← Назад
Решение #652779 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| онун | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz, Istiqlol
street, 67
190111, Termiz shahri,
Istiqlol, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
i.termiz@sud.uz
e-mail:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2302/392-сонли иш
2023 йил 16 февраль
4-1901-
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
судья
С.Қултўраев
раислигида,
З.Казиеванинг
котиблигида, тарафлар вакилларининг иштирокисиз, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси “Туронбанк” АТБ манфаатида жавобгар “HOSPITAL ALSALAM” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар
“SARDOR-SARVARBEK-AVTOTRANS”
масъулияти
чекланган
жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси “Туронбанк” АТБ (бундан буён матнда банк деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“HOSPITAL AL-SALAM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда “SARDOR-SARVARBEKAVTOTRANS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
кафил деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда кредит
қарздорлик 1077084000 сўм, кредит фоиз 39623000 сўм, жарима
4583000 сўм, жами 1121290000 сўм ундириш, ундирувни “HOSPITAL
AL-SALAM” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Термиз шаҳар
Ибн-Сино кўчаси 1-уйда жойлашган 5-сонли хизмат кўрсатиш
нуқтаси биноси мол-мулкига қаратишни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Банк судга ариза йўллаб, ишни вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Жавобгар ва кафил белгиланган тартибда хабардор қилинган
бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан суд ишни палата, банк, жавобгар ва кафил вакилининг
Суд, ишда мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантириб, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, банк ва жавобгар
ўртасида 31.08.2021 йилда 1077-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага асосан банк жавобгарга тиббий хизмат кўрсатиш
фаолиятини ривожлантириш мақсадида хизмат кўрсатиш биносини
сотиб олиш учун 60 ой муддатга, йиллик 24 фоиз, 12 ой имтиёзли
давр билан 1100000000 сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратган.
Кафил 31.08.2021 йилдаги 01-сонли кафиллик шартномасига
асосан жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда банк олдида жавобгар билан
биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олиб, кафиллик
суммаси 1100000000 сўм этиб белгиланган.
Кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида жавобгарга тегишли
Термиз шаҳар Ибн-Сино кўчаси 1-уйда жойлашган 5-сонли хизмат
кўрсатиш нуқтаси биноси гаровга қўйилган.
Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда
кредит маблағлари ажратилган бўлсада, жавобгар томонидан
кредит шартномаси бўйича кредит қарз ва фоизларини шартномада
белгиланган муддатда ва тартибда қайтармасдан шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Шу сабабли
тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий
бошқармаси банк манфаатида жавобгарларга нисбатан даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда
ФК
деб
юритилади)нинг
236-моддасига
мувофиқ
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра эса қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман
бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз
зиммасига олади.
ФК 293-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар
жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида
кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Қайд этилганларга кўра, банкнинг жавобгар ва кафилдан
солидар тартибда кредит қарздорлиги 1077084000 сўмни ундириш
талаби асосли бўлганлиги сабабли қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, банк жавобгар ва кафилдан солидар тартибда кредит
фоиз 39623000 сўм ундиришни сўраган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
2.7-бандида
ажратилган кредит маблағини қайтариш муддатлари мазкур
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада қайд этилган
кредитни
қайтариш
жадвалига
мувофиқ,
кредит
маблағига
ҳисобланган фоизларни тўлаш кредит ажратилган ойнинг кейинги
ойидан бошлаб ҳар ойнинг 01-санасига қадар амалга оширилиши
лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Юқоридагиларга асосан, банкнинг жавобгар ва кафилдан
солидар тартибда кредит фоиз 39623000 сўм ундириш талаби ҳам
асосли бўлганлиги сабабли қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, банк жавобгар ва кафилдан солидар тартибда
4583000 сўм жарима ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
«Мажбуриятларни
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007
йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2, 4-бандларида, шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани
ундириш
тўғрисидаги
даъволарни
ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб суд, талаб қилинган жаримани
500000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни 36моддаси биринчи қисмига асосан ипотекага олувчи ипотека билан
таъминланган
мажбуриятнинг
бажарилмаганлиги
ёки
лозим
даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги
ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида
вужудга
келган,
ушбу
Қонун 7-моддасида назарда
тутилган
талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган
мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу молмулкка қаратишга ҳақли.
ФКнинг
279-моддасига
асосан,
гаровга
олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор
гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда
гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги
мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади.
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров
нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги молмулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида томонлар келишув
далолатномасига асосан 1036000000 сўмга баҳоланиб, ипотека
шартномасига асосан жавобгарга тегишли Термиз шаҳар Ибн-Сино
кўчаси 1-уйда жойлашган
5-сонли хизмат кўрсатиш нуқтаси
биноси гаровга қўйилган.
Банкнинг ундирувни гаров мулкига қаратиш талаби ҳам асосли
ва қаноатлантирилиши лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуни иловаси 2-бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд банкнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан Республика бюджетига 22425800 сўм
давлат божи, банк ҳисобига олдиндан тўланган 30000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 236, 279, 281, 333, 735, 736,
744-моддаларини, ИПКнинг 118, 176, 180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қ и л а д и:
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“HOSPITAL AL-SALAM” масъулияти чекланган жамияти ҳамда
“SARDOR-SARVARBEK-AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан солидар тартибда “Туронбанк” АТБ фойдасига кредит
қарздорлик 1077084000 сўм, кредит фоиз 39623000 сўм, 500000 сўм
жарима ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ундирув
“HOSPITAL
AL-SALAM”
масъулияти
чекланган
жамиятига тегишли Термиз шаҳар Ибн-Сино кўчаси 1-уйда
жойлашган 5-сонли хизмат кўрсатиш нуқтаси биноси мол-мулкига
қаратилсин.
“HOSPITAL
AL-SALAM”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан “Туронбанк” АТБ фойдасига олдиндан тўланган 30000 сўм
почта харажати;
Республика бюджетига 22425800 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Термиз
туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят
қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Б.Қултўраев