Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2302/443 Дата решения 16.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Қултўраев Сарвар Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HAKAMLAR ARBITRAJI MUHOKAMASI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "BIO TEXNO EKO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1042394 Claim ID 3137880 PDF Hash 23aefd0d14aca39a... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 i.termiz@sud.uz НОМИДАН e-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ сонли иш 2023 йил 16 февраль 4-1901-2302/443- Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Б.Қултўраев раислигида, З.Казиеванинг котиблигида, тарафлар вакилларининг иштирокисиз, даъвогар “ҲАКАМЛАР АРБИТРАЖИ МУҲОКАМАСИ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “ҲАКАМЛАР АРБИТРАЖИ МУҲОКАМАСИ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10045436 сўм қарз (ҳакамлик йиғими) ва иш учун тўланган 300000 сўм давлат божи, 30000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ишда мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ҳузурида доимий фаолият юритувчи Ҳакамлик суди ташкил этилган ва рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Ҳакамлик суди 2022 йил 16 декабрь куни даъвогар “NORALIBEK IMKON BARAKA” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги ҳакамлик ишини кўриб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилган. Мазкур ҳал қилув қарорида Ҳакамлик суди фойдасига жавобгар ҳисобидан 10045436 сўм ҳакамлик йиғими ундириш белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тақсимлаш ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг келишувига мувофиқ, бундай келишув бўлмаган тақдирда эса, қаноатлантирилган ва рад этилган талабларга мутаносиб равишда амалга оширилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг вакили хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар, шунингдек низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, агар қилинган харажатларни қоплаш ҳақидаги талаб ҳакамлик муҳокамаси пайтида билдирилган ва ҳакамлик суди томонидан қаноатлантирилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига юкланиши мумкин. Низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларнинг тақсимланиши ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ёки ажримида кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг 5.1-бандининг иккинчи қисмига кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилишда тарафлар томонидан тўланиши кечиктирилган тақдирда, ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ҳакамлик муҳокамасининг тегишли тарафидан ушбу харажатларни ундиришни сўраб ваколатли судга умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 10045436 сўм қарз (ҳакамлик йиғими) ундиришни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 300000 сўм давлат божи ва 30000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “ҲАКАМЛАР АРБИТРАЖИ МУҲОКАМАСИ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10045436 сўм қарз (ҳакамлик йиғими), иш учун тўланган 300000 сўм давлат божи ва 30000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Термиз туманлараро иқтисодий суди орқали Раислик қилувчи, судья С.Қултўраев