Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2301/468 Дата решения 17.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Хамидов Акбар Бекназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси Ответчик / Подсудимый PROM SERVIS UMID хусусий корхонаси
Source ID 1042305 Claim ID 3144916 PDF Hash 3084b5d1129a0ca8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 535-моддаси нинг 535 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 февраль 4-2101-2301/468-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, ХХХХХХХХХХнинг даъвогар ХХХХХХХХХХ манфаатини кўзлаб, жавобгар “ХХХХХХХХХХ” ХКдан 25.580.160 сўм асосий қарз ва 12.790.079 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Р.Х (2023 йил 20 январдаги 01/58-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: ХХХХХХХХХХ даъвогар ХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ХХХХХХХХХХ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўз шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаётганлигини асос қилиб кўрсатиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 25.580.160 сўм асосий қарз ва 12.790.079 сўм пеня ундиришни ҳамда ишни Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ХХХХХХХХХХ жалб қилинган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахс ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этишмади. Бироқ, жавобгар судга илтимоснома тақдим этиб, унда асосий қарзни тан олишини, фақат иқтисодий аҳволи яхши эмаслиги сабабли даъво талабидаги пеняни ундирмасликни ҳамда ишни жавобгар вакилисиз кўришни сўраган. Шунингдек, ХХХХХХХХХХ судга маълумот тақдим этиб, унда тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни учинчи шахс ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб ҳал қилишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли қарори билан тасдиқланган “Кичик саноат зоналари тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талаблари асосида даъвогар (ижарага берувчи), жавобгар (ижарачи) ўртасида Хатирчи тумани ххх (бундан буён матнда хх деб юритилади)да жойлашган (000), умумий майдони 1,1 Га бўлган ер участкаси (шундан хххх) инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш мақсадида 10 йил муддатга хх ҳудудидаги ер участкаси (бундан буён матнда объект деб юритилади)ни узоқ муддатга ижарага бериш тўғрисида 2020 йил 1 апрелда ххх-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага 2021 йил 3 февралда ххх-сонли, 2022 йил 10 январда ххх-сонли қўшимча келишувлар тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФК 537-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин. Тарафлар ўртасида ер участкасини ижарага бериш тўғрисида тузилган ижара шартномаси 10 йил муддатга тузилган бўлиб, унинг шартларига кўра, ижара тўлови Халқ депутатлари ххх томонидан тасдиқланган ер солиғи ставкасига асосан ҳар ойнинг 10 санасига қадар олдиндан тўланиши, ер солиғи ставкаси ўзгарган тақдирда, тарафларнинг келишувига кўра шартноманинг тегишли бандига ўзгартириш киритилиши лозимлиги белгиланган. Даъвогар объектни жавобгарга топширган бўлсада, жавобгар томонидан ижара тўловлари тўланмаган, шу боис даъвогар судга мурожаат қилиб 2022 йил 31 декабрь ҳолатига тўланмаган жами 25.580.160 сўм (шундан 2022 йил декабрь ойи учун ҳисобланган ижара ҳақи 2.126.667 сўм) ижара ҳақини ундириш талабини қўйган. Даъво аризаси судга 2023 йил 1 февралда киримга олинган. ФКнинг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Бинобарин, ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февралдаги “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-43 сонли Қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади)нинг 4-бандига кўра, тадбиркорлик субъектларига 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 2023 йил 1 мартдан бошлаб 1 июлга қадар тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиши белгиланган. Бироқ, даъво талабида ундириш сўралаётган ижара ҳақидан ҳосил бўлган қарздорлик жами 25.580.160 сўм бўлиб, шундан 2022 йил декабрь ойи учун ижара тўловидан қарздорлиги 2.126.667 сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳолат ишдаги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу боис суд, даъводаги 25.580.160 сўм асосий қарз ундириш талабининг 2.126.667 сўм қисмини тўлаш мажбурияти 2023 йил 1 мартдан бошланишини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 23.453.493 сўм ижара ҳақини ундиришни, ижара ҳақининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Даъво аризасида 12.790.079 сўм пеня ундириш талаби ҳам қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига мувофиқ ижара тўлови ҳар ойнинг 10 санасигача олдиндан тўланиши белгиланган. Лекин, жавобгар томонидан ижара тўлови тўланмаганлиги сабабли, даъвогар жавобгардан 12.790.079 сўм пеня ундириш талабини қўйган. Ижара шартномасининг 2.5-бандига асосан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиздан, аммо кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгиланган. Шу боис суд, даъвонинг жавобгардан 12.790.079 сўм пеня ундириш талабини асосли деб баҳолайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-5-бандларида ҳам тушунтириш берилган. Шу боис суд, даъвогар шартнома интизомига риоя қилмасдан, жавобгар томонидан шартнома шартларининг бузилишига имкон бериб, юзага келган қарзни ўз вақтида ундириш чорасини кўрмаганлигини, бу ҳолат эса пенянинг вужудга келиши ва кўпайишига сабаб бўлганлигини, шунингдек жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини 1.500.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиқиб, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Баён этилганларга асосан суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, ва 186-моддалари кўллаб, суд қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “ХХХХХХХХХХ” хусусий корхонасидан ХХХХХХХХХХ фойдасига 23.453.493 сўм ижара ҳақи ва 1.500.000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Давлат бюджетига “ХХХХХХХХХХ” хусусий корхонасидан 767.405 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Б.Хамидов