← Назад
Решение #652860 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 84 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1407-2201/21-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Й.Норбеков
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ж.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 16 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси бошқармасининг катта прокурори М.Қурбонова,
даъвогар вакиллари – Н.Саттаров (раҳбар) ва бош юрисконсульт Б.Бобокелдиев
(2023 йил 15 февралдаги 01/3-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари –
юрисконсультлар Ж.Умаров ва Т.Абдурахмонов (2022 йил 14 мартдаги
04/03/02-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастрлар палатасининг Самарқанд вилояти бошқармаси
ва Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси (“Жума пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида)нинг
“Самарқанд камалак инвест текстил” масъулияти чекланган жамияти
ва “Самарқандпахтасаноат” ҲАБга нисбатан битимни ҳақиқий эмас деб топиш
ва 9 857 252 952 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 28 октябрдаги қарори устидан
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан келтирилган
кассация протести асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Жума пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда сотувчи
ёки даъвогар бўлими деб юритилади) ва “Самарқанд камалак инвест текстил”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда сотиб олувчи ёки жавобгар
бўлими деб юритилади) ўртасида 2019 йил 22 августда 153-сонли кўчмас мулкни
сотиш шартномаси тузилган. Унга кўра, сотувчи ўзига қарашли Пастдарғом тумани,
“Эсабой” ҚФЙ ҳудудида жойлашган “М.Ғофуров” пахта тайёрлаш маскани,
“Қўшқудуқ” ҚФЙ ҳудудида жойлашган “М.Қўчқаров” пахта тайёрлаш маскани;
“Учтепа” ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Т.Усманов” номли пахта тайёрлаш маскани
ва Жума шаҳри, А.Темур кўчаси 1-уй манзилдаги бино ва иншоотлар (бундан буён
матнда объект деб юритилади)ни мулкий мажмуа сифатида сотиб олувчига мулк
қилиб топшириш (сотиш), сотиб олувчи эса объектни қабул қилиш
ва шартноманинг 2-иловасига мувофиқ қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандида объектнинг баҳоси 21 662 200 165 сўм
ва таснифи ўзгармаслиги, 2.4-бандида объектнинг баҳоси ўзгармас деб белгиланган.
Шартноманинг
9.4.-бандига
кўра,
шартнома
тегишли
тартибда
расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб қонуний кучга киради,
мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар амалда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) сотувчи
(даъвогар) манфаатида сотиб олувчи (жавобгар) ва “Самарқандпахтасаноат” ҲАБ
(бундан буён матнда ҲАБ деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил 22 августда тузилган
153-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни,
жавобгардан ўзганинг мол-мулкидан асоссиз равишда фойдаланганлик учун
даъвогар фойдасига 9 857 252 952 сўм тўлов (қарздорлик) ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида олди-сотли шартномаси давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлиги, реализация қилинган объект жамият соф активларининг
85 фоизини ташкил қилиши ва олди-сотли шартномаси йирик битим ҳисобланиши,
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 84-моддасининг учинчи қисмида
баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган
санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил
этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг
умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади деб белгиланганлиги, аммо, битим
тузилиши юзасидан жамиятнинг ижроия органи кузатув кенгаши ёки акциядорлар
умумий йиғилишининг розилигини олмаганлиги, шартнома тузилган санада объект
сотиб олувчига топширилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари
фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил
31 мартдаги 253-сонли қарорининг 2-бандида пахта тозалаш корхоналари ва пахта
тайёрлаш пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситалари
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари ташкилотчиларига
ижарага мулк ва ер солиғи ҳамда амортизация ажратмалари ҳисобга олинган ҳолда,
давлат мулки учун белгиланган энг кам ставкалар бўйича берилиши
белгиланганлиги, қарорнинг ушбу банди талабларига асосан 9 857 252 952 сўм
тўлов (қарздорлик) ҳисобланганлигини кўрсатган.
Суднинг 2022 йил 10 февралдаги ажрими билан Кадастр агентлиги
Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган.
Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, 2019 йил
22 августда тузилган 153-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномаси ҳақиқий эмас
деб топилган. Даъвонинг 9 857 252 952 сўм тўлов ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг собиқ мансабдор шахслари
ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқарилиб, Самарқанд
вилоят прокуратурасига юборилган.
Даъвогарнинг апелляция шикояти ва Самарқанд вилоят прокурорнинг
апелляция протестига асосан апелляция инстанцияси судининг 2022 йил
15 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 февралдаги
ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 831 705 892 сўм
ундирилган. Даъвонинг 2 025 547 060 сўм ундириш қисмини қаноатлантириш рад
этилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 13 июлдаги қарори билан
иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш
учун Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил
22 августда тузилган 153-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномаси ҳақиқий эмас
деб топилган. Даъво талабининг 9 857 252 952 сўм ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилган. Жавобгардан республика бюджетига 2 700 000 сўм
давлат божи, даъвогардан республика бюджетига 215 923 390 сўм давлат божи
ва жавобгар фойдасига олдиндан тўланган 79 797 199 сўм давлат божи ундирилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 28 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгартирилган. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг даъво талабининг
9 857 252 952 сўм тўлов ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш ва суд
харажатларини тақсимлаш қисмлари бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 7 811 266 109 сўм ундириш, даъвонинг 2 045 986 843 сўм ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари кассация
протести келтирган ва унда апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартиришни сўраган. Бунга асос қилиб, протестда судлар томонидан мазкур иш
бўйича аниқланиши лозим бўлган муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, апелляция
инстанцияси
суди
даъвонинг
7 811 266 109
сўм
ундириш
қисмини
қаноатлантиришда жавобгар тўлов ундириш белгиланган мол-мулкларнинг айнан
қайси қисмидан фойдаланганлиги, ушбу мол-мулклар ҳақиқатда мавжуд
ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш чораси кўрилмаганлиги, суднинг хусусий ажрими
асосида олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида тегишли соҳа
мутахассислари иштирокида даъвогарнинг кўчмас мулкларидан даъвогар
2019 йилнинг 1 сентябридан 2021 йил 1 ноябрига қадар фойдаланганлиги учун
Вазирлар Маҳкамасининг 253-сонли қарор талаблари асосида ижара ҳақи қайта
ҳисобланганда, жавобгар ушбу давр учун ҳақиқатда 5 089 562 600 сўм ижара ҳақи
тўланиши лозимлиги аниқланганлиги, тергов давомида даъвогар томонидан
ўзганинг мулкидан асоссиз фойдаланганлик учун тўлов миқдорини ҳисоблашда
даъвогарда аслида мавжуд бўлмаган асфальт майдонлари учун ҳам ижара ҳақи
ҳисобланганлиги аниқланганлиги ва бу ортиқча ҳисобланган сумма мутахассислар
томонидан асосий қарздорликдан чегириб ташланганлиги, апелляция инстанцияси
4
суди томонидан давлат божини ҳисоблашда ҳам хатоликка йўл қўйганлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида прокурор протестда келтирилган важларни такрорлаб,
протестни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар
вакили
кассация
протестида
келтирилган
важларни
қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, протестни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили кассация протестида келтирилган важларга эътироз
билдириб, пахта тайёрлаш масканларида асфальт майдонлари мавжудлиги
ва ижара ҳақи тўғри ҳисобланганлигини баён қилиб, протестни қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Палата, “Самарқандпахтасаноат” ҲАБ ва учинчи шахслар суд муҳокамаси
вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан
вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Палата, “Самарқандпахтасаноат” ҲАБ
ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, протестда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация протестини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ер участкалари ва бошқа
кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ
муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан
ўтказилиши керак.
