Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2302/379 Дата решения 17.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ангрен логистика маркази акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Ангрен алянс бизнес масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1115278 Claim ID 3132416 PDF Hash 195f8cb38c2a7a64... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
Шу сабабли суд жавобгар ва кафилга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси Шу сабабли суд жавобгар ва кафилга нисбатан ишни ИПК 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Ушбу Кодекснинг 293-моддаси Ушбу Кодекс 293 code_article
дорини ФК 326-моддаси дорини ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 февраль 4-1107-2302/379-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг даъвогар “Ангрен логистика маркази” АЖ манфаатида жавобгар “Angren alliance biznes” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Sunnatillo Shaxboz Sarvar” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 33.255.407,26 сўм асосий қарзни ва 5.654.742,40 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили А.Абдулхамедов (ишочнома асосида) иштирокида ўзининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Махсусюктранс” МЧЖ ва “Angren alliance biznes” МЧЖ ўртасида 06.05.2022 йилда Ash № 863952 TS транспорт воситаси ижараси шартномаси тузилиб, “Махсусюктранс” МЧЖ ўзига тегишли давлат рақами 10 875 МАА белгили, MAN TGA 26400 6X4BL русумли юк транспорт воситасини ҳар бир календарь ой учун 6.074.687 сўм тўлаш шарти билан “Angren alliance biznes” МЧЖга ижарага берган. Шартноманинг умумий суммаси 72.896.244 сўмни ташкил этади. Шунингдек, “Махсусюктранс” МЧЖ ва “Angren alliance biznes” МЧЖ ўртасида 06.05.2022 йилда Ash № 863953 TS транспорт воситаси ижараси шартномаси тузилиб, “Махсусюктранс” МЧЖ ўзига тегишли давлат рақами 10 2981 АА белгили, NP93 русумли тиркамани ҳар бир календарь ой учун 2.543.222 сўм тўлаш шарти билан “Angren alliance biznes” МЧЖга ижарага берган. Шартноманинг умумий суммаси 30.518.664 сўмни ташкил этади. Шунингдек, “Махсусюктранс” МЧЖ (кейинги ўринда ижарага берувчи деб юритилади) ва “Angren alliance biznes” МЧЖ (кейинги ўринда ижарачи ёки жавобгар деб юртилади) ва “Sunnatillo Shaxboz Sarvar” МЧЖ (кейинги ўринда кафил деб юритилади) ўртасида мажбуриятларни таъминлаш учун 06.05.2022 йилда 9-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Кафиллик суммаси 103.414.908 сўмни ташкил этади. “Ангрен логистика маркази” АЖ акциядорларининг 25.08.2022 йилдаги 2-сонли умумий йиғилиши баёни ҳамда “Ангрен логистика маркази” АЖ Бош директорининг 26.08.2022 йилдаги 25-сонли буйруғи билан “Махсусюктранс” МЧЖнинг ҳуқуқий вориси қилиб “Ангрен логистика маркази” АЖ (кейинги ўринда даъвогар деб юритилади) белгиланган. Даъво аризадан кўринишича, ижарачи юқоридаги ижара шартномалари асосида ижарага олган транспорт воситалари учун ижара ҳақини ижарага берувчига тўламаган ва қарздорликка йўл қўйган. Шундан сўнг даъвогар ижарага берувчининг ҳуқуқий вориси сифатида ижарачи ва кафилга нисбатан иқтисодий судда иш қўзғатган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили: “Махсусюктранс” МЧЖ “Ангрен логистика маркази” АЖга қўшиб олинганидан сўнг “Махсусюктранс” МЧЖнинг олдинги шартномалари бўйича ҳуқуқ-мажбуриятри “Ангрен логистика маркази” АЖга 01.11.2022 йилдан бошлаб ўтгани, “Angren alliance biznes” МЧЖнинг юқоридаги иккита ижара шартномаси бўйича “Махсусюктранс” МЧЖ олдида сўндирилмаган қарзи 31.10.2022 йил ҳолатига 31.019.589,26 сўмни ташкил этиши, бу қарз 01.11.2022 йилдан бошлаб 31.01.2023 йилгача ўтган даврда 56.873.316,26 сўмни ташкил этиши, бироқ “Angren alliance biznes” МЧЖ 20.12.2022 йилдаги ҳамда 10.01.2023 йилдаги тўлов ҳужжати билан “Ангрен логистика маркази” АЖ ҳисобига жами 15.000.000 сўмни тўлаб бергани, шунинг учун “Angren alliance biznes” МЧЖнинг 31.01.2023 йил ҳолатига қарзи 41.873.316,26 сўмни ташкил этиши ҳақида кўрсатма берди ва даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида ҳақида жавобгар тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, ишда унинг вакили иштирок этмади. Шунингдек, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида кафил тегишли тартибда (почта алоқаси ҳамда СМС хабарнома орқали) хабардор қилинган бўлсада, ишда унинг вакили иштирок этмади. ИПК 170-моддаси 3-қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд жавобгар ва кафилга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми асосида уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, қуйидагилар асосида даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Юқорида қайд этилган ижара шартномаларининг 4-банди 2-хатбошига кўра, ижара ҳақи ижарачи томонидан кейинги ойнинг 15-санасигача ижарага берувчига тўланиши лозим. Бироқ, ижарага олинган транспорт воситалари учун ижарачи томонидан ижара ҳақининг тўланмаслиги натижасида ушбу низо келиб чиққан. ФК 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда ижарага берувчи ва ижарачининг ҳуқуқ ва мажбурияти улар ўртасида тузилган ижара шартномаларидан келиб чиққан. ИПК 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогарнинг вакили тақдим этган ҳужжатлар билан даъвогар яъни, “Ангрен лоогистика маркази” АЖ бугунги кунда ижарага берувчи яъни, “Махсусюктранс” МЧЖнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Шунингдек, тақдим этилган кредитор-дебитор қарздоликка оид солиштириш актига кўра, ижарачининг юқоридаги шартномалар бўйича 31.01.2023 йил ҳолатига қарзи 41.873.316,26 сўмни ташкил этади. Бироқ, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини ўзгартириш ҳақидаги аризани тақдим этмади ва шу сабабли суд даъвогарнинг талабини дастлабки даъво ариза асосида кўриб чиқишни лозим топади. ФК 256-моддасига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли. Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт. Ушбу модданинг 2, 3 ва 4-қисмларида назарда тутилган қоидалар шартнома ёки қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса қўлланилади. ФК 238-моддасига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. Шунингдек, ФК 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Ушбу Кодекснинг 293-моддасида қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди, дейилган. Кафиллик шартномасида кафил ижарачининг ижара тўловлари бўйича 103.414.908 сўм тўлов мажбуриятларини ва ушбу тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида ҳосил бўлган пеняни, зарарни ижарага берувчига тўлаб беришни зиммасига олган. Суд қонуннинг ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, шунингдек транспорт воситаларининг ижарачига топширилгани далолатнома билан, қарздорлик факти эса тузилган таққослаш акти билан тасдиқлангани сабабли жавобгар томонидан 10.01.2023 йилда тўланган 3.000.000 сўмни даъво ариза суд томорнидан кўриб чиқилаётган пайтда тўланган деб ҳисоблаб, жавобгар ва кафил ҳисобидан даъвогар фойдасига 30.255.407,26 сўм қарзни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада тўлов кечиктирилган кунлар учун жавобгар ва кафил ҳисобидан даъвогар фойдасига 5.654.742,40 сўм пеня ундириш талаби баён этилган. Ижара шартномаларининг 5-бандида ижарачи ижара ҳақини ўз вақтида тўламаган ҳолатда тўловлар бўйича қарздорликдан ташқари тўлов суммаси муддатининг ҳар бир ўтган куни учун 1% миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан тўлов муддати кечиккан кунлар учун 5.654.742,40 сўм пеня ҳисоблаган. Шунингдек, кафиллик шартномасида кафил ижарачининг ижара тўловлари бўйича 103.414.908 сўм тўлов мажбуриятларини ва ушбу тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида ҳосил бўлган пеняни, зарарни ижарага берувчига тўлаб беришни зиммасига олган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бундай ҳолда суд даъво аризанинг жавобгар ва кафилга нисбатан пеня қўллашга оид қисмини асосли деб ҳисоблайди, бироқ ундириш талаб этилаётган пеня миқдори билан қуйидагилар асосида келишмайди. Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сон қарорининг 16-бандида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади. Гарчи, даъво аризада жавобгар томонидан асосий қарз узоқ вақт (муддат) давомида тўланмасдан келингани билдирилган бўлсада, суд даъвогарнинг бу важлари билан қисман келишмайди. Чунки, даъвогар асосий қарзни муддат ўтишини кутмасдан суд тартибида ундириб олиш имконига эга бўлган ва даъвогарнинг ўзининг бузилган ҳуқуқини қонуний йўл билан тиклашга эътибор қаратмаганини суд муддатни атайин ўтказиши, деб ҳисоблайди. Қолаверса, ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. ФК 326-моддаси талабидан келиб чиқиб суд жавобгар ва кафил ҳисобидан даъвогар фойдасига пеня ундиришни, бироқ ундириш талаб этилаётган пеня миқдорини ФК 326-моддаси асосида камайтириб, 2.000.000 сўм этиб белгилашни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-модда 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгилангани учун жавобгардан республика бюджетига 778.202,99 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, ИПК 68, 118, 170, 176-179, 184-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Angren alliance biznes” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Sunnatillo Shaxboz Sarvar” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда даъвогар “Ангрен логистика маркази” АЖ фойдасига 30.255.407,26 сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Angren alliance biznes” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 778.202,99 сўм давлат божи ундиринсин. Даъво талабининг қолган қисми рад қилинсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х. Каримов