Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1582 Дата решения 16.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KADASTR AGENTLIGI QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "LEADER GROUP MAFTUNA" деҳқон хўжалиги
Source ID 1023415 Claim ID 3130327 PDF Hash 1eb02db46c3952a3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов 2023 йил 16 февраль 4-1802-2201/1582-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар А.Арзиев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасининг ишончли вакили Китоб туман бўлимининг апелляция шикояти бўйича ишни даъвогар раҳбари Э.Ҳамдамов (шахсий маълумотнома асосида), жавобгар “LEADЕR GROUP MAFTUNA” деҳқон хўжалиги вакили М.Тошмирзаев (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “LEADЕR GROUP MAFTUNA” деҳқон хўжалигига нисбатан Китоб массиви ердан фойдаланиш харитасининг 24-к-контуридан ажратилган деҳқон хўжалиги ер майдонини ноқонуний равишда бетон пойдевор билан ўраб олиш ҳолатини бартараф этиб, ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш мажбуриятини юклашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят Давлат хизматлари бошқармаси ва Китоб туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлими жалб этилган. Суднинг 2022 йил 10 ноябрдаги ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Китоб туман қишлоқ хўжалик бўлими жалб этилган. Суднинг 2022 йил 21 ноябрдаги ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё Гидрометеорология бошқармаси жалб этилган. Суднинг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари апелляция шикоятидан келтирилган важлар бўйича тушунтириш бериб, биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг кўрсатмасига ҳавола этилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида нотўғри қарор қабул қилинганлигини, суд мажлисида бундай фикр берилмаганлигини, жавобгарга ер майдони деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилганлигини, бетон билан айлантириш тўғрисида жавобгар тегишли идоралардан хулосалар олганлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили апелляция шикояти бўйича ўз важларини баён қилиб, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келганлигини, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер майдони 4фойдаланиб бўлмаслигини, бу ҳақда ваколатли ташкилотлардан рухсатнома ва хулоса олганлигини маълум қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги ажрим нусхаси ишга жалб этилган учинчи шахсларга етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Шунга кўра, судлов ҳайъати иш бўйича тарафлар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра, Китоб туман ҳокимининг 2021 йил 27 февралдаги НQ-571/102-сонли қарорига асосан жавобгар “LEADЕR GROUP MAFTUNA” деҳқон хўжалигига деҳқон хўжалиги юритиш учун туман захира фонди ҳисобидан “Истиқлол” МФЙ ҳудудининг қишлоқ хўжалик харитасидаги 24к-контуридан 0.22 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилган. Даъвогар вакиллари томонидан 2022 йил 7 июлда тузилган ўрганиш далолатномасида деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонини бетон пойдевори билан ўраб олинганлиги ҳолати аниқланиб, 15 кунлик муддатда ўз ҳисобидан бузиш ҳақида огоҳлантириш берилган. Бироқ, жавобгар деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонида қурилган бетон пойдеворини ўз ҳисобидан ихтиёрий равишда бузмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогар томонидан даъво предмети аниқлаштирилмаган. Яъни, даъво талабида жавобгарга нисбатан бетон пойдеворини мажбурий тартибда буздириш эмас, балки Китоб массиви ердан фойдаланиш харитасининг 24-к-контуридан ажратилган деҳқон хўжалиги ер майдонини ноқонуний равишда бетон пойдевор билан ўраб олиш ҳолатини бартараф этиб, ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш мажбуриятини юклаш сўралган. Бундан ташқари, Китоб туман мелиоратив бўлимининг 2022 йил 30 ноябрдаги 11-сонли хатида деҳқон хўжалиги ер майдонининг 0.5 метр қалинликда тўпроқ тўкиб, ер майдонини сунъий кўтариб қуриш ҳамда туман қишлоқ хўжалик бўлимининг 2022 йил 1 декабрдаги 01-19/373-сонли хатида эса деҳқон хўжалиги ер майдонида енгил конструкцияли иссиқхона ташкил этиш мумкинлиги ҳақида тавсия берилган. Суд муҳокамаси давомида ҳам тарафлар вакиллари берган тушунтиришдан деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган ер майдонида бетон пойдевони қурмасдан туриб мақсадли фойдаланиб бўлмаслиги маълум бўлди. Мазкур ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари қонун ҳужжатлари асосида тўлиқ ўрганиб чиқилиб, даъво талабини қаноатлантиришга асослар йўқлиги тўғрисида асосли хулосага келинган. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 22-бандида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, унинг жойлардаги органлари ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги билан боғлиқ даъволар тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда давлат божи тўловидан озод этилганлиги белгиланган. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириб, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ишончли вакили Китоб туман бўлимининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ишончли вакили Китоб туман бўлими зиммасида қолдирилсин. Даъвогар Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ишончли вакили Китоб туман бўлими давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар А.Арзиев Ҳ.Турсунов