Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/417 Дата решения 16.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHVILTRANSTERMINAL UYUSHMASI Ответчик / Подсудимый "PISKENT TRANS BIZNES" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1041848 Claim ID 3144324 PDF Hash 6f5a01ca49697517... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
олатларни исботлаши керак Мазкур кодексининг 118-моддаси олатларни исботлаши керак Мазкур кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 16 февраль 4-1104-2302/417-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХ"нинг жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 2 774 754 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари О.Мирубайдуллаев (2023 йил 16 февралдаги 4/2-03-сонли ишончнома асосида) ва Ш.Исламов (2023 йил 16 февралдаги 4/2-04-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар "ХХХХ" Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 2 774 754 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Мазкур даъво аризаси суднинг 2023 йил 31 январдаги ажрими билан соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилинган. Қўшимча ҳолатларни аниқлаш ва қўшимча далилларни текшириш лозимлиги сабабли, суднинг 2023 йил 31 январдаги ажрими билан иш даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга ўтказилган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси киритилганидан сўнг жавобгар томонидан қарзи бўйича тўловларни амалга оширмаганлигини баѐн қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2017 йил 1 февралда ташувчининг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти тўғрисида 3-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 2.2.5-бандига кўра, "Автоташувчи" "Тошвилтранстерминал" уюшмасининг банкдаги ҳисоб рақамига ҳар ойнинг 20 санасига қадар энг кам ойлик иш ҳақининг 1 (бир) баробари миқдорида аъзолик бадалларини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан аъзолик бадалларини тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 2 774 754 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 2 774 754 сўм қарздорлиги бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги ўз тасдиғини топди. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак Мазкур кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 774 754 сўм қарздорлик, 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фойдасига 2 774 754 сўм қарздорлик, 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов