← Назад
Решение #652810 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 4 | — | law | |
| онуннинг | 188 | — | law | |
| онунинг | 40 | — | law | |
| ИПКнинг | 327 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2001/23-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда маърузачи судья С.Умаралиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Д.Убайдуллаев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 16 февраль
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Т.Атабоевнинг раислигида, судьялар А.Абдурахманов ва Д.Убайдуллаевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Азизовнинг котиблигида,
“SHAHRIXON BARAKA TUZ” хусусий корхонаси собиқ раҳбари Э.Мадмаров
(паспорт асосида), вакиллари А.Қобулов, А.Мирзаев (2022 йил 5 июндаги
10-сонли ва 2022 йил 3 ноябрдаги 5-сонли ишончномалар асосида), Андижон
вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакиллари Ж.Султонов, Д.Юлдашов
(2023 йил 8 февралдаги 19/1-10588-сонли ва 14 февралдаги 25-11468-сонли
ишончномалар асосида) иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 13 декабрдаги ажримининг қонунийлигини “SHAHRIXON BARAKA TUZ”
хусусий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида иш
ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнларда –
“кредитор” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “SHAHRIXON BARAKA TUZ” хусусий корхонасини (бундан буён матнларда
– “қарздор” деб юритилади) соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф
этишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2020 йил 21 январдаги ҳал қилув қарори
билан кредиторнинг талаби қаноатлантирилиб, қарздор соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошланган. Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб 4-тоифали суд
бошқарувчиси Имомалиев Султонмурод Усмонали ўғли тайинланган.
Суднинг 2020
йил
3
декабрдаги
ажрими
билан
тугатиш
бошқарувчисининг якуний ҳисоботи тасдиқланган ва Шаҳрихон туман Давлат
хизматлари марказининг 2020 йил 7 декабрдаги 060-сонли маълумотига асосан
қарздор давлат реестридан чиқарилган.
Қарздор корхона собиқ раҳбари судга қонуний кучга кирган суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза билан
мурожаат қилиб, суднинг 2020 йил 3 декабрдаги ажримини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриб, бекор қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими билан
қарздор корхона собиқ раҳбарининг аризасини қаноатлантириш рад этилган.
апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди қарздорнинг судга мутахассис
чақириш ҳуқуқидан маҳрум этганлиги, давлат ижрочиси томонидан ижро
варақаси кредиторга тўғри қайтарилганлиги ёки бошқа ҳолатларга асосан
қайтарилганлик ҳолатини аниқламаганлиги, суд бошқарувчилари томонидан
тугатиш ишларини амалга оширишда зиммасидаги вазифаларни лозим
даражада амалга оширмаганлиги, ҳолатларга аниқлик киритмаганлиги,
биринчи инстанция суд мажлисида қатнашмаганлиги, ажримга ДСИ ҳодимининг
мажбурлаши оқибатида имзо қўйиб берганлиги, суд мажлисидан хабари
бўлмаганлиги, қарздор корхона ҳозирги кунда ҳам фаолият юритаётганлиги,
бу тегишли ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги, ойлик ҳисоботларни
топшириб келаётганлиги, 6 нафар ишчи ўрни яратганлиги, корхона ҳисобрақамларидан фойдалана олмаётганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи
инстанция судининг ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун бошқа
суд таркибига юборишни сўраган.
Қарздор вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, апелляция
шикоятида келтирган важларини қувватлаб, Шаҳрихон тумани ҳокимининг
2010 йил 9 апрелдаги 115-Қ-сонли қарори билан “SHAHRIXON BARAKA TUZ”
хусусий корхонасига қарашли ош тузини қайта ишлаб чиқарувчи цехни техник
модернизация қилиш белгиланганлигини, ушбу қарор қабул қилинишидан
аввал ҳам корхона фаолият олиб борганлигини, ушбу қарор асосида
фойдаланишга берилган ҳудудга ишлаб чиқариш цехини ташкил этганлигини,
шу мақсадда тижорат банкларидан хусусий корхона номига кредит маблағлари
олганлигини, ҳозирда олинган кредит маблағлари банкка тўлиқ
қайтарилганлигини, объектда қурилиш ишларини амалга ошириш учун
187 000 000 сўм атрофида маблағ сарфлаганлигини, бироқ, Шаҳрихон туман
ҳокимлиги томонидан корхонага ер ажратиш тўғрисида тегишли қарор қабул
қилинмасдан қолиб кетганлигини, ушбу масалада бир неча бор тегишли
идораларга аризалар билан мурожаат қилинганлигини, хусусий корхона номига
кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаганлигини, бироқ, хусусий корхона
томонидан қурилган иншоатлар асоссиз равишда кадастр ҳодимларининг
хатоси туфайли бошқа шахсга бириктириб берилганлигини, тегишли туман
ҳокимлигининг қарорига нисбатан маъмурий судга даъво аризаси тақдим
этилганлигини, маъмурий суднинг қарори билан даъво талабини
қаноатлантириш рад этилганлигини, юқори инстанцияларда ҳам суд қарори
ўзгаришсиз қолганлигини, даъво талабининг рад этилишига хусусий
корхонанинг банкрот деб эътироф этилиб давлат реестридан чиқарилганлиги
сабаб бўлганлигини, солиқдан бўлган қарздорлик катта суммани ташкил
этмаслигини, корхонага тегишли бино-иншоотлар мавжуд бўлса-да, корхона
банкрот деб топилиб, давлат рўйхатидан чиқариб юборилганлигини, корхона
фаолиятини тиклаш ҳақидаги мурожаатига солиқ бошқармасининг хати билан
корхона фаолият кўрсатаётган корхоналар рўйхатида эканлиги маълум
қилинганлигини, ушбу хатга асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонидан юборилган хатда ҳам
корхона фаолияти тикланганлиги маълум қилинганлигини билдириб,
шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Кредитор вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, қарздорнинг солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганлигини, ушбу
қарздорликни белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилганлигини,
тегишли органларга сўровнома хатлари юборилганлигини, қарздорнинг номида
мол-мулклар аниқланмаганлигини, шу сабабли қарздорни соддалаштирилган
тартибда банкрот деб эътироф этишни сўраганлигини, ҳал қилув қарори билан
қарздор
банкрот
деб
эътироф
этилиб,
тугатиш
бошқарувчиси
тайинланганлигини, тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатиш ишлари амалга
оширилганлигини, 2020 йил декабрь ойида қарздор давлат реестридан
чиқарилганлигини, Шаҳрихон туман Давлат хизматлари марказининг хатига
асосан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга
олиш, қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидаги техник хато туфайли
қарздор амалда фаолият кўрсатаётган корхоналар таркибига ўтиб
қолганлигини, корхоналар фаолиятини тиклаш ва тўхтатиш ишлари Давлат
хизматлари маркази томонидан амалга оширилишини, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга жавоб хати
берилган вақтда қарздор фаолият кўрсатаётган корхоналар таркибида
бўлганлигини, чунки, солиқ органи электрон маълумотлар базасида қарздор
тугатилган корхоналар реестрига киритилмасдан қолганлигини, 2022 йилнинг
якунлари бўйича ушбу хатолик тўғриланганлигини маълум қилди.
Суд мажлиси ҳақида тегишли равишда огоҳлантирилган тугатиш
бошқарувчиси суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнларда – “ИПК” деб аталади) 128-моддаси биринчи қисмига биноан,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Судлов ҳайъати тарафларнинг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топди.
Биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги
Қонунининг 4-моддасига асосан қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки)
тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф
этилади.
Қонуннинг 188-моддасида ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки қарздор якка тартибдаги тадбиркор мақомини
йўқотган жисмоний шахс ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг турган жойини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги
ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, банкротлик
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки
бошқа ваколатли орган, шунингдек прокурор томонидан берилиши мумкин.
субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан давлат
рўйхатдан ўтказилган. Таъсис хужжатларига кўра қарздорнинг юридик
манзили: Шаҳрихон тумани, Шаҳрихон шаҳри, У.Ёқубов кўчаси 2-уй. Корхона
таъсисчиси ва раҳбари Мадмаров Эргашали.
Кредитор қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини таҳлил қилганда,
2019 йил 22 ноябрь ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат
бюджети олдида умумий қиймати 9 220 763 сўмни ташкил этадиган қарзи
мавжудлиги, қарздор бир неча йилдан бери фаолият олиб бормай, солиқ
қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1703-1802/3077-сонли солиқ
ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан ҳал қилув қарори
чиқарилган бўлиб, ҳал қилув қарорига асосан мажбурий ижро этишлик учун
Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлимига ижро варақалари
юборилган. Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими томонидан суд
ижро ҳужжатига асосан ижро иши юритилган ва ижро харакатлари олиб
борилиб, қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулклари
аниқланмаганлиги сабабли ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг
40-моддаси 3-бандига асосан солиқ инспекциясига қайтарилган.
Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини
бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли солиқ инспекцияси
қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган.
Биринчи инстанция судининг 2020 йил 21 январдаги ҳал қилув қарори
билан кредиторнинг талаби қаноатлантирилиб, қарздор соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошланган. Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб 4-тоифали суд
бошқарувчиси Имомалиев Султонмурод Усмонали ўғли тайинланган.
Суднинг 2020
йил
3
декабрдаги
ажрими
билан
тугатиш
бошқарувчисининг якуний ҳисоботи тасдиқланган ва Шаҳрихон туман Давлат
хизматлари марказининг 2020 йил 7 декабрдаги 060-сонли маълумотига асосан
қарздор давлат реестридан чиқарилган.
Қарздор корхона собиқ раҳбари судга қонуний кучга кирган суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза билан
мурожаат қилиб, суднинг 2020 йил 3 декабрдаги ажримини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриб, бекор қилишни сўраган.
Аризада янги очилган ҳолат сифатида суд бошқарувчиси томонидан
тугатиш ишларини амалга оширишда зиммасидаги вазифаларни лозим
даражада амалга оширмаганлиги, муҳр ва печатларни қабул қилиб олиш учун
унга мурожаат қилмаганлиги, ҳолатларга аниқлик киритмаганлиги, биринчи
инстанция суд мажлисида қатнашмаганлиги, ажримга ДСИ ҳодимининг
мажбурлаши оқибатида имзо қўйиб берганлиги, суд мажлисидан хабари
бўлмаганлиги, корхона банкрот деб эътироф этилиб давлат реестридан чиқиб
кетганлигини 2022 йил 5 октябрда “registr.stat.uz” сайтидан олинган маълумот
асосида билганлиги, корхона фаолиятини тиклаш ҳақидаги мурожаатига солиқ
бошқармасининг хати билан корхона фаолият кўрсатаётган корхоналар
рўйхатида эканлиги маълум қилинганлиги, ушбу хатга асосан Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонидан
юборилган хатда ҳам корхона фаолияти тикланганлиги маълум қилинганлиги
каби асосларни келтирган.
Биринчи инстанция суди ишдаги мавжуд далилларга ва иш ҳолатларига
қонуний баҳо бериб, қарздор корхона собиқ раҳбарининг қонуний кучга кирган
суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
ИПКнинг 327-моддасига биноан, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан
иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига
маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим
ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била
туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима
қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва
мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул
қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг
мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми,
ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд
ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг
шундай ҳужжати бекор қилинганлиги.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил
25 июлдаги “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 111-сонли Қарорининг 3-7-бандларида ҳам
бу хусусида тегишли тушунтиришлар берилган.
Мазкур ҳолатда қарздорнинг аризасида келтирган ҳамда суд мажлисида
билдирган важлари қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди.
Судлов ҳайъати қарздорнинг биринчи инстанция суди қарздорнинг судга
мутахассис чақириш ҳуқуқидан маҳрум этганлиги, давлат ижрочиси томонидан
ижро варақаси кредиторга тўғри қайтарилганлиги ёки бошқа ҳолатларга асосан
қайтарилганлик ҳолатни аниқламаганлиги, суд бошқарувчиси томонидан
тугатиш ишларини амалга оширишда зиммасидаги вазифаларни лозим
даражада амалга оширмаганлиги, ҳолатларга аниқлик киритмаганлиги,
биринчи инстанция суд мажлисида қатнашмаганлиги, ажримга ДСИ ҳодимининг
мажбурлаши оқибатида имзо қўйиб берганлиги, суд мажлисидан хабари
бўлмаганлиги, қарздор корхона ҳозирги кунда ҳам фаолият юритаётганлиги,
бу тегишли ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги, ойлик ҳисоботларни
топшириб келаётганлиги, солиқдан бўлган қарздорлик катта суммани ташкил
этмаслиги, корхонага тегишли бино-иншоотлар мавжуд бўлса-да, корхона
банкрот деб топилиб, давлат рўйхатидан чиқариб юборилганлиги ҳақидаги
важлари билан қуйидагиларга асосан келиша олмайди.
Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими томонидан суд ижро
ҳужжатига асосан ижро иши юритилган ва ижро харакатлари олиб борилиб,
тегишли органларга юборган сўров хатларига асосан олинган жавобгар
хатларида қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулклари
аниқланмаган. Шу сабабли ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
40-моддаси 3-бандига асосан кредиторга қайтарилган.
Биринчи инстанция судининг аризани иш юритишга қабул қилиш ва
ишни судда кўришга тайёрлаш ҳақидаги 2020 йил 7 январдаги ажрими корхона
раҳбари Э.Мадмаровга шахсан тилхат асосида топширилган, яъни корхонага
нисбатан банкротлик иши кўрилаётганлигидан корхона раҳбарининг хабари
бўлган, бундан ташқари, корхона раҳбари Э.Мадмаров биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кунда суд мажлисида бевосита
шахсан иштирок этиб, судга ўз тушунтиришларини билдирган.
Шаҳрихон туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан
солиқ органига 2022 йил 22 ноябрда 1-5-3/1-3-сонли алоқа хати юбориб, унда
қарздор корхона ягона давлат реестрига тугатилганлиги ва давлат реестридан
чиқарилганлиги тўғрисида ёзув киритилганлиги, бироқ давлат рўйхатидан
ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидаги техник хато
туфайли қарздор амалда фаолият кўрсатаётган корхоналар ҳолатида
турганлигини маълум қилиб, корхонани “тугатилган” ҳолатга ўтказишни
сўраган.
Шаҳрихон туман Давлат хизматлари марказининг 2020 йил
7 декабрдаги 060-сонли маълумотига асосан қарздор давлат реестридан
чиқарилган.
Аниқланишича, қарздор корхона ягона давлат реестрига тугатилган
ва давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилган
бўлса-да, бироқ солиқ органи электрон маълумотлар базасига тегишли белги
қўйилмаганлиги оқибатида корхона “тугатилган” ҳолатга ўтказилмасдан
қолган.
Натижада солиқ органининг солиқ тўловчилари базасида қарздор ноль
(0) ҳолатда, яъни фаолият кўрсатаётган корхоналар рўйхатида турганлиги
сабабли қарздор томонидан солиқ органига тегишли ҳисоботлар топшириб
келинган.
Шунингдек, Шаҳрихон тумани ҳокимининг 2010 йил 9 апрелдаги
115-Қ-сонли қарори билан қарздор корхонага қарашли ош тузини қайта ишлаб
чиқарувчи цехни техник модернизация қилиш белгиланган, аммо туман
ҳокимлиги томонидан қарздор корхонага ер ажратиш тўғрисида қарор қабул
қилинмаган, қарздор корхона номига бино-иншоатга нисбатан кадастр
ҳужжатлари расмийлаштирилмаган.
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти
бошқармасининг аризачига йўллаган 2022 йил 24 февралдаги 02/870-02-сонли
алоқа хатида (и.ҳ.167-б) ҳам низоли объект бўйича батафсил ахборот берилган.
Юқоридаги ҳолатлар суд томонидан ишни кўриб чиқишда текшириш
предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган
ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар
эмас.
ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган тўртта асоснинг бирортаси мазкур
аризада мавжуд эмас ва уни кенгайтириб талқин қилинишига йўл қўйилмайди.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган
важлар асосида биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 281-моддасига биноан, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича қарорни, ажримни
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига биноан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда аризачи
томонидан олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 118, 128, 278, 281, 327-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ажрими
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта
харажати “SHAHRIXON BARAKA TUZ” хусусий корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан кассация тартибида шикоят (протест) қилиш мумкин.
Раислик қилувчи
/имз
Т.Атабоев
Судья
/имзо/
А.Абдурахманов
Судья
/имзо/
Д.Убайдуллаев