← Назад
Решение #653055 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФК | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/120-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар «Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар «IMRONBEK XUSAN O`G`LI” фермер
хўжалигидан
200.000.000
сўм
муддатли
кредит
асосий
қарз,
100.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 9.742.619 сўм кредит
фоизини ундириш, шундан 55.614.187 сўм қисмини қўшимча жавобгар
«SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан: даъвогар вакили У.Бойқўзиев (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда
“даъвогар”)нинг манфаатида Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «IMRONBEK XUSAN O`G`LI”
фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар”)дан 200.000.000 сўм
муддатли кредит асосий қарз, 100.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарз ва 9.742.619 сўм кредит фоизини ундириш, шундан 55.614.187 сўм
қисмини қўшимча жавобгар «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “қўшимча жавобгар”)дан солидар тартибда
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар билан банк филиали ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги,
шартномага асосан банк ўзининг мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса-да,
жавобгар кредитни қайтариш графигига амал қилмаганлиги ва кредит
шартномаси шартлари бузилганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада
белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси
киритилганлиги, жавобгарлар томонидан суд муҳокамасига қадар тўлов амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ва
қўшимча жавобгардан кредит қарздорлигини солидар тартибда ундиришни
сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво
аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бироқ, жавобгар суд мажлисига қадар илтимоснома билан мурожаат
қилиб, даъво талабларига нисбатан эътирозлари йўқлигини билдириб, мазкур
иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Қўшимча жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок
этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бироқ, қўшимча жавобгар суд мажлисига қадар илтимоснома билан
мурожаат қилиб, мазкур иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Даъво аризасида иқтисодий иш юзасидан бўладиган суд муҳокамасини
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
вакили иштирокисиз кўриш сўралган.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг
170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата, жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «Агробанк” акциядорлик тижорат
банки Дўстлик филиали (Банк) ва «IMRONBEK XUSAN O`G`LI” фермер
хўжалиги (қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 25 январь куни 59-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага кўра, даъвогар (банк филиали) жавобгар (фермер
хўжалиги)га Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.2020 йилдаги
ПҚ-4919-сонли қарорига мувофиқ пахта майдонида томчилатиб суғориш
технологиясини жорий этиш учун йиллик 21 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти
билан 36 (ўттиз олти) ой муддатга 500.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар
эса олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада
белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга
тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 01 мартдаги 143-сонли кредит
шартномаси бўйича кредит маблағлари тўлиқ ажратилган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.5-бандига кўра, кредит
бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш муддатлари тўлов
жадвалига асосан жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизлари бўйича
тўловларни амалга ошириб бориши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган. Яъни, кредит асосий қарзи ва ва унинг фоизларини қайтариш
графигига амал қилинмаслиги натижасида кредит ва унга ҳисобланган фоизлар
ўз вақтида тўланмаган.
Жумладан, даъво аризасидан кўринишича, жавобгар томонидан кредит
шартномаси мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида 2023 йил 07 январь
ҳолатига унинг банк олдида 200.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарзи,
100.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 9.742.619 сўм кредит фоиз
қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра, даъвогар мазкур кредит
қарздорликларни ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолат даъвогар (банк) вакили томонидан тақдим этилган
маълумотнома ва бошқа иш ҳужжатларига кўра, жавобгар кредитни қайтариш
графигига амал қилмаганлигини тўлиқ тасдиқлайди. Ўз навбатида жавобгар
қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг
4.7-бандида қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг 3.5-3.11 бандида
белгиланган мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадсиз
ишлатганда, ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия ва хисоб-китоб
тартиблари бузилган тақдирда, тузилган кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш, берилган кредитни муддатидан олдин фоизлари билан
қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Даъвогар кредит шартномаси талабига кўра жавобгардан муддати ўтган
кредит қарз ва муддатли кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз
қарзларни ундириш бўйича чораларни кўрган.
Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит асосий қарз ва муддатли
кредит асосий қарз ҳамда унга ҳисобланган фоиз қарзларни тўлаш лозимлиги
юзасидан жавобгарга юборган талабномалари оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис банк судга мурожаат этиб, муддати ўтган ва муддатли кредит
асосий қарздорлиги ҳамда унга ҳисобланган кредит фоиз қарзни ундиришни
сўраган.
Банкнинг талаби асосли ҳисобланади. Чунки, жавобгарнинг кредит
шартномаси шартларини бузганлиги, кредитни қайтариш графигига амал
қилмаганлиги даъвогар вакилининг кўрсатмалари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
ҳамда юқорида қайд этилган асослар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис суд даъвогарнинг 200.000.000 сўм муддатли кредит асосий
қарзи, 100.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 9.742.619 сўм кредит
фоиз қарз ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб
ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ундириш сўралган жами
кредит қарздорликнинг 55.614.187 сўм қисмини қўшимча жавобгар «SANGZOR
TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда
ундиришни сўраган.
Кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида «Агробанк”
акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали (Банк), «SANGZOR TEKSTIL”
масъулияти чекланган жамияти (Кафил) ва «IMRONBEK XUSAN O`G`LI”
фермер хўжалиги (Қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 25 январь куни
59/1-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
ФКнинг 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасига кўра “Қарз олувчи”
150.000.000 сўм миқдоридаги кредит ва унга ҳисобланган устама фоизини
қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада
бажармаганда “Кафил” “Банк”нинг биринчи талабига биноан кредит бўйича
тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва кредит мажбуриятни ўз
муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб варағидаги маблағлар
ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз
зиммасига олган.
ФК 293-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра қарздор
кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар
жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини
ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
кредит шартномаси бўйича 200.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарз,
100.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 9.742.619 сўм кредит
фоизини ундириш, шундан 55.614.187 сўм қисмини қўшимча жавобгар
«SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда
ундириш қисми ҳам асослидир.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогар қўшимча жавобгардан кредит қарзини
солидар тартибда тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу боис суд даъвонинг мазкур қисмини ҳам қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво
талабларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар ишда мавжуд ҳужжатлар билан
тўлиқ
тасдиқланганлигини
инобатга
олиб,
даъвогар
вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо
бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар «IMRONBEK XUSAN O`G`LI” фермер
хўжалигидан
200.000.000
сўм
муддатли
кредит
асосий
қарз,
100.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва 9.742.619 сўм кредит
фоизини ундириш, шундан 55.614.187 сўм қисмини қўшимча жавобгар
«SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда
ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар «Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар «IMRONBEK XUSAN O`G`LI” фермер хўжалигидан 200.000.000 сўм
муддатли кредит асосий қарз, 100.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарз ва 9.742.619 сўм кредит фоизини ундириш, шундан 55.614.187 сўм
қисмини қўшимча жавобгар «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган
жамиятидан солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «IMRONBEK XUSAN O`G`LI” фермер хўжалигидан даъвогар
«Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 200.000.000 сўм муддатли
кредит асосий қарз, 100.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз ва
9.742.619 сўм кредит фоизи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирилган кредит суммасининг 55.614.187 сўм қисми қўшимча
жавобгар «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан солидар
тартибда ундирилсин.
Жавобгар «IMRONBEK XUSAN O`G`LI” фермер хўжалигидан
Республика бюджетига 6.194.852 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат
ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
И.Қурбанов