Бироқ, тарафлар уўртасида тузилган 2019 йил 22 августда 153-сонли кўчмас
мулкни сотиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра, битимнинг нотариал шаклига
ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Шунингдек, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 84-моддасининг
учинчи қисмида баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор
қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан
ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор
акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши белгиланган.
Жавобгарга сотилган объектнинг қиймати 21 662 200 165 сўмни ташкил
қилган ва шунинг учун тарафлар ўртасида тузилган шартнома йирик битим
ҳисобланади. Бироқ, шартнома тузишда жамият акциядорлари умумий йиғилиши
қарори қабул қилинмаган, яъни, акциядорлар розилигисиз кўчмас мулкни сотиш
ҳақида шартнома тузилган.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 84-моддасининг бешинчи қисмига
кўра, ушбу Қонун талаблари бузилган ҳолда тузилган йирик битим суд қарорига
кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Шунинг учун биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида 2019 йил
22 августда тузилган 153-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномасини ҳақиқий эмас
деб топиш ҳақида қонуний тўхтамга келган, апелляция инстанцияси суди эса ҳал
қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага
келган.
Бироқ, биринчи инстанция суди Палатанинг жавобгардан ўзганинг
мол-мулкидан асоссиз равишда фойдаланганлик учун даъвогар фойдасига
9 857 252 952 сўм тўлов (қарздорлик)ни ундириш талабини қаноатлантиришни рад
этиб, хатоликка йўл қўйган.
Чунки,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 253-сонли
қарорининг 2-бандида пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш
пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситалари
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари ташкилотчиларига
ижарага мулк ва ер солиғи ҳамда амортизация ажратмалари ҳисобга олинган ҳолда,
давлат мулки учун белгиланган энг кам ставкалар бўйича берилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарорнинг ушбу банди талабларига
асосан 9 857 252 952 сўм тўлов (қарздорлик) ҳисобланган.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарори хулоса
қисмининг даъво талабининг 9 857 252 952 сўм тўлов ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этиш ва суд харажатларини тақсимлаш қисмларини бекор
қилиш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди жавобгардан даъвогар фойдасига
7 811 266 109 сўм ундириш, даъвонинг 2 045 986 843 сўм ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишда хатоликка йўл
қўйган.
Чунки, апелляция инстанцияси суди даъвонинг 7 811 266 109 сўм ундириш
қисмини қаноатлантиришда, даъвогарга тегишли мол-мулкларнинг айнан қайси
қисмидан жавобгар фойдаланганлиги, ушбу мол-мулклар ҳақиқатда мавжуд
ёки мавжуд эмаслиги аниқлаш чорасини кўрмаган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасининг иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида мутахассислар
жалб қилиниб, улар томонидан “Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги 11 та пахта
тозалаш корхоналари (шу жумладан “Жума пахта тозалаш” АЖ) томонидан пахта
тўқамачилик кластер корхоналарига ижарага берилган мулклар учун Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сонли
қарорининг 2-бандига асосан фойдаланган давр учун мулк ва ер солиғи ҳамда
амортизация ажратмалари ҳисобга олинган ҳолда, давлат мулки учун белгиланган
энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижара ҳақларининг ҳаққонийлиги тақдим
қилинган ҳисобот ва ўрганиш маълумотлари асосида таҳлил қилинган ва натижаси
бўйича 2023 йил 11 январь куни далолатнома тузилган. Ушбу далолатномада
даъвогарнинг кўчмас мулкларидан жавобгар 2019 йилнинг 1 сентябридан 2021 йил
1 ноябрига қадар фойдаланганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 253-сонли қарор
талаблари асосида ижара ҳақи қайта ҳисобланганда, жавобгар ушбу давр учун
ҳақиқатда 5 089 562 600 сўм ижара ҳақи тўланиши лозимлиги аниқланган. Чунки,
тергов давомида даъвогар томонидан ўзганинг мулкидан асоссиз фойдаланганлик
учун тўлов миқдорини ҳисоблашда даъвогарда аслида мавжуд бўлмаган асфальт
майдонлари учун ҳам ижара ҳақи ҳисобланганлиги аниқланган ва бу ортиқча
ҳисобланган сумма мутахассислар томонидан асосий қарздорликдан чегириб
ташланган.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ва жавобгардан даъвогар фойдасига 7 811 266 109 сўм ундириш,
даъвонинг 2 045 986 843 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация протестини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 089 562 600 сўм
ундиришни, апелляция инстанцияси суди қарорининг суд харажатларини
тақсимлаш қисмини бекор қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишни биринчи инстанция
судида кўриш учун республика бюджетига жавобгардан битимни ҳақиқий эмас деб
топиш талаби бўйича 10 БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори), яъни 2 700 000 сўм
ва мулкий хусусиятга эга даъво талаби бўйича 101 791 252 (5 089 562 600 х 2 %)
сўм, жами 104 491 252 сўм, даъвогардан 95 353 807 (9 857 252 952 - 5 089 562 600 =
4 767 690 352 х 2 %) сўм давлат божи ундирилади. Даъвогар томонидан апелляция
шикояти суд ҳужжатининг фақат мулкий хусусиятга эга даъво талабига оид
қисмига берилган бўлиб, шунинг учун 98 572 530 (9 857 252 952 х 2 % = 197 145 060
х 50 %) сўм сўм давлат божи тўлаши лозим бўлса-да, даъвогар томонидан
107 961 695,20 сўм тўланган. Шунинг учун, жавобгардан даъвогар фойдасига
50 895 626 (5 089 562 600 х 2 % = 101 791 252 х 50 %) сўм давлат божи ундирилади,
даъвогар томонидан тўланган 47 676 903 сўм давлат божи унинг зиммасида
қодирилади ва ортиқча тўланган 9 389 166,20 (107 961 695,20 - 50 895 626 47 676 903) сўм давлат божи миқдорига ишни биринчи инстанция судида кўриш
учун даъвогардан ундирилиши лозим бўлган давлат божи суммаси, яъни
9 389 166,20 сўмга камайтирилади. Кассация протести суд ҳужжатининг
2 721 703 509 (7 811 266 109 – 5 089 562 600) сўм ундириш қисми устидан
берилганлиги
сабабли
даъвогардан
республика
бюджетига
27 217 035
(2 721 703 509 х 2 % = 54 434 070 х 50%) сўм давлат божи ҳамда Олий суднинг
депозит рақамига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилади. Шунингдек,
7
жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни 2022 йил 13 июль, 22 август
ва 28 октябрда видеконференцалоқа режимида кўриб чиқиш билан боғлиқ
225 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Тарафлар томонидан тўланган почта
харажатлари улар зиммасида қолдирилади.
ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори
бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301- 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг кассация протести
қаноатлантирилсин.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 28 октябрдаги қарори ўзгартирилсин.
“Самарқанд камалак инвест текстил” масъулияти чекланган жамиятидан
“Жума пахта тозалаш” акциядорли к жамияти фойдасига 5 089 562 600 сўм
ундирилсин.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 28 октябрдаги қарорининг суд харажатлари тақсимлаш
қисми бекор қилинсин.
Республика бюджетига:
- “Самарқанд камалак инвест текстил” масъулияти чекланган жамиятидан
104 491 252 сўм давлат божи;
- “Жума пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан 85 964 640,80 сўм давлат
божи ундирилсин.
“Самарқанд камалак инвест текстил” масъулияти чекланган жамиятидан:
- “Жума пахта тозалаш” акциядорлик жамияти фойдасига 50 895 626 сўм
давлат божи;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеконференцалоқа режимида кўриб
чиқиш билан боғлиқ 225 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 28 октябрдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун “Жума пахта тозалаш”
акциядорлик жамиятидан:
- республика бюджетига 27 217 035 сўм давлат божи:
- Олий суднинг депозит рақамига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 28 октябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев