← Назад
Решение #653136 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| амда | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/123-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида,
А.Розматов котиблигида, даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар
«CAMELS CATTLE” фермер хўжалигидан 325.000.000 сўм муддатли кредит
асосий қарз ва 9.349.315 сўм кредит фоизини ундириш, шундан 93.149.444 сўм
қисмини қўшимча жавобгар «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган
жамиятидан солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Айипов (ишончномага асосан),
жавобгар вакили (раҳбар) О.Аманов ва қўшимча жавобгар вакили
Ў.Пирназаров (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида суднинг ўз биносида
очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “даъвогар”) манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «CAMELS CATTLE” фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар”)дан 325.000.000 сўм муддатли кредит
асосий қарз ва 9.349.315 сўм кредит фоизини ундиришни, шундан 93.149.444
сўм қисмини қўшимча жавобгар «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “қўшимча жавобгар”)дан солидар тартибда
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
2023 йил 15 февралда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб,
тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб,
тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили кўрсатма
бериб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Даъво аризасида иқтисодий иш юзасидан бўладиган суд муҳокамасини
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
вакили иштирокисиз кўриш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, суд ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун
чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча
босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2023 йил 15 февралдаги
медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли
билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал
этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши лозим. Бироқ, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат
божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи
ундирмасликни, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувда олдиндан
тўланган почта харажати жавобгар томонидан даъвогарга тўлаб берилганлиги
инобатга олинганлиги сабабли почта харажатини ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «CAMELS
CATTLE” фермер хўжалигидан 325.000.000 сўм муддатли кредит асосий қарз
ва 9.349.315 сўм кредит фоизини ундириш, шундан 93.149.444 сўм қисмини
қўшимча жавобгар «SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан
солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даьво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи
қисми 2-банди ҳамда 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, мазкур
иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
И.Қурбанов