Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/123 Дата решения 17.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "AZAMAT BAXTIYOR FAYZ" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1028877 Claim ID 3156040 PDF Hash 1ef2adb7622e4664... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси тисодий процессуал кодекс 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq, Mustaqillik street, 8 е-mail: i.tayloq@sud.uz АЖРИМ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Тойлоқ тумани 2023 йил 17 феврал 4-1405-2301/123-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Ф.Д. (2022 йил 13 майдаги 23-06848-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И: Тайлоқ туманлараро иқтисодий судига Самарқанд туман давлат солиқ инспекцияси жавобгар ХХХга нисбатан ариза билан мурожаат қилиб, унда инспекциянинг 2022 йил 23 декабрдаги 20/1-24562-сонли қарорига биноан ХХХнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси учунчи қисми 2-бандига асосан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилганлиги, бироқ, жавобгар томонидан юзага келган солиқ мажбурияти 2023 йил 7 феврал кунига қадар бартараф этилмаганлиги баён қилиниб, ХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар ХХХ вакили иштирок этмади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Ф.Д. ўз тушунтиришида, жавобгарга нисбатан бир хил мазмундаги аризани икки марта тақдим этилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида 4-1405-2301/122-сонли иш мавжуд бўлиб, суднинг мазкур иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Самарқанд туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар ХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризани кўрмасдан қолдиришни, суд харажатлари масласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатларини ундирмасликни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси 1-банди ва 195-моддаларига асосланиб, суд, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Аризачи Самарқанд туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар ХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.К.Мажидов