Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2208/43219 Дата решения 16.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BINOKOR JAMOASI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SUV TA`MINOTI VA BINO.SAQ.DIST хусусий корхонаси
Source ID 1025603 Claim ID 3097313 PDF Hash fe05068239d061f8... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисидаги хабарини олган ва унга розилик берган буюртмачи ФК 671-моддаси рисидаги хабарини олган ва унга розилик берган буюртмачи ФК 671 law
исми ва 236-моддаси исми ва 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 636-моддаси ФКнинг 636 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2208/43219-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ю.Фозилова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 16 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари - иш бошқарувчи Э.Қуролов (2022 йил 1 декабрдаги 3-сонли ишончнома асосида) ва адвокат А.Джураев (2022 йил 2 ноябрдаги 0045-сонли ордер ва 2022 йил 30 октябрдаги 2-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – бош юрисконсульт А.Жуманов (2022 йил 28 декабрдаги 410-ТМУЮ-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Binokor Jamoasi” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Toshkent mintaqaviy temir yo’l uzeli” унитар корхонасидан 613 790 951,52 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 декабрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Binokor Jamoasi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки пудратчи деб юритилади) ва Тошкент сув таъминоти ва биноларни сақлаш дистанцияси (бундан буён матнда буюртмачи деб юрилади) ўртасида 2021 йил 14 майда 1-сонли пудрат шартномаси тузилган. Унга кўра, даъвогар (пудратчи) Тошкент шаҳар, Чуқурсой темир йўл бекатида жойлашган ўқув полигонидаги объектда дераза ва эшик блокларини, шунингдек, алюминий профиллардан витражларни ўрнатиш, буюртмачи эса ишларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, бажариладиган ишлар қиймати қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) билан бирга 510 000 000 сўмни ташкил этган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасига 2022 йил 11 январда 1-сонли ва 2022 йил 10 мартда 2-сонли қўшимча келишувлар имзоланиб, 1-сонли келишувга кўра шартнома баҳоси ҚҚС билан 306 000 000 сўмга, 2-сонли келишувга кўра ҚҚС билан 307 000 000 сўмга ўзгартирилган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, буюртмачидан 1 611 590 951,52 сўм бажарилган ишлар ҳақи ва 2 200 000 сўм адвокат хизмати учун қилинган харажати ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва ушбу шартномага имзоланган қўшимча келишувларга асосан даъвогар томонидан жами 611 590 951,52 сўмлик ишлар бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай, бажарилган ишлар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида даъвогар олдида 611 590 951,52 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги, юзага келган қарздорликни тўлаш тўғрисидаги жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун адвокат хизматига 2 200 000 сўм миқдорида пул маблағлари тўланганлиги ва ушбу сумма даъвогар учун зарар ҳисобланишини кўрсатган. Даъвогар томонидан даъво аризаси юридик шахс мақомига эга бўлмаган буюртмачига нисбатан тақдим этилганлиги сабабли, суднинг 2022 йил 5 октябрдаги ажрими билан буюртмачи тегишли жавобгар “O’zbekiston Temir yo’llari” акциядорлик жамиятининг “Toshkent mintaqaviy temir yo’l uzeli” унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан алмаштирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 611 590 951 сўм қарз ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда даъвонинг фақат 306 000 000 сўм асосий қарз ва юридик ёрдам кўрсатиш учун тўланган 2 200 000 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда дастлаб шартномада бажариладиган ишлар қиймати қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) билан бирга 510 000 000 сўм этиб белгиланганлиги, кейинчалик шартноманинг 3.1-банди иккала томоннинг келишувига асосан шартнома баҳоси ҚҚС билан 306 000 000 сўмга ўзгартирилганлиги, яъни пудратчи томонидан бажариладиган ишларнинг баҳоси ҚҚС билан бирга жами 306 000 000 сўм этиб белгиланганлиги, шартнома тузиш пайтида шартноманинг тахминий баҳоси 510 000 000 сўм бўлганлиги, даъвогар жавобгардан 611 590 951 сўм асосий қарз ундиришни сўраганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 6.1-бандида агар техник ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш туфайли бажарилиши керак бўладиган қўшимча ишлар қиймати сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг ўн фоизидан ошиб кетмаса ва қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ишларнинг хусусиятини ўзгартирмаса, 2 пудратчининг қўшимча ишлар бажарилиши лозимлиги тўғрисидаги хабарини олган ва унга розилик берган буюртмачи ФК 671-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мустақил равишда лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартишлар киритишга ҳақли эканлиги, бундай ҳолатда пудратчининг хабарномаси ва буюртмачининг лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича ҳаракатлари тарафларнинг қўшимча ишлар бажарилиши зарурлиги бўйича келишувини англатилиши ҳамда бу масала бўйича қўшимча келишув тузилиши мажбурий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилганлиги, мазкур ҳолатда лойиҳа-смета ҳужжатларига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганлиги, Пленум қарорининг 6.2-бандида агар қўшимча ишлар қиймати сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг ўн фоизидан ошса ва буюртмачи бундай ишларни бажаришга рози бўлса, лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш келишувга кўра амалга оширилиши ва бу ҳақда тарафлар томонидан келишув расмийлаштирилиши ҳақида тушунтириш берилганлиги, аммо, жавобгар 105 фоиздан ошадиган ишларни бажаришга розилик бермаганлиги, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш пайтида жавобгар суддан назорат ўлчови ўтказиш тўғрисида экспертиза тайинлашни сўраганлиги, даъвогар бунга қаршилик билдирганлиги, бироқ, апелляция инстанцияси суди ушбу шубҳали ҳолатни эътибордан четда қолдирганлиги, пудратчи фақатгина 306 000 000 сўмдан ошмаган миқдордаги ишларни бажарилиши лозим бўлганлиги, аммо, пудратчи шартномавий муносабатлардан четга чиққан ҳолда ноқонуний ва асоссиз равишда келишилган ишлар баҳосидан ортиқча миқдорда пул ундиришни талаб қилганлиги, апелляция инстанцияси суди шартноманинг бандини ўзгартириш учун тузилган келишув битимини биринчи шартномадан ташқари шартномалар тузилган деб нотўғри хулосага келганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шартномани жавобгарнинг бўлинмаси Тошкент сув таъминоти ва биноларни сақлаш дистанцияси тузганлиги, Дистанция мансабдор шахсларининг тушунтириш хатларини тан олмаслиги, бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномалари, ҳисоб-фактура маълумотномалари ва тушунтириш хатлари 306 млн.сўмдан ошиқ суммани талаб қилиш учун асос бўла олмаслиги, Дистанция мансабдор шахслари ўзларининг манфаатдор корхона билан шартнома тузиб, ушбу ишларни амалга ошириб келиши, Дистанция бошлиғига шартнома тузиш ваколати берилганлиги тўғрисида ишончнома берилмаганлигини баён қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни сўради. Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, Дистанция бошлиғи 50 000 АҚШ долларининг миллий валюта қийматига эквивалент суммасигача шартнома тузиш ваколати мавжудлиги, шартнома тузиш пайтида 50 000 АҚШ долларининг миллий валютадаги эквиваленти 510 млн.сўм бўлганлиги, аслида ишлар қиймати ушбу суммадан ошганлиги, шунинг учун 2 та келишув тузилганлиги, лойиҳа-смета ҳужжатларда ишларнинг қиймати 600 млн.сўмдан ошиқ бўлганлиги ва лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида бажарилган ишлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилганлиги, Дистанция бошлиғи М.Қурбоновнинг шартнома тузиш ваколати бўлмаса у томонидан ўтган йилда 15 млрд.сўмлик шартномалар тузилганлиги, Дистанция даъвогар 3 билан бошқа шартнома ҳам тузганлиги, аммо пулини тўлаб бермаганлиги ва даъвогар судга мурожаат қилиб, пулни олганлиги, Дистанция бошлиғи М.Қурбонов ҳал хил мазмундаги тушунтириш хатларни тақдим қилиши, аммо суд мажлисига келмаслиги, ваколати бўлмаса-да, М.Қурбонов шартнома тузганлиги ва бу тадбиркор субъектига зиён етказилишига сабаб бўлишини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўз кучида қолдиришни ва хусусий ажрим чиқариб, прокуратура органига юборишни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисми ва 236-моддасига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 631-моддасига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 14 майдаги 1-сонли пудрат шартномасига асосан даъвогар Тошкент шаҳар, Чуқурсой бекатида жойлашган ўқув полигонидаги объектда дераза ва эшик блокларини, шунингдек, алюминий профиллардан витражларни ўрнатиш, буюртмачи эса ишларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар томонидан тасдиқлаган 2022 йил 6 июндаги 1-сонли бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоб-фактура маълумотнома ва бажарилган ишлар далолатномасига кўра 305 394 966 сўмлик, 2-сонли бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоб-фактура маълумотнома ва бажарилган ишлар далолатномасига кўра 306 195 985,13 сўмлик, жами 611 590 951,52 сўмлик ишлар пудратчи (даъвогар) томонидан бажарилиб, буюртмачи (жавобгар)га топширилган. Даъвогар томонидан 611 590 951,52 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳолати ҳисоб-фактура маълумотномалари ва бажарилган ишлар далолатномаларидан ташқари Дистанция мансабдор шахслари М.Қурбонов (бошлиқ), М.Чоршанбиев (бошлиқнинг ўринбосари) ва Ж.Алиев (биноларнинг техник ҳолатини назорат этиш бўйича муҳандис)нинг “Ipso Facto” адвокатлик 4 бюросининг адвокатига берган тушунтириш хатлари ҳамда Дистанция бошлиғи М.Қурбоновнинг судга йўллаган тушунтириш хати билан ҳам тасдиқланади. ФКнинг 636-моддасига кўра, агар қўшимча ишларни бажариш зарур бўлиб қолса ва шу сабабли ишнинг тахминан белгиланган баҳосини (тахминий сметани) анча оширишга тўғри келса, пудратчи бу ҳақда буюртмачини вақтида огоҳлантириши шарт. Буюртмачи пудрат шартномасида кўрсатилган ишнинг баҳосини (сметани) оширишга рози бўлмаган тақдирда, шартномадан воз кечишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи буюртмачидан ишнинг бажарилган қисмининг баҳосини тўлашни талаб қилиши мумкин. Буюртмачини пудрат шартномасида кўрсатилган ишнинг баҳосини (сметани) ошириш зарурлиги тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирмаган пудратчи иш учун шартномада кўрсатилган баҳо бўйича ҳақ олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда шартномани бажариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 2.3-бандида судларга қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Баён этилгандан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этишда моддий ва процессуал қонун нормаларини нотўғри қўллаган, бу эса асослантирилмаган ва ноқонуний қарор қабул қилинишга сабаб бўлган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш, 611 590 951 сўм қарз ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Даъво аризасида жавобгардан ундириш сўралган 2 200 000 сўм адвокат харажати асослаб берилмаганлиги, яъни даъвогар томонидан юридик хизмат учун ушбу пул маблағлари тўлаб берилганлигини тасдиқловчи далилни судга тақдим қилинмаганлиги сабабли апелляция инстанцияси суди ушбу талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 5 ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: “Toshkent mintaqaviy temir yo’l uzeli” унитар корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари “Toshkent mintaqaviy temir yo’l uzeli” унитар корхонасининг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов 6