Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/122 Дата решения 17.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "AZAMAT BAXTIYOR FAYZ" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1028875 Claim ID 3156045 PDF Hash 2954134c62b41e8a... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 17 феврал 4-1405-2301/122-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Ф.Д. (2022 йил 13 майдаги 23-06848-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи ХХХ ариза билан мурожаат қилиб, унда ХХХ бошқарма томонидан юборилган 2022 йил 14 декабрдаги 20_1-24052-сонли хужжатларни олиш тўғрисида сўровномасида сўралган ҳужжатлар, жамият мансабдор шахслари томонидан тақдим этилмаганлиги аниқланганлиги баён қилиниб, ХХХнинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар ХХХ вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Ф.Д. судга маълумотнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ХХХга ХХХ томонидан 2022 йил 14 декабр куни “Хужжатларни олиш тўғрисида” 20_1-24052-сонли сўровнома юборилган. Бироқ, ХХХ мансабдор шахслари томонидан “Хужжатларни олиш тўғрисида”ги сўровномада сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси учинчи қисми 2бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Жавобгар томонидан бошқарманинг сўровномасида сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли, ХХХнинг 2022 йил 23 декабрдаги қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. ХХХ томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда 2022 йил 23 декабрда хабарнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунинг учун, аризачи ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи ХХХ вакилининг судга тақдим қилган 2023 йил 17 февралдаги 20_1-03632-сонли маълумотномасида жавобгар ХХХ томонидан шу бугунги кунга қадар камчиликлар бартараф этилмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар ХХХ томонидан Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органининг сўровномасида сўралган ҳужжатларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатлари ундирмасликни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Аризачи ХХХнинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХ сўровномасида сўралган ҳужжатларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин. Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи ХХХ зиммасига юклатилсин. Аризачи ХХХ зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим этиш юклатилсин. Аризачи ХХХнинг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.К.Мажидов