← Назад
Решение #652715 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
4-1501-2301/655-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХ, қўшимча жавобгар “Б1” МЧЖ
раҳбари И.Хасановлар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар «А» манфаатида жавобгар
– «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгарлар “Б2”
масъулияти чекланган жамияти ва “Б1” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1 188 635 700 сўм ундириш, ундирувни гаровга олинган мулкларга
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «А» манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча
жавобгарлар “Б2” масъулияти чекланган жамияти ва “Б1” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 1 188 635 700 сўм ундириш, ундирувни гаровга
олинган мулкларга қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида тарафлар ўртасида тасдиқланган
2023 йил 17 февраль кунги медиатив келишувни тақдим этиб, ушбу медиатив
келишувни инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Қўшимча жавобгар вакили суд мажлисида ўз кўрсатмаларини баён қилиб,
тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни инобатга олиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмасада, мазкур медиатив
келишувни тасдиқлаган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”,
дейилган.
Судга низо тарафлари ўртасида тузилган медиатив тартиб-таомилларини
ўтказиш ҳақидаги келишув ҳамда медиатив келишув тақдим этилиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддаси 5 -бандига кўра, суд агар, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
18-моддаси 9-бандига кўра, давлат божи агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилган ҳолларда тўлиқ ёки
қисман қайтарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасининг олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан
озод қилинганлиги ҳамда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини
инобатга олиб, тарафлардан тўланмаган давлат божини ундирмасликни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
ҚИЛДИ :
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар АТБ
“Қишлоқ қурилиш банки” фойдасига 24 000 сўм ҳамда Олий суд депозитига
6 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Маматожиев