← Назад
Решение #652993 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 273 | — | law | |
| ноябрда билганлиги ва ИПК | 262 | — | law | |
| ювчини ИПК | 127 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПКнинг | 127 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2217/14109-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья С.Тўлқинов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Кеунимжаева
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 16 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, банк вакили М.Мингбоева (2023 йил 10 январдаги 01/07-101-сонли ишочномага асосан), “Fayzli
Oqdaryo” масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат А.Зайнутдинов (2022 йил
14 ноябрдаги LED-2022/103-сонли ордер ва 2022 йил 15 ноябрдаги 11/01-сонли
ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (“Qishloq Qurilish Bank” акциядорлик тижорат
банки манфаатида)нинг жавобгарлар “Farovon Stroy Building” масъулияти
чекланган жамияти ва “Fayzli Oqdaryo” масъулияти чекланган жамиятидан
162 036 574,31 сўм ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкга қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент
шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 январдаги
ажрими устидан “Fayzli Oqdaryo” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар худудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Qishloq Qurilish Bank” акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
мурожаат қилиб, “Farovon Stroy Building” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 162 036 574,31 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорликни ундириш ва ундирувни “Fayzli Oqdaryo” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда гаровга қўювчи деб юритилади)га тегишли
гаровдаги мол-мулкга қаратишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Гаровга қўювчи суд ҳужжатидан норози бўлиб, апелляция шикояти билан
мурожаат қилган ва унда ҳал қилув қарорининг ундирувни гаровга қаратиш
қисмини бекор қилиб, даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни сўраган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
11 январдаги ажрими билан апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.
Иш юзасидан чиқарилган апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан
гаровга қўювчи кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини
бекор қилиб, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўраган.
Бунга асос қилиб, шикоятда судья апелляция шикоятини ИПКда белгиланган
муддат ва тартибда иш юритишга қабул қилиб, суд муҳокамасида кўриб чиқиш
учун тайинлаганлиги, яъни шикоят қонунда белгиланган тартибда берилганлигини
эътироф этиб, иш юритишга қабул қилинганлиги, шикоятни иш юритишга қабул
қилиш масаласи ваколатли судья томонидан ҳал қилиниши белгиланган бўлса-да,
бу масалани ваколати бўлмаган судлов ҳайъати қайтадан кўриб чиққанлиги
ва процессуал нормага зид ажрим чиқарганлиги, ИПКнинг 273-моддасида бундай
асос билан шикоят бўйича иш юритишни тугатиш назарда тутилмаганлиги, Банк
судга мурожаат қилганидан гаровга қўювчининг хабари бўлмаганлиги, иш кўриб
чиқилганлиги ҳақида 2022 йил 14 ноябрда билганлиги ва ИПК 262-моддасининг
олтинчи қисми тартибида судга шикоят билан мурожаат қилиб, шикоятни иш
юритишга қабул қилиши сўраганлиги, ваколатли судья ушбу важлар билан
келишиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилганлиги, апелляция
инстанцияси суди шикоят бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримини
гаровга қўювчига суд ҳужжатлари қонунда белгиланган тартибда юборилганлиги
билан асослаганлиги, суднинг ушбу хулосаси процессуал қонун талабларига
мувофиқ эмаслиги, чунки биринчи инстанция суди гаровга қўювчини ИПКнинг
127-моддасида белгиланган тартибда хабардор қилмаганлиги, суднинг ҳал қилув
қарори Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Файзиобод 9-тор кўчаси, 5/1-уй манзили
бўйича юборилганлиги, аслида гаровга қўювчининг манзили Тошкент шаҳри,
Миробод тумани, Файзиобод 9-тор кўчаси, 2-уй эканлиги, бу борада хатлар
белгиланган тартибда ваколатли органларга топширилганлиги, бу ҳолат Давлат
солиқ қўмитасининг расмий интернет саҳифасида жойлаштирилган маълумот билан
ҳам
тасдиқланиши,
судга
чақириш
тўғрисидаги
телефонограммалар
(98) 127-77-77 рақамли мобил телефон эгаси бўлган Авазхон Мадаминовга
йўлланганлиги, аммо иш ҳужжатларида ушбу шахс гаровга қўювчининг вакили
эканлиги ёки унга алоқаси борлигини тасдиқловчи бирор-бир ишончнома ёки ўзга
ҳужжат мавжуд эмаслиги, суднинг ҳал қилув қарори Тошкент шаҳри, Миробод
тумани, Файзиобод 9-тор кўчаси, 5/1-уй манзил бўйича Мадаминов деган шахсга
топширилган бўлиб, почта ҳужжатидан ҳал қилув қарори нусхаси айнан кимга
топширилганлиги, яъни қабул қилиб олган шахснинг шахсини аниқлаб
бўлмасмаслиги, иш ҳужжатларида суд ҳужжатлари гаровга қўювчининг ваколатли
вакили ёки унинг номидан таъсис ҳужжатлари асосида ҳаракат қилувчи шахсга
топширилганлиги бирорта ҳужжат билан тасдиқланмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб,
жамиятнинг мурожаатига “Ўзбекистон почтаси” АЖ 2023 йил 10 февралдаги
29-19/205-сонли хат билан “Fayzli Oqdaryo” МЧЖ номига Олий суд томонидан
юборилган хат 2022 йил 26 июль куни МЧЖ қўриқчиси С.Кажаевга
топширилганлиги, аммо, алоқа бўлим ходимининг хатоси билан дастурга 2022 йил
29 июль куни Мадаминовга топширилган деб маълумот киритилганлигини маълум
қилганлиги, бироқ, МЧЖда бундай ходим мавжуд эмаслиги, бу ҳақда МЧЖ
3
ходимлари ҳақида маълумотни судга тақдим қилишини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Банк вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, МЧЖ банк
билан тузилган ҳисобварақ шартномасида (98) 127 77 77 мобил телефон рақами
мижознинг рақами деб кўрсатилганлиги, Мадаминов МЧЖнинг мулкдори
ҳисобланиши ва айнан ушбу шахс бошқа иш бўйича қабул қилинган суд қарори
асосида банкка 3 180 млн.сўм пул маблағларини тўлаб берганлигини баён қилиб,
шикояни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Палата ва қарздор суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва қарздорнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 262-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, агар қонун
ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти
(протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
берилиши мумкин.
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда
иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган
апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги
маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 4 июлдаги ажрими билан суд
муҳокамаси 13 июлга қолдирилган. Бунга асос қилиб, ажримда жавобгар суд
мажлисига келмаганлиги ва унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинганлиги тўғрисида далиллар мавжуд эмаслигини
кўрсатган.
Суд муҳокамаси 2022 йил 13 июлга қолдирилганлиги ҳақида гаровга қўювчи
вакили А.Мадаминовга (98) 127 77 77 рақамли мобил телефон орқали хабардор
қилинган.
ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади,
ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади
ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти
қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор
қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим
орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар,
телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга
чақирилади.
Яъни, процессуал қонун талабларига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар
эмас, балки иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим
орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар,
телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.
Мазкур ҳолатда гаровга қўювчи ишда иштирок этувчи (жавобгар)
ҳисобланади ва шунинг учун у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
телефонограмма орқали эмас, балки ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган
буюртма хат орқали юборилиши ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилиши
ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилиниши лозим.
Шунинг учун гаровга қўювчи учун апелляция шикояти бериш учун бир ойлик
муддат унга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан
эътиборан ҳисобланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, гаровга қўювчига ҳал қилув қарори қабул
қилинганлиги 2022 йил 14 ноябрда маълум бўлган ва у судга 13 декабрь куни
апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
Апелляция инстанцияси судининг суднинг 2022 йил 4 июлдаги ишни бошқа
кунга қолдириш тўғрисидаги ажрими қўшимча жавобгарнинг Тошкент шаҳар,
Миробод тумани, Файзиобод 9-тор кўчаси 5/1-уй манзилига юборилганлиги
ва гибрид почта хизматининг хабарномасига кўра, почта курьери Т.Мимрик
томонидан қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда топилмаганлиги сабабли суд
ҳужжати топширилмаганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди.
Чунки, иш ҳужжатларида 2022 йил 4 июлдаги ажрим суд томонидан гаровга
қўювчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва гибрид почта хизматининг
хабарномаси мавжуд эмас.
Апелляция инстанцияси судининг биринчи инстанция судининг 2022 йил
13 июлдаги ҳал қилув қарори қўшимча жавобгарнинг Тошкент шаҳар, Миробод
тумани, Файзиобод 9-тор кўчаси 5/1-уй манзили бўйича почта курьери Т.Мимрик
томонидан адресатга етказилганлиги ва фуқаро Мадаминовга топширилганлиги
ҳақида гибрид почта хизмати хабарномаси иш ҳужжатларида мавжудлиги ҳақидаги
важи билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, “Ўзбекистон почтаси” АЖ 2023 йил
10 февралдаги 29-19/205-сонли хатига кўра, “Fayzli Oqdaryo” МЧЖ номига Олий
суд томонидан юборилган хат 2022 йил 26 июль куни МЧЖ қўриқчиси С.Кажаевга
топширилган. Аммо, алоқа бўлим ходимининг хатоси билан дастурга 2022 йил
29 июль куни Мадаминовга топширилган деб маълумот киритилган. Бироқ, гаровга
қўювчи томониддан тақдим қилинган маълумотларга кўра, ушбу МЧЖда С.Кажаев
деган ходим ишламайди.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида
кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича
берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини
(протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди
томонидан кўрилади.
Ушбу модда учинчи қисмининг 4-бандига асосан кассация инстанцияси суди
5
апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси
судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини
(протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан
қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш,
апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни
бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция
инстанцияси судига юборишга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни
ва ишни кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 - 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ и л д и:
“Fayzli Oqdaryo” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
11 январдаги ажрими бекор қилинсин.
Иш апелляция тартибида кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев