Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2301/584 Дата решения 17.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый COMFORT FURNITURE AND TRADE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1027281 Claim ID 3158574 PDF Hash c52b7278bb39424e... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Бўстон туман 4-1703-2301/584-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида аризачи- Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар- “Comfort furniture And trade” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган аризаси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Аризачи” деб аталади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “Comfort furniture And trade” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)нинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни сўраган. Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади) 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачининг аризаси суднинг 2023 йил 10 февралдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва ишни кўриш 2023 йил 17 февраль куни соат 09-10га тайинланган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва суд мухокамасига кўриб чиқиш учун тайинлаш ажрими тарафлар юборилган ҳамда тарафлар томонидан ажрим қабул қилиб олинган. Шунингдек, судья ёрдамчиси томонидан аризачи вакилининг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида телефон алоқа хизмати орқали қўшимча хабардор этган. Бироқ, аризачи суд мажлисига келмади ва ишни унинг иштирокисиз кўриб чикишга розилик бермади. ИПКнинг 170-моддасига биноан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловидан тарафлар Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандларига асосан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 170, 195-моддаларига асосланиб, суд Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “Comfort furniture And trade” масъулияти чекланган жамиятининг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон белгиланган тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев