← Назад
Решение #653070 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500 сўм, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500 сўм, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/146-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
Қоробдол сой фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг, жавобгар
Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан 150.454.187 сўм
асосий қарз ва 75.227.094 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Кенгаш вакили Б.Улуков (ишончнома
асосида), даъвогар вакили А.Мирзоқов (раҳбар), жавобгар вакили Б.Шаимов
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий
суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида, иш хужжатлари
билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Қоробдол сой фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар) ва
Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
жавобгар) ўртасида 2022 йил ғалла ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш
бўйича фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига кўра даъвогар жавобгарга
2022 йил ҳосилидан давлат стандартлари бўйича 194 тонна буғдой бошоқли дон
маҳсулотини топшириш, жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган
тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш (ғалла етиштириш билан
боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш), етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга
195 тонна бошоқли дон топширилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни топширилган маҳсулот учун тўловни амалга оширмаганлиги
сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 150.454.187 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 150.454.187 сўм асосий қарз ва 75.227.094 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Кенгаши вакили даъво
аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъвогар фермер хўжалиги раҳбари
Кенгашга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан қарздорликни ундиришда
амалий ёрдам беришни сўраганлигини ҳамда даъвогар томонидан тақдим
этилган ҳужжатлар асосида судга даъво аризаси киритилганлигини маълум
қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш
бериб, даъво талабининг 75.227.094 сўм пеняни ундириш талабидан воз
кечишини ва ушбу мазмундаги аризасини судга тақдим қилишини билдириб,
жавобгардан 150.454.187 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
ҳақиқатдан ҳам жамиятнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжудлигини,
бироқ жамиятнинг қарздорликлари ошиб кетганлиги сабабли фермер
хўжаликлари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишнинг имкони бўлмаётганлигини
маълум қилиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабидан воз кечишини қабул
қилиб, даъво талабининг ушбу қисмини рад қилишни сўради.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга кўра даъвогар
вакилининг даъвонинг бир қисмидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини иш
юритишга қабул қилишни ва даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 150.454.187 сўм асосий
қарзни ундириш сўралган бўлиб, ушбу қарздорлик ишда иштирок этувчи
шахслар вакилларининг тушунтиришлари ва судга тақдим этилган далиллар
билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд даъво талабининг асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 150.454.187 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 75.227.094
сўм пеняни ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида маҳсулот ҳақини
тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун жавобгар даъвогарга тўлов муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб
қўйилган.
Бироқ, даъвогар судга ариза тақдим қилиб, жавобгардан 75.227.094 сўм
пеня ундириш талабидан воз кечишини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида
ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул
қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини
камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул
қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради.
Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари
миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ
ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш
тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси биринчи қисми 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб
прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан
даъвогар воз кечган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган
даъвонинг пеня ундириш қисмидан воз кечиши қонунчиликка зид эмаслиги
ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, даъвонинг пеня ундириш
қисмидан воз кечишни қабул қилишни ва даъвонинг ушбу қисмини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
асосий қарз 150.454.187 сўм ундиришни, даъвонинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 75.227.094 сўм пеняни ундириш қисмини кўрмасдан қолдиришни,
ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида
даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб тақсимлашни, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан
даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб,
даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180 сўм, 186-моддаларига асосланиб, суд
Даъвогар Қоробдол сой фермер хўжалигининг жавобгар Пахтакор олтин
бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан 75.227.094 сўм пеняни ундириш
қисмидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қабул қилинсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан,
даъвогар Қоробдол сой фермер хўжалиги фойдасига 150.454.187 сўм асосий
қарз ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор
туман кенгашининг фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган
жамиятидан 75.227.094 сўм пеняни ундириш қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар Пахтакор олтин бошоқлари масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 3.009.084 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг кўрмасдан қолдирилган қисми бўйича 1.504.542 сўм давлат
божи тўланиши юзасидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига асосан давлат божи тўлашдан озод
қилинганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев