Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2201/1397 Дата решения 17.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI MONOPOLIYAGA QARSHI KURASHISH QO`MITASINING QASHQADARYO VILOYAT HUDUDIY BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый CHIROQCHI-KLASTER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1043271 Claim ID 3099665 PDF Hash 7f5e98106513417d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 15-моддаси нинг 15 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
нинг 116-моддаси нинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
исмида ФК 116-моддаси исмида ФК 116 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 75-моддаси ИПКнинг 75 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO SHAHRISABZ INTER-DISTRICT IQTISODIY SUDI ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 февраль 4-1807-2201/1397-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Chiroqchi klaster” МЧЖнинг қўшимча жавобгар “Paxtakor sifat yog‘” МЧЖ ва учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасига нисбатан жавобгар “Chiroqchi klaster” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Paxtakor sifat yog” МЧЖ ўртасидаги 2022 йил 12 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна техник чигит маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5706930-сонли ҳамда 2022 йил 30 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна пахта техник чигити маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5751757-сонли олди-сотди (forvard) битимларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари А.Орипов, М.Мажидов (14.11.2022 йилдаги 01/09-3854-сонли ишончнома), жавобгар вакиллари С.Тажибоев (жавобгар раҳбари), М.Бобоназаров (10.01.2023 йилдаги 10-сонли ишончнома)лар иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Чироқчи кластер” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Paxtakor sifat yog” МЧЖ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2022 йил 12 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна техник чигит маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5706930-сонли ҳамда 2022 йил 30 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна пахта техник чигити маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5751757-сонли олди-сотди (форвард) битимларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг ажрими билан “Paxtakor sifat yog” МЧЖ қўшимча жавобгар, Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси АЖ учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талаблари бўйича тушунтириш бериб, жавобгарлар томонидан тузилган шартномалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибга риоя қилмасдан тузилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2021 йилдаги ПҚ-5031-сонли қарори банди талаблари бузилганлигини, жавобгар суд муҳокамасида қайд этилган талабларни бузганлигини тасдиқловчи хат ва хабарлар берганлигини, маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд эканлигини, баён қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талаблари бўйича тушунтириш бериб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида расмийлаштирилган шартномалар қонун ҳужжатлари асосида тузилганлигини, маъмурий суднинг ҳал қилув қарори юзасидан шикоят киритилганлигини баён қилиб, даъво юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида қўшимча жавобгар ва Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси АЖ вакиллари ишни кўриш куни ва вақти хақида хабари бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар, даъвогар вакиллари суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Шу сабабли суд, ишни қўшимча жавобгар ва Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси АЖ вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогарнинг 11.02.2022 йилдаги 05-10/12-сонли кўрсатмасига кўра, жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2020 йилдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-банди, 5-банди иккинчи хатбошиси, 311-банди олтинчи хатбошиси, 321-банди 3-қисми 2-хатбошиси талабларига риоя қилинмаганлиги, бу билан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда – Қонун деб юритилади)нинг 15-моддаси биринчи қисм иккинчи хат бошиси талаблари бузилиш қонунбузарлигини тўхтатиш ҳамда Низомнинг 4-банди, 5-банди иккинчи хатбошиси, 311-банди олтинчи хат бошиси, 321-банди 3-қисми 2-хатбошиси талабларига риоя этилишини таъминлаш, шу билан Қонуннинг 15-моддаси биринчи қисм иккинчи хат бошиси талаблари бузилишига келгусида йўл қўйилмаслик бўйича кўрсатма берилган. Бироқ, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2022 йил 12 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна техник чигит маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5706930-сонли ҳамда 2022 йил 30 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна пахта техник чигити маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5751757-сонли олди-сотди (форвард) битимлари расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2019 йилдаги 402-сонли “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 15-банди ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар томонидан таҳлил ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2021-йилдаги ПҚ 5031сон қарорининг 1-банди б-кичик бандида 2023-йил 1-январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан,экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализатсия қилиниши белгилаб берилган. Даъвогарга юқори ликвидлик, шу жумладан мавсумийлик талабидан келиб чиққан ҳолда талаб ошадиган товарларни фақат товар-хомашё биржалари орқали сотиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш ваколати берилган. Ушбу кўрсатмалар берилган ташкилотларга ҳамда мазкур қарорнинг 1-банди “б” ва “в” кичик бандларида назарда тутилган ташкилотларга биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчиликда кўзда тутилган биржа савдоларига доир монополияга қарши талаблар қўлланилади. Юқоридаги қарорлар талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан жавобгарга даъвогарнинг 05.01.2022 йилдаги 05/05-09-сонли тушунтириш ва огоҳлантириш хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг 24.01.2022 йилдаги 17/01-21-сонли кўрсатмаси шунингдек, доимий равишда маълумот алмашинуви, хатлар орқали маълум қилиб тақдим этилиб борилган. Мазкур қарор талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, ўтказилган ўрганишда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасидан олинган маълумотларга асосан жавобгар томонидан 12.08.2022 йилда биржа савдоларига қўйилган 2.500 тонна ва 30.08.2022 йилда биржа савдоларига қўйилган жами 2.500 тонна жами 5.000 тонна пахта техник чигити маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2020 йилдаги 170-сонли Қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда жадваллар ишлаб чиқилмасдан ва биржа веб сайтида жойлаштирилмасдан биржа савдоларига қўйиб, (5706930-сонли олди-сотди шартнома билан 2.500 тонна ва 5751757-сонли олди-сотди шартнома билан 2.500 тонна жами 5.000 тонна пахта техник чигити сотилган) форвард битими типи бўйича сотилганлик аломатлари аниқланган. Ваҳоланки, 170-сонли Қарор низомининг 4-бандида, биржа савдоларига қўйиладиган маҳсулотлар ҳажмлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозлар кўрсаткичларига мувофиқ ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда сотувчи томонидан аниқланиши, 5-банди, иккинчи хатбошисида эса, сотувчилар савдо кунлари бўйича тенг қўйишни ҳисобга олган ҳолда, юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозлар асосида ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, қўйиш жадвалларини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларни биржа расмий веб-сайтида келгуси ой бошланишидан уч кун олдин жойлаштиради, шунингдек, монополияга қарши курашиш органига тақдим этади ва ушбу маҳсулотларни мазкур жадвалларда белгиланган муддатлар ва ҳажмларда биржа савдоларига қўйиб бориши қайд этилган. қилинган ҳар қандай ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади ва уларни амалга ошириш тақиқланиши, 32-бандида эса, монополияга қарши курашиш органи ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича манипуляция ва нархларни асоссиз оширилган ҳолатлар аниқланганда, қонунчиликда белгиланган чораларни кўриши белгиланган. Бундан ташқари Қонуннинг 15-моддаси биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошсида, биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан, биржа савдолари иштирокчиларининг келишиб олинган ҳаракатлари натижасида жорий биржа нархларининг кескин кўтарилишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар, биржа савдоларида талабнинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин бўлган ёлғон маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлар тақиқланиши белгиланган. Шу билан бир қаторда суд, жавобгарнинг даъвогарга 12.10.2022 йилдаги 282-сонли жавоб хатида биржа савдоларида тузилган шартномалар 10 кун муддат ичида бекор қилиш чоралари белгилаб олиниши маълум қилиниб, маъсул шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилганлигини ҳамда Қарши туманлараро маъмурий судига жавобгар ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг 11.02.2022 йилдаги 05-10/12-сонли ва 15.09.2022 йилдаги 0305/83-сонли қарорларини чиқаришдаги хатти-ҳаракатларини қонунга ҳилоф деб топиб, ҳудудий бошқарманинг 11.02.2022 йилдаги 05-10/12-сонли ва 15.09.2022 йилдаги 03-05/83-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси мазкур суднинг 27.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан рад этилганлигини қайд этишни лозим деб ҳисоблайди. Даъвогарнинг даъво талаблари асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 116-моддасида қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг 7-банди иккинчи қисмида, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни бундай битим ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳар қандай манфаатдор шахс тақдим этиши мумкинлиги, 12-банди биринчи қисмида ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланиши, иккинчи қисмида, бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, 24-бандида эса, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги, бунда судлар инобатга олишлари лозимки, олинган нарсани аслича қайтариб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда (мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) олинган нарсанинг ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган баҳо бўйича аниқланади деб тушунтиришлар берилган. Шунингдек, Қонуннинг 14-моддаси биринчи қисмида танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан, савдолар ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш тақиқланиши, иккинчи қисмида эса, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган монополияга қарши талабларнинг бузилиши танлов (тендер) савдоларининг қарорларини ва шу савдолар натижалари бўйича тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиши қайд этилган. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 67-моддасига кўра исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу кодекснинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. Ушбу юқорида қайд этилган қонун ҳужжатлари ва Пленум қарори талабларига асосан суд жавобгарни қўшимча жавобгар билан 2022 йил 12 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна техник чигит маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5706930-сонли ҳамда 2022 йил 30 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна пахта техник чигити маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5751757-сонли олди-сотди (форвард) битимларини ҳақиқий деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, даъвогарнинг жавобгарни кластер билан 2022 йил 12 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна техник чигит маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5706930-сонли ҳамда 2022 йил 30 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна пахта техник чигити маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5751757-сонли олди-сотди (форвард) битимларини ҳақиқий эмас деб топишни, жавобгар ҳисобидан даъвогарга олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 6.000.000 сўм (5706930-сонли ва 5751757-сонли шартномалар) давлат божи, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажатлари ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 114, 118, 128, 170, 176-179, 186-188, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Chiroqchi klaster” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Paxtakor sifat yog” МЧЖ ўртасидаги 2022 йил 12 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна техник чигит маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5706930-сонли ҳамда 2022 йил 30 август куни биржа савдоларида 2.500 тонна пахта техник чигити маҳсулоти бўйича расмийлаштирилган 5751757-сонли олди-сотди (forvard) битимлари ҳақиқий эмас деб топилсин. Жавобгар “Chiroqchi klaster” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига 75.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья А.Сафаров