Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/674 Дата решения 30.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 386163 Claim ID 2828145 PDF Hash 5e7d2469b8bee3a6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/674-сонли 2025 йил май ойининг “30” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, "Чўпон-ота" МФЙ биносида, Сайёр суд мажлисида, Раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Р.Равшанжонов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи А.Ибодовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан гумонланган: Равшанжонов Рустамжон Мадаминжон ўғли (RAVSHANJONOV RUSTAMJON MADAMINJON O’G’LI) 1997 йил 13 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар фарзанди бор, судланмаган, Тошкент вилояти Чиноз тумани Мафтункор кўчаси рақамсиз уйда яшовчига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатларига кўра, 2025 йил 24 январь куни соат 17:00 ларда, ҳайдовчи Равшанжонов Рустамжон Мадаминжон ўғли бошқарувидаги давлат рақами 10 Т 327 НВ бўлган “Кобальт” русумли автоуловини, бошқариш ҳуқуқини берувчи барча тегишли ҳужжатлари билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ҳосилот 2-тор кўчаси бўйлаб бошқариб бориб, Ҳосилот 2-тор ва Ал-Хоразмий кўчалари кесишмасида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми, 53-банди, 77-банди 1 ва 3-қисмлари талабларини бузиб, яъни «Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак», «Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида асосий йўл бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ибодов Азизжон Карим ўғли бошқарувидаги Скутер билан тўқнашган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Скутерчи А.К.Ибодов тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 03 февраль кунидаги №664-Х-ЙЎЛ сонли хулосасига кўра, А.К.Ибодов йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Ўнг елка суягини бошчасини елка бўғимидан чиқиши ва ўнг кўз атрофини қонталаши” каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича ўртача оғир тан жароҳатларига кириши аниқланган. Гумонланувчи Р.Равшанжонов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи А.Ибодов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, гумонланувчи Р.Равшанжоновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи А.Ибодов ҳамда гумонланувчи Р.Равшанжонов томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчива жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Р.Равшанжоновга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи А.Ибодовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи Равшанжонов Рустамжон Мадаминжон ўғли (RAVSHANJONOV RUSTAMJON MADAMINJON O’G’LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи А.Ибодовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов