Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2202/5102 Дата решения 16.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят ДСБ Ответчик / Подсудимый “Nuran Uz” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1026715 Claim ID 3095649 PDF Hash 03b6c05fd030e8c4... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тel: (0 369) 423-37-57 Fax: (0 369) 423-37-57 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 февраль 4-1603-2202/5102-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев котиблигида, аризачи Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – ХХХХХХ га нисбатан 22 520 980 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили Д.Абдуллаев (2023 йил 25 январдаги 22-07134-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ХХХХХХ га (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан 22 520 980 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд муҳокамасида аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг матнида қуйидагилар назарда тутилган: «Агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.» Суднинг ажрими жавобгарга Кодексда назарда тутилган тартибда юборилган бўлсада, жавобгар вакили шу куни суд муҳокамасида иштирок этмади. ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан унинг хориждаги ҳамкори билан тузилган импорт шартномаси бўйича 2022 йил 15 май ҳолатига 20 000 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорликка йўл қўйилган. Дебитор қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида» Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан 22 520 980 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган. Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги назарда тутилган. Жавобгарнинг 2022 йил 15 май ҳолатига ташқи савдо операциялари бўйича 20 000 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарзи вужудга келган ва товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати шартнома бўйича мос равишда 545 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли қарори 3-бандида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилиши белгиланган. Суд мазкур Қарор талабларидан келиб чиқиб, аризачининг талабларини қаноатлантириш рад этишни лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги боис суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222-моддаларини қўллаб, қаноатлантириш рад этилсин. ХХХХХХ ҳисобидан Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. ХХХХХХ томонидан ташқи савдо операциялари бўйича юзага келган дебитор қарздорлик 2023 йил 1 апрелга қадар бартараф этилмаган тақдирда аризачи худди шу мазмундаги ариза билан судга такроран мурожаат этиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини ундириш тўғрисида ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А.Р.Мухиддинов (Хулоса қисми) Чуст тумани 2023 йил 16 февраль 4-1603-2202/5102-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев котиблигида, аризачи Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – ХХХХХХ га нисбатан 22 520 980 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили Д.Абдуллаев (2023 йил 25 январдаги 22-07134-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222-моддаларини қўллаб, қаноатлантириш рад этилсин. ХХХХХХ ҳисобидан Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. ХХХХХХ томонидан ташқи савдо операциялари бўйича юзага келган дебитор қарздорлик 2023 йил 1 апрелга қадар бартараф этилмаган тақдирда аризачи худди шу мазмундаги ариза билан судга такроран мурожаат этиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини ундириш тўғрисида ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А.Р.Мухиддинов 2023 йил 16 февраль 4-1603-2202/5102-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев котиблигида, аризачи Наманган вилоят 22 520 980 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили Д.Абдуллаев (2023 йил 25 январдаги 22-07134-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлиси муҳокамасини давом эттирди. Раислик қилувчи иқтисодий суд ишини юритиш иштирокчилари мажлисга келган-келмаганлигини аниқлаштиришни бошлади. Суд мажлиси котиби томонидан суд мажлисига даъвогар вакилини ҳозирлиги, бироқ, жавобгар вакили белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада келмаганлиги ҳақида раислик этувчига ахборот берилди. Суд мажлисида: Аризачи вакили Д.Абдуллаев (2023 йил 25 январдаги 22-07134-сонли ишончнома асосида) иштирок этмоқда. Жавобгар вакили суд муҳокамаси куни ва вақти тўғрисида хабардор қилинган бўлсада суд мажлисига келмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 170, 220-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Раислик этувчи суд таркибини эълон қилиб, суд таркибига раддиялар бор-йўқлигини сўради. Раддиялар бўлмади. Суд мажлисини ўзбек тилида олиб борилишига келишиб олинди. Раислик этувчи томонидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда – ИПК) 42-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, вакилнинг ваколати ва шахси аниқланди. Раислик этувчи ишни олиб бориш тартибини белгилаб, далилларни текширишга ўтди ва сўзни даъвогар вакилига берди. Аризачи вакилининг тушунтириши: Жавобгар ХХХХХХ томонидан суд муҳокамаси кунигача ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) маълумотлари бўйича дебитор қарздорлик бартараф этилмаган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли қарори 3-бандида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилиши белгиланган. Сиздан қонуний қарор қабул қилишингизни сўрайман. Раислик этувчи суд муҳокамаси тугаганлигини билдириб, алоҳида хонага кириб кетди. қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини ўқиб эшиттирди ҳамда ҳал қилув қарори устидан шикоят келтириш муддати ва тартибини, суд мажлиси баённомаси билан танишиш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Раислик этувчи суд муҳокамаси якунлангач, нима сабабдан бу тўхтамга келганлиги юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтириш бериб ўтди. Суд мажлиси баённомаси ИПК 201, 202-моддаларининг талаблари асосида тузилди. Раислик этувчи: А.Р.Мухиддонов Суд мажлиси котиби: Д.А.Тиллабоев