← Назад
Решение #652811 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 16 февраль Ўртачирчиқ тумани 4-1001-2217/71145-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "ХХХХ"
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар "Хххх" АТБ
ҳисобидан 855 395 892 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни жавобгар вакили Х.Шовхиев (2022 йил 12
августдаги 03-23/339-сонли ишончномага асосида), иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
иқтисодий судга мурожаат қилиб, "Хххх" АТБ ҳисобидан 855 395 892 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Суд мажлисида жавобгар вакили судга низо юзасидан тузилган
медиатив келишувни тақдим этиб, суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг биринчи қисми 53-бандига
кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 131-моддасига асосан эса тарафлар низони келишув
битимини ѐки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув
битими ѐки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича
тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг
ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараѐнида, медиатив
келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага)
суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
Томонлар 2023 йил 5 январь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан медиация тартибтаомилини амалга ошириш жараѐнида "Хххх" АТБ Тошкент вилояти
филиали ва "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти мавжуд низо бўйича
медиатив келишувга эришган.
Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли,
даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божи харажатини ундирмасдан
қолдиришни лозим деб топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат
божи тўлиқ ѐки қисман қайтарилиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107,118,131ва 195-моддасига асосланиб, суд
Даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг жавобгар "Хххх" АТБ ҳисобидан 855 395 892 сўм жарима
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Т.Салимов