Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/105 Дата решения 20.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "NIMAT BOBO CHORVA" фермер хўжалиги
Source ID 1030196 Claim ID 3149058 PDF Hash b72034d3a5f0b375... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 Тойлоқ тумани e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 20 февраль 4-1405-2302/105-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "NIMAT BOBO CHORVA" фермер хўжалигига нисбатан берган аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, унда "NIMAT BOBO CHORVA" фермер хўжалиги томонидан 2022 йил октябр ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда 2022 йил 13 декабр куни хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан 2022 йил октябр ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи 2022 йил 3 феврал кунига қадар тақдим этилмаганлигини билдириб, "NIMAT BOBO CHORVA" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд, иш бўйича ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, "NIMAT BOBO CHORVA" фермер хўжалиги томонидан 2022 йил октябр ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим. Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда 2022 йил 13 декабрда хабарнома ва огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи топширилмаган. Шундан сўнг, Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси нинг 2022 йил 13 декабрдаги қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар томонидан Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботларини топшириш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Аризачи Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "NIMAT BOBO CHORVA" фермер хўжалиги томонидан ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин. Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Аризачи Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Аризачи Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси нинг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев