← Назад
Решение #653090 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 242 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 февраль
4-1905-2301/315-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Латифовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили ХХХ
(2023 йил 16 февраль кунидаги 25-11490-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, аризачи ХХХнинг қарздор ХХХни (соддалаштирилган тартибда)
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Денов туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида ХХХ 2021 йил 17
февраль куни юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги,
жамиятнинг таъсисчиси ХХХ ҳисобланиши, корхонанинг 2023 йил 26 январь
куни ҳолатига солиқ ва бошқа йиғимлардан
1 029 218 781,9 сўм қарзи
мавжудлиги, юзага келган қарзни ундириш бўйича солиқ органи томонидан
қарздорнинг банкига юборилган инкассо топшириқномаси банк ҳисобварағида
етарли маблағ бўлмаганлиги сабабли банк томонидан 2-сонли Картотекага
жойлаштирилганлиги, ХХХ томонидан солиқ қарзларини мол-мулкидан
ундириш тўғрисида қарорлари чиқарилиб, ХХХ тақдим қилинганлиги, ушбу
ижро ҳужжатлари асосида ижро органи томонидан ижро ҳаракатлари олиб
борилган
бўлиб,
қарздорнинг
мол-мулклари
аниқланмаганлиги,
қарздорликнинг ундириш имконияти йўқлиги сабабли, Ўзбекистон
Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан ижросиз
қайтарилганлиги баён қилиниб, ХХХ масъулияти чекланган жамиятини молмулки йўқлиги, унинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги, солиқ
ва бошқа йиғимлардан
1 029 218 781,9 сўм қарзи мавжудлиги ва ушбу
қарзларни ундириш учун жамиятнинг бошқа активлари йўқлиги натижасида
жамият томонидан пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги ҳамда тегишли мажбуриятлар ва тўлаш мажбурияти
юзасига келган кундан эътиборан уч ойдан ошиқ вақт мобайнида қарздор
томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини инобатга олиб, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш сўралган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган қарздор суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, қарздор ХХХ масъулияти чекланган
жамиятининг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида,
аризадаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўради.
Суд, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни, қарздорни
банкрот деб топишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш хужжатларидан маълум бўлишича, ХХХ масъулияти чекланган
жамияти (ИНН:308204087) 2021 йил 17 февраль куни 952755-сон билан давлат
рўйхатига олинган. ХХХ масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси
ХХХҳисобланади. Жамиятнинг юридик манзили Денов тумани, Нуристон
маҳалласи, Алпомиш кўчаси 98-уй кўрсатилган.
ХХХнинг 2022 йил 12 июлдаги
3946824-сонли қарорига асосан
104 132 000 сўм солиқ қарзи, 2022 йил 3 июндаги 3887136-сонли қарорига
асосан 828 129 603,71 сўм солиқ қарзи, 2022 йил
10 августдаги
4007638-сонли қарорига асосан 37 189 597,5 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулки
ҳисобидан ундириш белгиланган.
Мазкур қарорлар асосида Мажбурий ижро бюроси Денов тумани бўлими
томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси
“Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”
Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, қарздорнинг тўлаш
қобилиятининг мавжуд эмаслиги сабабли, Давлат ижрочисининг 2022 йил
17 август, 2022 йил 23 сентябрь, 2022 йил 19 августдаги тегишли қарорлари
билан ундирувчи ХХХга ижросиз қайтарилган ва ижро иши юритиш
тамомланган.
ХХХ
томонидан
бир
томонлама
тасдиқланган
солиштирма
далолатномадан аниқланишича, қарздор ХХХ масъулияти чекланган
жамиятининг солиқ ва бошқа йиғимлардан қарзи 2023 йил 27 январь куни
ҳолатига жами 1 029 218 781,9 сўмни ташкил этган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуннинг 5-моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик
аломатлари деб эътироф этилади.
Аризага илова қилиб тақдим этилган маълумотномаларга кўра,
қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмас.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан
икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Тугатиш
бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган
қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар
хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш
бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин.
Суд, ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюроси Денов тумани бўлими
томонидан солиқ қарзини унинг мол-мулкидан ундириш бўйича ижро иши
юритилганлигини, солиқ қарзини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги учун
ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини, қарздордан солиқ
қарзини ундириш учун корхонанинг бошқа активлари йўқлигини, пул
мажбурияти бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий
тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини
банкротлик аломатлари деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор ХХХ
масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топишни ва тугатишга доир иш юритиш бошлашни лозим деб топади.
ХХХ томонидан тугатиш бошқарувчиси номзоди сифатида тўртинчи
тоифали суд бошқарувчиси Хамидов Мажит Боқиевич кўрсатилган бўлиб, унга
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан
тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Қоидалари”нинг 3-бандида, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан
бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шартлиги, 38-бандида,
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш
кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига тақдим этилиши, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги
хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қарздорда
банкротлик
аломатлари
мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни, қарздор ХХХ
масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни, Хамидов Мажит
Боқиевични тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, суд харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 900 000 сўм давлат
божи ва 30 000 сўм почта харажатини қарздор ХХХ масъулияти чекланган
жамияти зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5, 242моддаларига асосланиб суд-,
4
ҚИЛДИ:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор ХХХ масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибтаомил асосида банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун Хамидов Мажит
Боқиевич тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси Хамидов Мажит Боқиевич зиммасига - қарздорни
тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш,
қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш
чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш;
имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги
хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; ўн кунлик муддат ичида расмий
нашрларда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида
далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги
оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритиш
тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни 2023 йил 16 апрелгача тақдим этиш
масъулияти юклатилсин.
Қарздор ХХХ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджети (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 900 000
сўм давлат божи; ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
З.Х.Тожиев