← Назад
Решение #653006 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 242 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 февраль
4-1905-2301/318-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Латифовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили ХХХ
(2023 йил 16 февраль кунидаги 25-11490-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, аризачи ХХХнинг қарздор ХХХни (соддалаштирилган тартибда)
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Денов туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида ХХХ 2005 йил 9 август
куни юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, жамиятнинг
таъсисчиси ХХХ ҳисобланиши, корхонанинг 2023 йил 24 январь куни ҳолатига
солиқ ва бошқа йиғимлардан 2 035 451 039,5 сўм қарзи мавжудлиги, юзага
келган қарзни ундириш бўйича солиқ органи томонидан қарздорнинг банкига
юборилган инкассо топшириқномаси банк ҳисобварағида етарли маблағ
бўлмаганлиги
сабабли
банк
томонидан
2-сонли
Картотекага
жойлаштирилганлиги, ХХХ томонидан солиқ қарзларини мол-мулкидан
ундириш тўғрисида қарорлари чиқарилиб, ХХХ Олтинсой туман бўлимига
тақдим қилинганлиги, ушбу ижро ҳужжатлари асосида ижро органи томонидан
ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, қарздорнинг мол-мулклари
аниқланмаганлиги, қарздорликнинг ундириш имконияти йўқлиги сабабли,
Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини
ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан
ижросиз қайтарилганлиги баён қилиниб, ХХХни мол-мулки йўқлиги, унинг
ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги, солиқ ва бошқа йиғимлардан
2 035 451 039,5 сўм қарзи мавжудлиги ва ушбу қарзларни ундириш учун
жамиятнинг бошқа активлари йўқлиги натижасида жамият томонидан пул
мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги
ҳамда тегишли мажбуриятлар ва тўлаш мажбурияти юзасига келган кундан
эътиборан уч ойдан ошиқ вақт мобайнида қарздор томонидан тўловлар амалга
оширилмаганлигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топиш сўралган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган қарздор суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, қарздор ХХХнинг вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида,
аризадаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўради.
Суд, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни, қарздорни
банкрот деб топишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш хужжатларидан маълум бўлишича, ХХХ (ИНН:205776759) 2005 йил 8
август куни 222-сон билан давлат рўйхатига олинган. ХХХнинг таъсисчиси ХХХ
ва ХХХ ҳисобланади. Жамиятнинг юридик манзили ХХХ кўрсатилган.
ХХХнинг 2021 йил 1 ноябрдаги
3133969-сонли қарорига асосан
966 973 755,42 сўм солиқ қарзи, 2021 йил
15 ноябрдаги 3187701сонли қарорига асосан 835 803 608,41 сўм солиқ қарзи, 2022 йил 26 апрелдаги
3758031-сонли қарорига асосан 61 010 014,45 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулки
ҳисобидан ундириш белгиланган.
Мазкур қарорлар асосида Мажбурий ижро бюроси Олтинсой тумани
бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида” Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, қарздорнинг
тўлаш қобилиятининг мавжуд эмаслиги сабабли, Давлат ижрочисининг 2021
йил
30 ноябрдаги тегишли қарорлари билан ундирувчи ХХХга ижросиз
қайтарилган ва ижро иши юритиш тамомланган.
ХХХ
томонидан
бир
томонлама
тасдиқланган
солиштирма
далолатномадан аниқланишича, қарздор ХХХнинг солиқ ва бошқа йиғимлардан
қарзи 2023 йил 27 январь куни ҳолатига жами 2 035 451 039,5 сўмни ташкил
этган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуннинг 5-моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик
аломатлари деб эътироф этилади.
Аризага илова қилиб тақдим этилган маълумотномаларга кўра,
қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмас.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан
икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Тугатиш
бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган
қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар
хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш
бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин.
Суд, ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюроси Олтинсой тумани
бўлими томонидан солиқ қарзини унинг мол-мулкидан ундириш бўйича ижро
иши юритилганлигини, солиқ қарзини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги
учун ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини, қарздордан
солиқ қарзини ундириш учун корхонанинг бошқа активлари йўқлигини, пул
мажбурияти бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий
тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини
банкротлик аломатлари деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор
ХХХни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш
юритиш бошлашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ХХХ Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
томонидан тугатиш бошқарувчиси номзоди сифатида тўртинчи тоифали суд
бошқарувчиси ХХХ кўрсатилган бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги томонидан тўртинчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Қоидалари”нинг 3-бандида, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан
бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шартлиги, 38-бандида,
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш
кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига тақдим этилиши, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги
хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қарздорда
банкротлик
аломатлари
мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни, қарздор ХХХни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш
юритишни бошлашни, Хамидов Мажит Боқиевични тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим
бўлган 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини қарздор ХХХ
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5, 242моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор ХХХ соддалаштирилган тартиб-таомил асосида банкрот деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун ХХХтугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси ХХХзиммасига - қарздорни тугатишга доир иш
юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини
кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш; имзолангандан кейин
ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги
тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим
қилиш; ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор банкрот деб
топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги
маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва
тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим
қилиш; тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни
2023 йил 16 апрелгача тақдим этиш масъулияти юклатилсин.
Қарздор ХХХ ҳисобидан Республика бюджети (Суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармаси)га 900 000 сўм давлат божи; ХХХ
фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
З.Х.Тожиев