширилган. Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни, олдиндан ихтиёрий тўланган почта ҳаражатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза талаби қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Шодмонов Анвар Косимовичдан Оқолтин тумани Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 30.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья О.Эргашев