Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2106/39267 Дата решения 17.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TECHNO WORLD 2 таъсисчиси Туробжонов Дилшод Бахромович Ответчик / Подсудимый TECHNO WORLD 2 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1028822 Claim ID 3095654 PDF Hash 18289180aca94629... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
нинг 20-моддаси нинг 20 law
онун 41-моддаси онун 41 law
ФКнинг 151-моддаси ФКнинг 151 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
бандида ФК 153-моддаси бандида ФК 153 law
ФКнинг 353-моддаси ФКнинг 353 law
Шартномада ФКнинг 356-моддаси Шартномада ФК 356 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ФКнинг 122-моддаси ФКнинг 122 law
ушбу Кодекс 114-моддаси ушбу Кодекс 114 code_article
бандида ФКнинг 116-моддаси бандида ФК 116 law
битим ФКнинг 116-моддаси битим ФК 116 law
йича суд томонидан ФКнинг 122-моддаси йича суд томонидан ФК 122 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2106/39267-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Эргашев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Умаров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ш.Мирзахакимов Ишни кассация тартибида такроран кўришда маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 17 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев, Т.Аннаева, Б.Убайдуллаев ва С.Рахмоновдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг ходими А.Ахунжанов, “Techno world 2” МЧЖ собиқ таъсисчиси Д.Турабжанов, унинг вакили адвокат Н.Шахобиддинов (ишончнома ва ордер асосида), “Techno world 2” МЧЖ таъсисчиси Р.Тошқўзиев, “Techno world 2” МЧЖ вакиллари И.Жўрақўзиев (раҳбар) ва адвокат У.Алиев (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида “Techno world 2” МЧЖ собиқ таъсисчиси Турабжанов Дилшоджон Бахрамовичнинг “Techno world 2” МЧЖ ва унинг таъсисчиси Тошқўзиев Рустамжон Толиповичга нисбатан МЧЖнинг 2021 йил 26 майдаги йиғилиш баёнини ҳамда 2021 йил 21 майдаги устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 августдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида берган протести асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Techno world 2” МЧЖ собиқ таъсисчиси Турабжанов Дилшоджон Бахрамович (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Techno world 2” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ва унинг таъсисчиси Тошқўзиев Рустамжон Толиповичга (бундан буён матнда жавобгар ёки Р.Тошқўзиев деб юритилади) нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖнинг 2021 йил 26 майдаги йиғилиш баёнини ҳамда 2021 йил 21 майдаги устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Даъвогарнинг даъво аризасида Самарқанд шаҳрида ўртоғи Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, “Фаровон” МФЙ, Мазанглик қишлоғи, 13-уйда яшовчи Р.Тошқўзиев билан хориждан турли дастгоҳларни олиб келиб, Ўзбекистонда сотиш билан боғлиқ тадбиркорлик қилишни режалаштирганлиги, шунга кўра МЧЖни ташкил этиб, уни Самарқанд шаҳри Давлат хизматлари марказида 2019 йил 29 мартда рўйхатдан ўтказганлиги ва шахсий маблағлари ҳисобига МЧЖнинг устав фондини 10 000 000 сўм миқдорида шакллантирганлиги, шундан сўнг МЧЖнинг юридик манзилини Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, “Фаровон” МФЙ, Мазанглик қишлоғи, 13-уйга ўзгартирганлиги, МЧЖнинг 2020 йил 11 сентябрдаги 3-сонли умумий йиғилиш қарорига асосан МЧЖнинг устав фондини 1 302 600 000 сўмга кўпайтирганлиги ва унинг юридик манзилини Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 1-уй, 46-хонадонга ўзгартирганлиги, шу тарзда Р.Тошқўзиев билан келишиб, тадбиркорлик фаолиятини олиб борганлиги, у билан 2021 йил апрель ойига қадар келишмовчилик бўлмаганлиги, Р.Тошқўзиев муқаддам МЧЖнинг таъсисчиси ёки раҳбари бўлмаганлиги, 2021 йил июль ойида Р.Тошқўзиевга у билан бундан буён ишлай олмаслиги, алоҳида ишлашни ҳоҳлашини, ўрталаридаги пул маблағларини ўзаро тўлиқ ҳисоб-китоб қилиб, ўз улушини ажратиб олиш истаги борлигини айтганида, Р.Тошқўзиев унга ҳеч нарсага тега олмаслигини айтганлиги, унинг бу гапларидан ҳайрон бўлганлиги, кейинчалик маълум бўлишича, Р.Тошқўзиев МЧЖнинг 2021 йил 26 майдаги 2/21-сонли умумий йиғилиш баёни ва 2021 йил 21 майдаги олди-сотди шартномасига асосан ўзини ягона таъсисчи сифатида устав фондини 1 775 600 000 сўмга шакллантириб олганлиги, ушбу ҳужжатлардан унинг хабари йўқлиги, ваҳоланки, 2021 йил 26 майда умумий йиғилиш бўлмаганлиги, банк маълумотига кўра Р.Тошқўзиев МЧЖнинг асосий ҳисоб рақамига 1-сонли мажлис баёнига асосан 2020 йил апрель ойидан 2020 йил 14 августгача 1 301 900 000 сўм нақд пул маблағини устав фондини шакллантириш учун топширганлиги, унинг номидан эса 700 000 сўм топширилганлиги, топширилган пуллар савдо дўконларидан тушган нақд пуллар ҳисобига амалга оширилганлиги, модомики Р.Тошқўзиев устав фондини шакллантириш учун 1 301 9000 000 сўм топширган бўлса, нима учун унда МЧЖдаги 1 302 600 000 сўм улушни сотиб олиш кераклиги, шартномада Р.Тошқўзиев томонидан унга 1 302 600 000 сўм устав фондидаги улушини қачон ва қандай шаклда тўлаши белгиланмаганлигини кўрсатган. Ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида даъвогар вакили даъвонинг умумий йиғилиш баёнини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги предметини ўзгартириш ҳамда битимнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатларни қўллаш ҳақида аризалар тақдим этиб, МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2021 йил 26 майдаги 2/21-сонли қарорини ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 21 майдаги МЧЖ устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномасининг ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатларни қўллаб, МЧЖнинг низомини 2020 йил 11 сентябрдаги 702841-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилган ҳолатга қайтарилишини сўраган. Жавобгар вакили ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида даъво талабларига нисбатан даъво муддатини қўллаб, даъво талабларини рад қилишни сўраган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвонинг МЧЖ умумий йиғилишининг 2021 йил 26 майдаги 2/21-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад қилинган, МЧЖнинг устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган ва ушбу шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, МЧЖнинг низоми 2020 йил 11 сентябрда 702841-сон билан рўйхатга олинган ҳолатга келтирилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 майдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг МЧЖ устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, ушбу шартноманинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб, МЧЖнинг низомини 2020 йил 11 сентябрда 702841-сон билан рўйхатга олинган ҳолатга келтириш қисми бекор қилинган ва ушбу даъво талаблари бўйича янги қарор қабул қилинган. Даъвонинг 2021 йил 21 майдаги устав фондидаги улуш олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ушбу битимнинг ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатларни қўллаш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 августдаги қарорига асосан Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 майдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Риштон туманлараро иқтисодий судига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест келтирилиб, унда: - судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори талабларига риоя этилмаганлиги; - ишни суд мажлисида кўриш жараёнида даъвогар улушнинг олдисотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатларни қўллаб, МЧЖ Низомини 2020 йил 11 сентябрдаги 702841-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатдан ўтказилган ҳолатга келтиришни сўраганлиги, бироқ, биринчи инстанция суди томонидан ушбу ариза даъво талабини кўпайтириш ҳақидаги ариза тариқасида талқин этилиб, процессуал хатоликка йўл қўйилганлиги; - судлар томонидан шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишини оқибати сифатида МЧЖнинг уставини қайта рўйхатдан ўтказилиши деб баҳолаш мумкинлигини моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантириб берилмаганлиги; - биринчи инстанция суди МЧЖ умумий йиғилиш баёни ва олдисотди шартномасининг асл нусхаси мавжуд эмаслиги сабабли бундай умумий йиғилиш ўтказилмаган ва олди-сотди шартномаси тузилмаган, бу ҳужжатларни ҳақиқатда амалда тузилганлигини жавобгарлар исботлаб бера олмаганлиги учун даъвони қаноатлантириш лозим деган важлари билан келишмасдан, бу ҳужжатларнинг асл нусхаси ҳозирда мавжуд бўлмаса-да, иш бўйича тайинланган экспертиза хулосасида бу ҳужжатлардаги имзолар даъвогарга тегишли эканлиги ҳақида хулоса берилганлигига таяниб, бу ҳужжатлар амалда мавжуд бўлган ва улар кейинчалик йўқотилган деб ҳисоблаганлиги; - апелляция инстанцияси суди томонидан ҳам биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши бартараф этилмасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги; - апелляция инстанцияси суди улушнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби ва ушбу талабга асос қилиб келтирган ҳолатлар билан келишмасдан, асли йўқ битимни ҳақиқий эмаслиги, яъни унинг қонуний ёки қонуний эмаслигини муҳокама қилиб бўлмайди деб ҳисоблаган ва ушбу талабни қаноатлантиришни рад этганлиги; - апелляция инстанцияси суди ўзининг шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаби бўйича хулосаларига зид равишда, асли мавжуд эмас деб ҳисобланган умумий йиғилиш қарори ва ундаги имзони ҳақиқийлигини муҳокама этганлиги; - судлар томонидан умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби бўйича жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилишда, даъвогарнинг ушбу йиғилиш қарори унга 2021 йилнинг июль-август ойларида маълум бўлганлиги тўғрисидаги важлари тўлиқ текширилмаганлиги кўрсатилган. Жавобгар вакиллари ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестда келтирилган важларнинг асосли эканлигини билдиришиб, протестни қаноатлантиришни, иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўрадилар. МЧЖ вакили протестни қувватлаб, даъвони тўлиқ рад этиш ҳақида қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакиллари ўз тушунтиришида ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестни кўриб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилишни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ишни кўришда биринчи инстанцияси суди томонидан даъвони қисман қаноатлантириш, даъвонинг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш қисмини рад қилиш, даъвонинг улуш олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг оқибатларини қўллаш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш ҳақида, апелляция инстанцияси суди томонидан эса ҳал қилув қарорини ўзгартириш, даъвонинг улушнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ушбу битимнинг ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатларни қўллаш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш, кассация инстанцияси суди томонидан эса суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида нотўғри хулосага келинган. Қуйидаги асосларга кўра иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниб, кассация шикояти қисман қаноатлантирилиб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиниши лозим. Иш ҳужжатларидан кўринишича, МЧЖ дастлаб 2019 йил 26 мартда 702841-реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган бўлиб, устав фонди 10 000 000 сўм этиб белгиланган ва даъвогар МЧЖнинг 100 фоиз улушига эга бўлган ягона иштирокчиси ҳисобланган. МЧЖ таъсисчиси, яъни даъвогарнинг 2020 йил 11 сентябрдаги 3-сонли қарорига асосан МЧЖнинг устав фонди 10 000 000 сўмдан 1 302 600 000 сўмга кўпайтирилган, шунингдек ушбу қарор билан МЧЖнинг ҳуқуқий манзили Фарғона вилояти, Учкўприк туманидан Тошкент шаҳри, Яшнабод туманига кўчирилган. Шунингдек ушбу ўзгаришлар муносабати билан МЧЖ уставига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, уставнинг янги таҳрири Учкўприк тумани давлат хизматлари марказида 2020 йил 11 сентябрда қайта рўйхатга олинган. МЧЖнинг 2020 йил 11 сентябрда қайта рўйхатга олинган янги таҳрирдаги уставининг 7.1 ва 7.2-бандларида иштирокчи 1 302 600 000 сўм миқдорида устав фондини шакллантирганлиги, даъвогар МЧЖнинг ягона иштирокчиси ҳисобланиши ва 100 фоиз улуш унга тегишли эканлиги кўрсатилган. Даъвогар (Сотувчи) ва жавобгар (Сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 21 май куни МЧЖ устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномаси тузилган. Олди-шартномасида даъвогар МЧЖнинг устав фондидаги шакллантирилган 1 302 600 000 сўмдан иборат бўлган 100 фоиз улушини жамият устави ҳамда “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 20-моддасида белгиланган тартиб асосида жавобгарга улуш қийматига тенг нархда сотганлиги, жавобгар эса улуш қийматига тенг нархда ушбу улушни сотиб олганлиги, мазкур олди-сотди шартномаси улушни тўлиқ жавобгарнинг номига ўтказилишига, жамиятнинг таъсис ҳужжатларини қайта расмийлаштириб, ушбу улушга бўлган ҳуқуқни жавобгарга расмийлаштиришга асос бўлиши кўрсатилган. МЧЖ таъсисчиларининг 2021 йил 26 майдаги 2/21-сонли умумий йиғилиш баёнида кўрсатилишича, даъвогар ўз хоҳиши билан жамият таъсисчилигидан чиқарилиши, устав фондидаги шакллантирилган 1 302 600 000 сўмдан иборат бўлган 100 фоиз улуши жамиятга янги таъсисчи бўлиб кираётган жавобгар фойдасига ўзаро олди-сотди шартномасига асосан ўтказиб берилиши ва у МЧЖнинг таъсисчиси сафига киритилиши, жамиятнинг устав фонди 1 775 600 000 сўм деб белгиланиши, жамиятнинг янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш ва қайта рўйхатдан ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинган. Даъво аризасида даъвогар томонидан ушбу йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талаби билдирилган. Ишни биринчи инстанция судида кўриш вақтида жавобгар ва МЧЖ вакили умумий йиғилиш қарорини ҳамда олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишнинг қонунда белгиланган икки ойлик даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўраб, ариза тақдим этган. Қонун 41-моддасининг биринчи қисмида белгиланишича, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. масалани ҳал этишда аҳамиятга эга эканлиги сабабли даъво аризасида ҳақиқий эмас деб топилиши сўралган умумий йиғилиш қароридаги даъвогарнинг имзосини ҳақиқийлиги бўйича мавжуд низони ҳал этиш юзасидан жавобгарнинг илтимосномасига кўра суд-хатшунослик экспертизаси тайинлаган. Ўтказилган экспертиза якуни бўйича берилган экспертиза хулосасида мазкур умумий йиғилиш қароридаги имзо даъвогарнинг ўзи томонидан амалга оширилганлиги ҳақида хулоса берилган. Шунингдек, даъвогарнинг ўзи томонидан ҳам ушбу имзо ўзига тегишли эканлиги инкор этилмаган, балки ушбу имзо у томонидан муқаддам бўш қоғозга имзолатиб олинган ҳолда ҳужжат қалбакилаштирилган бўлиши мумкинлиги билдирилган. Умумий йиғилиш қарорининг асли мавжуд эмаслиги сабабли, имзо олдиндан ёки кейин қўйилганлиги ҳолатига аниқлик киритиш мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 149-моддасига кўра, даъво муддати-шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФКнинг 151-моддасида белгиланишича, айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс 152-162моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади. ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Демак, даъвогар ўзи имзо қўйган умумий йиғилиш қарори унинг ҳуқуқини бузганлигини ўша имзо қўйган вақтда билган, билиши лозим бўлган, бу ҳолатда даъво муддати шу ҳужжат имзоланган вақтдан, яъни 2021 йил 26 май кунидан ўта бошлаган. Бундан кўринадики, даъвогар судга мурожаат қилган пайтда ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатни, яъни даъво муддатини ўтказиб юборган. ФКнинг 153-моддасида бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниши, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланиши, қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 8-бандида ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, 10-бандида даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддат - даъво муддати ўтказиб юборилганлиги ҳамда жавобгар ва жавобгар жамиятнинг даъво муддатини қўллаш ва даъвони рад этиш ҳақидаги аризасини инобатга олиб, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги жавобгарнинг аризасини қисман қаноатлантириб, даъвогарнинг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад қилиш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасидаги даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 21 май кунги МЧЖ устав фондидаги улушнинг олдисотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъвосига асос сифатида, даъвогар МЧЖнинг 2021 йил 26 майдаги 2/21-сонли умумий йиғилишида қатнашмаганлиги, яъни йиғилиш бўлмаганлиги, жавобгар Р.Тошқўзиев томонидан жамиятнинг банк ҳисоб рақамига МЧЖнинг 1-сонли мажлис баёнига асосан 2020 йил апрель ойидан 2020 йил 14 август ойигача 1 301 900 000 сўм маблағ нақд пул шаклида устав фондини шакллантириш учун банк ғазнасига топширилганлиги, даъвогарнинг номидан 700 000 сўм топширилганлиги, жавобгар Р.Тошқўзиев томонидан топширилган пуллар савдо дўконлардан тушган нақд пуллар бўлганлиги, модомики жавобгар МЧЖнинг устав фондини ошириш учун нақд пул шаклида банк ғазнасига 1 301 900 000 сўм топширган бўлса, нима учун жамиятдаги 1 302 600 000 сўм улушни сотиб олиши кераклиги, 2021 йил 21 май кунги олди-сотди шартномасида жавобгар томонидан даъвогарнинг 1 302 600 000 сўм устав фондидаги улушини пулини қандай шаклда ва қачон тўлаши кўрсатилмаганлиги ҳолатлари кўрсатилган. Ушбу ҳолатда олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун даъво муддати ўтмаган. Қонунчилик талабига асосан олди-сотди шартномаси юзасидан низолашиш учун умумий даъво муддати уч йил. Шу сабабдан жавобгарнинг даъво талабидаги улуш олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисмига нисбатан даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб бўлмайди. Бироқ, даъво аризасида келтирилган ҳолатлар улушнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабни қаноатлантириш учун асос бўла олмайди. Чунки, даъвогар жавобгар томонидан жамиятнинг банк ҳисоб рақамига устав фондини ошириш учун пул маблағи топширганлиги ва олди-сотди шартномасида улушни пулини қандай шаклда ва қачон тўлаши кўрсатилмаганлиги ҳолатлари улушнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб учун асос бўлишини исботлаб бермаган. бўлмаганлигини, у сохталаштирганлигини келтирган бўлса-да, бироқ судга бу ҳолатларни тасдиқловчи далилларни тақдим этмаган. Бундан ташқари, даъвогарнинг олди-сотди шартномасидаги имзоси унга тегишли эканлиги, даъвогарнинг жавобгар билан ҳуқуқий муносабатга киришганлиги, олди-сотди шартномаси тузилганлиги ва улуш сотилганлиги исботи ҳисобланади. Даъвогар ва унинг вакиллари судда берган тушунтиришларида олдисотди шартномаси тузилмаганлиги ва у жавобгар томонидан сохталаштирилганлиги билдирилган бўлса, жавобгар ушбу олди-сотди шартномасининг аслини даъвогарнинг ўзи ўғирлаб кетганлиги ва йўқотилганлиги ҳақида тушунтириш берган. Демак, олди-сотди шартномаси бўйича тарафлар томонидан бир-бирига зид бўлган турли кўрсатмалар берилган. ФКнинг 353-моддасига кўра икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. ФК 354-моддасига асосан фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин. Тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин. Аралаш шартнома бўйича тарафларнинг муносабатларига, агар тарафларнинг келишувидан ёки аралаш шартноманинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, элементлари аралаш шартномада бўлган шартномалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. Шартноманинг шарти тарафлар келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилмаганлиги туфайли қўлланиладиган норма (диспозитив норма)да назарда тутилган ҳолларда тарафлар ўзаро келишиб, унинг қўлланишини бекор қилишлари ёки унда назарда тутилганидан бошқача шартни белгилашлари мумкин. Бундай келишув бўлмаганда шартноманинг шарти диспозитив норма билан белгиланади. Агар шартнома шартлари тарафлар ёки диспозитив норма билан белгилаб қўйилган бўлмаса, тегишли шартлар тарафлар ўртасидаги муносабатларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган иш муомаласи одатлари билан белгиланади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартнома амалдаги қонунчилик талабларига зид эмас. Шартномада ФКнинг 356-моддасига Шартнома шартларида тўловни амалга ошириш муддати ва шарти белгиланмаганлиги шартномани ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Шартнома тарафи шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган сумма юзасидан тегишли тартибда низолашишга ҳақли. ФКнинг 116-моддасига кўра қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки аҳлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФКнинг 122-моддасига асосан жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Битимнинг табиати, унинг нарсасининг ўз вазифаси бўйича фойдаланиш имкониятини анча пасайтирадиган ўхшашлиги ёки сифати ҳақида янглишиш жиддий аҳамиятга эгадир. Битимнинг сабаблари хусусида янглишиш жиддий аҳамиятга эга эмас. Агар битим янглишиш таъсирида тузилганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2014 йио 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 12-бандида ФКнинг 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланиши, бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, 12.1 бандида битимни тузган шахс томонидан амалга оширилган имзонинг асллиги бўйича шубҳа мавжудлиги сабабли битимни ҳақиқийлиги юзасидан низолашилганда, билдирилган талаб асосли бўлса, битим ФКнинг 116-моддасига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ олди-содти шартномасидаги имзо даъвогарга тегишли эканлиги экспертиза хулосаси билан тасдиқланган. Пленум қарорининг 13-бандида жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд томонидан ФКнинг 122-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, янглишиш таъсирида тузилган битим деганда судлар тарафларнинг ҳақиқий хоҳиш-истагини акс эттирмайдиган, уни тузиш вақтида тарафлар назарда тутган ҳуқуқий тушунишлари лозимлиги, тузилган битимга нисбатан қўлланиладиган қонун нормаларини нотўғри шарҳлаш, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда битимнинг асл ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида нотўғри тасаввур этиш янглишишнинг мисоли бўлиши мумкинлиги, бунда қонунни билмасликка ҳавола қилиниши битимни ушбу асос билан ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслиги, янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тараф янглишиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва битим предмети ёки моҳиятига таъсир этишини исботлаши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Аммо, даъвогар томонидан ФКнинг 116 ва 122-моддаларига асосланган ҳолда битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги келтирган важлари асоссиздир. Яъни тарафлар ўртасида тузилган битимнинг айнан қайси қисми ёки банди қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда эканлиги ҳамда жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим эканлигини исботловчи далиллар келтирилмаган ва тегишли тартибда исботлаб берилмаган. Баён этилганларга асосан даъвонинг улуш олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби ўз исботини топмаганганлиги сабабли рад этилиши лозим. Ушбу талаб рад этилиши сабабли даъвонинг шартномани ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ҳақидаги талабни ҳам рад қилиш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг иккинчи бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестини қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгарнинг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллашни, даъвонинг МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2021 йил 26 майдаги 2/21-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантиришни рад этишни, аризани даъвонинг 2021 йил 21 майдаги МЧЖ устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талабига нисбатан даъво муддатини қўллаш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, олди-сотди эмас деб топиш ҳамда олди-сотди шартномасининг ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатларни қўллаш ҳақидаги талабларини даъвогар томонидан исботлаб берилмаганлиги сабабли қаноатлантиришни рад қилишни, ишни биринчи инстанция, апелляция ва кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, биринчи инстанцияга тўланган 8 100 000 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажатларини, кассация инстанциясига тўланган 4 050 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан жавобгарга апелляция шикояти учун тўланган 4 050 000 сўм давлат божи, 1 944 000 сўм экспертиза харажати ва 21 600 сўм почта харажатини ундиришни, даъвогардан 142 500 (67 500 + 75 000) сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни ундиришни, апелляция инстанцияси суди томонидан берилган ижро варақалари бўйича ундирувни бекор қилишни, давлат божи ва суд харажатларини ундириш юзасидан янги ижро варақалари беришни лозим топади. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303, 3051-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 августдаги қарори бекор қилинсин. “Techno world 2” МЧЖ собиқ таъсисчиси Турабжанов Дилшоджон Бахрамовичнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 майдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “Techno world 2” МЧЖ таъсисчиси Р.Тошқўзиевнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъво талабининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисмига нисбатан даъво муддати қўллансин. Даъвонинг МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2021 йил 26 майдаги 2/21-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Аризанинг 2021 йил 21 майдаги МЧЖ устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш талабига нисбатан даъво муддатини қўллаш қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. 2021 йил 21 майдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда олди-сотди шартномасининг ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатларни қўллаш ҳақидаги талаблар даъвогар “Techno world 2” МЧЖ собиқ таъсисчиси Турабжанов Дилшоджон Бахрамовичдан : - “Techno world 2” МЧЖ таъсисчиси Р.Тошқўзиевга 4 050 000 сўм давлат божи, 1 944 000 сўм экспертиза харажати ва 21 600 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконферецалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 142 500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Апелляция инстанцияси суди томонидан берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б. Исрайлов Ҳайъат аъзолари О. Халмирзаев Т. Аннаева Б. Убайдуллаев С. Рахмонов