Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1105 Дата решения 16.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Холмамат ота чорва фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Қашқадарё вилоят худудий электр тармоқлари акционерлик жамияти
Source ID 1024605 Claim ID 3097893 PDF Hash a153f3962122399c... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 468-моддаси аролик Кодекси 468 code_article
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН г Карши, ул Бунёдкорлик, д 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Инд:180108 Почта: i.qashqadaryo@sud.uz Қ А Р О Р (апелляция инстанция суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов, апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев. 2023 йил 16 февраль 4-1806-2201/1105-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар Ҳ.Турсунов ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродов котиблигида, даъвогар вакили О.Суюнов ва Б.Холмаматов (2022 йил 27 октябрдаги 10 ва 11-сонли ишончномалар асосида), жавобгар вакили А.Рахмонов (2022 йил 3 ноябрдаги 12/13644-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан “Холмамат ота чорва” фермер хўжалигининг апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференция алоқа режимидаги очиқ суд мажлисида вилоят суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : даъвогар “Холмамат ота чорва” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар Қамаши туман электр таъминоти корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан пахта хом ашёси етиштириш билан боғлиқ суғориш харажатлари учун тўланиши лозим бўлган 10 083 555 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг 27.10.2022 йилги ажрими билан жавобгар Қамаши туман электр таъминоти корхонаси филиал бўлганлиги сабабли, унинг юридик шахси “Қашқадарё электр тармоқлари” АЖ билан алмаштирилган. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятидаги важларини такрорлаб, ўтган суд мажлисларида Қамаши туман электр таъминоти корхонаси ўртасида электр энергияси таъминоти тўғрисида 2021 йил 16 февралда шартнома тузилганлигини, 2022 йил 6 сентябрда туман электр таъминоти корхонаси ўртасида икки томонлама солиштирма-далолатномага мувофиқ фермер хўжалигига 16.718.849 сўм ўтказиб берилганлигини, бироқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сонли Қарорига кўра фермер хўжалиги пахта етиштириш учун насос агрегат орқали суғориш ишларини сарф қилинган 10.083.555 сўм тўлаб берилмасдан келинаётганлигини, “Ўзэнергоинспекцияси” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси томонидан берилган хулосага қўшилишини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, фермер хўжалиги билан шартнома тузилганлигини, шартномага асосан пахта хом ашёсини етиштириш учун электр етказиб берганлигини, ишлатилган электр энергияси учун фермер хўжалигига 16.718.849 сўм субсидия ажратилганлигини, бироқ кейинги тўловлар бўйича ҳужжат тақдим этилмаганлиги сабабли туман молия ва ғазначилик бўлимидан акт-сверкалари рўйхатга олинмаганлиги сабабли субсидия ажратилмаганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2019 йил июн ойида 320-782сонли электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага кўра “корхона” тармоқлари орқали электр энергиясини “истеъмолчи”га етказиб бериш, “истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар томонидан 2020 йил 29 февралда 1 188 000 сўмлик, 2021 йил 31 августда 2 970 000 сўмлик, 2021 йил 30 июнда 2 970 000 сўмлик, 2021 йил 31 майда 2 970 000 сўмлик, 2021 йил 31 январда 86 850 сўмлик, 2021 йил 29 мартда 1 782 000 сўмлик, 2021 йил 23 сентябрда 1 782 000 сўмлик электр энергияси истеъмол қилганлиги тўғрисида ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабига асосан даъвогарга пахта хом ашёси етиштириб бериш учун электр ҳисоблагич 2 кўрсаткичи бўйича насос агрегати орқали суғориш ишларига сарф қилинган электр энергияси учун тўланиши лозим бўлган 10.083.555 сўмни ундиришни сўраган. Апелляция инстанцияси суди томонидан иш бўйича “Ўзэнергоинспекцияси” Қашқадарё ҳудудий бўлимининг мутахассис хулосаси олинган. Мутахассис хулосасида: - даъвогарга 2019-2012 йиллар давомида 13.137.920 сўм субсидия маблағи ажратилганлиги; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган 1-боб 3банди охирги хат боши талаблари бажарилганлиги; Низомнинг 7-банди бўйича туман ишчи гуруҳи ҳар йилнинг 1 апрель ҳолатига ҳар бир истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғининг техник ҳолатини, электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг мавжудлигини, уларга бириктирилган суғориладиган ер майдонларини, жумладан пахта ва бошоқли дон экин майдонларини ҳамда ердан фойдаланувчиларни жойларига чиқиб хатловдан етказади ва тегишли далолатномаларни расмийлаштириши ва далолатномалар туман ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тасдиқланиши лозим бўлсада, 2021 йил учун туман ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган ва туман ҳокими ўринбосари томонидан тасдиқланган таҳлилномада даъвогар учун 30 га. пахта экин майдони мавжудлиги кўрсатилган амалда эса даъвогарнинг 4 га. боғдорчилик учун ажратилган ер майдонлари мавжуд. Бу ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмаганлиги; Низомнинг 17-бандида кўрсатилган талаблар ишчи гуруҳ томонидан даъвогарнинг ҳисоблагич кўрсатгичлари ойма-ой тақдим этилмаганлиги сабабли Қамаши ТЭТК электр ҳисоб базасига айрим ойлар ҳисоботида истеъмолчининг шартномавий электр энергияси миқдори киритилганлиги; Низомнинг 19-бандида қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида тақдим этилмаганлиги ҳақида хулоса берилган. Мазкур ҳолатда, Низомга асосан истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини қоплаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши ва Низомнинг 6-бандига асосан тасдиқланган ҳудудий ишчи гуруҳга юклатилган вазифалар лозим даражада бажарилмаганлиги мутахассис хулосасида кўрсатилган. Қайд этилган асосларга кўра, биринчи инстанция суди давогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. 3 ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 279-моддасида суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари кўрсатилган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз ва апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, апеллянт томонидан шикояти учун тўлаган 150.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференция алоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажатини даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозит ҳисобрақамига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Холмамат ота чорва” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Холмамат ота чорва” фермер хўжалиги томонидан тўланган 150.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. “Холмамат ота чорва” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозит ҳисобрақамига 75.000 сўм суд харажати ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради ва уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) келтирилиши мумкин. Раислик этувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари А.Арзиев Ҳ.Турсунов 4