Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/114 Дата решения 16.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "ABC OQQO`RG`ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1042407 Claim ID 3108302 PDF Hash 14968e67b7d362b0... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий Процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий Процессуал кодекси 131 code_article
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
тисодий процессуал кодексининг 107- моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08. АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 16 февраль *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар "*****" АТБ акционерлик жамияти манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.490.431.280 сўм кредит қарзи ва 21.239.651 сўм кредит фоизи бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили ***** (2023 йил 14 апрелдаги 03-03/220-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ***** (2023 йил 5 январдаги 01-05/01-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар "*****" АТБ акционерлик жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.490.431.280 сўм кредит қарзи ва 21.239.651 сўм кредит фоизи бўйича қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд мажлисида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил 13 февралда тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар "*****" АТБ акционерлик жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 16 февралда 3-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, шартномага асосан уруғлик картошка сотиб олиш учун йиллик 14 фоиз миқдорида устама тўлаш шарти билан 12 ой муддатга 2.100.000.000 сўм кредит ажратилган. Бироқ, жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги оқибатида даъвогар олдида 1.490.431.280 сўм кредит қарзи ва 21.239.651 сўм кредит фоизи бўйича қарздорлик юзага келган. Даъвогар мазкур қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Жавобгар вакили томонидан судга тарафлар ўртасида 13.02.2023 йилда тузилган медиатив келишув тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра, жавобгар қарздорликни 20.03.2023 йилга қадар тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107- моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17- моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар "*****" АТБ акционерлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати даъвогар "*****" АТБ акционерлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. *****