Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/112 Дата решения 16.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "STAR MEBEL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1042400 Claim ID 3108327 PDF Hash 408b81c08831e939... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 февраль ****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “****” АТБ манфаатида жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 55.437.900 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 3.421.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили Д.Давенов (2023 йил 12 январдаги 03-02/3-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “****” АТБ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳамда қўшимча жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 55.437.900 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 3.421.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарзини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида суд муҳокамасини ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ва қўшимча жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида жавобгар суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 29 ноябрда 670-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 60 ой муддатга, 12 ой имтиѐзли давр билан йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 1.000.000.000 сўм миқдорида “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит ажратган. Кредит шартномаcига кўра, жавобгар кредит тўлови ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. “****” АТБ ва "****" масъулияти чекланган жамияти ҳамда "****" масъулияти чекланган жамиятлари ўртасида 2019 йил 29 ноябрь куни кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига кўра кафил 2019 йил 29 ноябрь куни тузилган 670-сонли кредит шартномаси бўйича моддий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга юзага келган қарздорликни қайтариш юзасидан талабнома юборилган бўлса-да, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Кредит қарздорлиги қопланмаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандида кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариши белгиланган. Бироқ, жавобгар кредит шартномасининг талабларини бузиб, кредит бўйича асосий қарзларни ўз вақтида тўламасдан келганлиги натижасида 2023 йилнинг 10 февраль ҳолатига 71.437.900 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 2.369.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи жами 74.194.000 сўм қарздорлик юзага келган. Юқоридагиларга кўра, суд қарздор томонидан олинган кредит маблағлари кредит шартномасида назарда тутилган муддатда кредит қарздорлиги ва фоизлар қайтарилмаганлиги ўз исботини топганлигини инобатга олган ҳолда, 55.437.900 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 3.421.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи жами 58.858.900 сўм кредит қарздорлигини ундиришни лозим топади. ФК 292-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ѐки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФК 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ѐки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Худди шунга ўхшаш қоида кафиллик шартномаларининг 1.1-бандида ҳам назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд кафиллар ва қарздорнинг жавобгарлиги солидар эканлиги, кафиллик шартномасида кафилнинг жавобгарлиги кафил 2019 йил 29 ноябрь куни тузилган 670-сонли кредит шартномаси бўйича моддий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаши белгиланганлигини инобатга олиб, 55.437.900 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 3.421.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи жами 58.858.900 сўм кредит қарздорлиги қарздор ва кафилдан солидар тартибда ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176180, 186-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “****” АТБ фойдасига 55.437.900 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 3.421.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи жами 58.858.900 сўм кредит қарздорлиги солидар тартибда ундирилсин. Жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “****” АТБ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. "****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1.177.178 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. ****