← Назад
Решение #653521 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2202/5126-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья -Ш.Абдуҳалиқов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Т.Атабоев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 16 февраль
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси
Ш.Мирзаевнинг раислигида, судьялар А.Абдурахмонов ва Т.Атабоевдан иборат
таркибда, Х.Тухтасиновнинг котиблигида, АТИБ “Ипотека банк” вакиллари
О.Мараимов, Ж.Абдужабборов, А.Абдуқаххаровлар (2023 йил 6 январдаги
09/11-сонли ишончнома асосида), “Andijon markaziy avto yo`l” масъулияти
чекланган жамияти раҳбари С.Абдусаттаров, вакили М.Собирова 2023 йил
2 февраль кунги 3-сонли ишончнома асосида), Марказий банк Андижон вилояти
Бош бошқармаси бош инспектори А.Жўраев (гувоҳнома асосида)лар
иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 декабрдаги
ҳал қилув қарорининг қонунийлигини “Andijon markaziy avto yo`l” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида иш
ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда- “палата” деб юритилади) АТИБ “Ипотека банк”
(кейинги ўринларда матнда- “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий
судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Andijon markaziy avto yo`l” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда- “жавобгар” деб юритилади)
ҳамда “Йўлсоз” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда“мулкий жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 155.370.057 сўм фоиз
қарздорликни ундириш, ундирувни мулкий жавобгарга тегишли бўлган
гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан жавобгарни илтимосномаси асосида
Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармаси томонидан даъвогарнинг
фоиз қарзни асосли ҳисобланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси олинган.
Тарафлар ўртасида ўртасида 24.08.2020 йилда тузилган 46-сонли кредит
шартномасининг 2.1-2.8-бандида, даъвогар белгиланган тартибда жавобгарга
“асфальт, битум ва ёқилғи мойлар сотиб олиш мақсадида айланма маблағларни
тўлдириш борасида” 18 ойга, йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти асосида жами
1.500.000.000 сўм кредит маблағи ажратилиши белгиланган.
Шартнома асосида жавобгарга 1.200.000.000 сўм кредит маблағи
ажратилган.
Бироқ, жавобгар ажратилган кредитни белгиланган тартибда қайтариш
жадвалига риоя қилмаганлиги, мунтазам тўловларни амалга оширмаганлиги
ёки кечикиб тўлаганлиги, юборилган талабномалар жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, муддатидан олдин жавобгар ҳисобидан
1.200.000.000 сўм кредит асосий қарзи, 88.717.808,34 сўм фоиз қарз ва тўловни
кечиктирилган кунларга 49.120.520 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво ариза
билан мурожаат қилган.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 4-1701-2103/2021-сонли иш
23.09.2021 йил ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб,
жавобгар ҳисобидан 905.000.000 сўм кредит асосий қарз, 88.717.808,34 сўм фоиз
қарз ва 4.912.052,14 сўм пеня ундирилган.
Ушбу ҳал қилув қарорга нисбатан апелляция шикояти келиб тушмаган.
Кейинчалик, кредит шартномаси асосида суднинг ҳал қилув қароридан
сўнг вужудга келган фоиз қарзни (шартномасининг 4.4-банди асосида, фоиз
ставкасининг 1,5 баравари миқдорида) 50.457.600 сўм фоиз қарз ундиришни
тўғрсидаги даъво аризаси мурожаат қилган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 4-1701-2202/737-сонли иш
бўйича 05.08.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза тўлиқ
қаноатлантирилган.
Ушбу ҳал қилув қарорга нисбатан апелляция шикояти келиб тушмаган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарни кредит шартномаси асосида вужудга келган 155.370.057 сўм фоиз
ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Унга асос қилиб тарафлар ўртасидаги тузилган кредит шартноманинг
2.1-банди асосида кредит асосий тани бўйича қайтариш жадвалига мунтазам
риоя қилмаганлиги, кредит шартноманинг 4.4-банига кўра тўланмаган
кредитни 1,5 баробарида орттирилган фоиз ҳисоблаганлиги, талабномалар
жавобгар томонидан оқибастсиз қолдирганлиги, кредит шартноманинг
11.2-бандига кўра судга мурожаат қилганлиги асос қилиб кўрсатилган.
Даъвогарнинг мазкур даъво аризаси Бўстон туманлараро иқтисодий
судининг
05.12.2022
йилдаги ҳал қилув қарори
билан
қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан 144.801.359,45 сўм фоиз, 3.000.000 сўм
пеня ва суд харажатлари ундирилган, ундирувни гаровдаги мулкий жавобгарга
тегишли бўлган гаров мулкларига қаратилган, даъвонинг қолган қисми
қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган
апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъвони тўлиқ рад этишни сўраган.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари
ҳамда вакили берган кўрсатмасида, апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи
инстанция суди ишни тўлиқ ўрганмаганлиги, кредит шартномаси бўйича
илгарги суднинг қабул қилган қарорлари асосида қарздорлик тўлиқ
сўндирилганлиги, ҳозирда қарздорлик қолмаганлиги, балки жавобгар
томонидан ортиқча тўловлар бўлганлиги, гарчи кредит шартномаси амал
қилиш муддати тугаган бўлса-да, лекин даъвогар сабабсиз равишда
орттирилган фоиз ҳисоблаб келганлиги, бундан ташқари жавобгар томонидан
йиллар давомида тўлаб келинган фоиз суммалари негадир даъвогар томонидан
инобатга олинмай келганлиги, бу ҳақда марказий банк томонидан мутахасис
тайинланиши ва улар ушбу тўловларга аниқлик киритиш сўралган бўлса-да,
марказий банк вакили томонидан бир томонлама ўрганиб даъвогар фойдасига
асоссиз маълумотлар берганлигини, шунга кўра марказий банк вакилига
хусусий ажрим чиқаришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъвони тўлиқ рад этишни сўради.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари
кўрсатма бериб, биринчи инстанция суди асосли қарор қабул қилганлиги,
марказий банк томонидан мутаҳасис хулосаси олиш ҳақида жавобгар
илтимоснома киритганлиги, мутахасис томонидан ҳар икки тарафлар
иштирокида ҳужжатлар ўрганганлиги, марказий банк вакили томонидан
берилган маълумотлар бир томонлама эмаслиги, жавобгарга хисобланган
кредит шартномаси асосида орттирилган фоиз қарзи асосли эканлиги, гарчи
кредит шартномаси муддати тугаган бўлса-да, мазкур кредит шартноманинг
12.8-бандида ажратилган кредит юзасидан тўлиқ сўндирилгунга қадарли судга
мурожаат қилишга ҳақли эканлиги, ушбу шартнома бекор бўлмаганлигини
билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган марказий
банк вакили, суднинг ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган 24.08.2020
йилдаги 46-сонли кредит шартномаси асосида ундириш сўралган фоиз
қарз асосли эканлиги ўрганиш ва ҳулоса-маълумотнома тақдим қилиш
сўралганлиги, шунга кўра тарафларнинг бухгалтер ва кредит бўлими
мутаҳасислари иштирокида улар томонидан тақдим қилган маълумотлар
асосида тўлиқ ўрганганлиги, ўрганишда жавобгар кредит тани бўйича мунтазам
тўловларни тўламаганлиги ёки кечикиб тўлаганлиги, бу билан кредит
шартноманинг 4.4-бандида ўз муддатларида тўланмаган кредит танидан бўлган
қарзга 1.5, баробар (31,5 фоиз) фоиз ҳисобланганлиги, низодаги ушбу фоиз қарз
шу ҳолатда вужудга келганлиги, жавобгарнинг 247.345.479 сўм миқдорда
тўланган фоиз тўловлари банк томонидан ҳисобга олинмаганлиги ҳақидаги
эътирозлари ҳам ўрганилганида ушбу фоиз қарз жавобгар томонидан
тўланмаганлиги,
ушбу
суммалар
бошқа
ҳисоб
рақамига
ўтказиб
қўйилганлигини маълум қилиб, судга ушбу ҳолатлар юзасидан маълумотнома
тақдим қилди.
Апелляция инстанция судига жалб қилинган “палата” ҳамда “мулкий
жавобгар” тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакиллар суд
мажлисига келмади ва апелляция шикояти юзасидан эътирозлар билдирмади.
(Апелляция суд мажлисида жавобгар раҳбари берган кўрсатмасида мулкий
жавобгар битта таъсисчига тегишли эканлиги, шунга кўра мулкий жавобгар
хабардор эканлиги ва улар номидан ҳам қатнашиши билдирилган).
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан, даъво
талабларига аниқлик киритмасдан, даъвонинг ҳисоб-китобини текширмасдан
даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Хусусан, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 155.370.057
сўм фоиз қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш
сўралган.
Биринчи инстанция суди мажлисида даъвогар даъво суммаси 144.801.359
сўм кредит фоизи, 10.568.697 сўм пеня эканлиги тўғрисида маълумот тақдим
этган.
Биринчи инстанция суди фоиз қарздорликни тўлиқ ундириш, ФКнинг
326-моддасини қўллаб, 3.000.000 пеня ундириб хатоликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг даъво талабида неустойка ундириш ҳақида талаб мавжуд
эмас, суд муҳокамасида даврида ҳам қўшимча даъво ариза берилмаган.
Суднинг ҳал қилув қарорининг хулоса қисми суд муҳокамаси предмети
ҳисобланган барча талаблар бўйича тугалланган ва якуний жавобни ўз ичига
олган бўлиши зарур.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 2007 йил 15 июнь кунги
161-сонли Қарорининг 8-бандида тушунтириш берилган (Ушбу Пленум
қарорининг номи Ўз.Р Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли
қарори билан ўзгартирилган).
Шунингдек, биринчи инстанция суди 144.801.359 сўм фоиз қарздорликни
муҳокама қилишда, фоизнинг ставкасига, ҳисобланиши даврига аниқлик
киритмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси асосида ажратилган
кредит маблағини қайтариш тартибини белгилайдиган қайтариш жадвали
дастлабки 1.500.000.000 сўмга нисбатан жадвал тузилган.
Бироқ, жавобгарга ажратилган кредит маблағи 1.200.000.000 сўмни
ташкил қилади. Шундай бўлсада, тарафлар ўзаро қайтариш жадвалига тузатиш
киритмаган. Жавобгар томонидан ажратилган кредит асосий тани бўйича
белгиланган муддатларда тўламаганлиги ёки кеч тўлаганлиги ҳолатлар
юзасидан йиллик 21 фоиз (кредит шартномаси 2.4-банди) ҳамда орттирилган
1,5 баробар (кредит шартномаси 4.4-банди) фоизлар жавобгарга ажратилган
1.200.000.000 сўм кредит маблағига нисбатан ҳисобланганлиги маълум бўлди.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасини 2.5-бандида фоизлар
кунлик ҳисобланиб, ҳисобот ойининг 25 санасига қадарли ундирилиши
белгиланган, лекин қайтариш жадвалида фоизлар қайтарилиши ойнинг
10 санаси қилиб белгиланган. Лекин ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасида
муҳокама қилинмаган ва тузатиш киритилмаган.
Суд даъвогар вакилини апелляция суд мажлисида кредитни белгиланган
муддатда қайтарилмаганлиги оқибатида ҳисобланган орттирилган фоизни
қайтариш жадвалида кўрсатилган 10 санадан ҳисобланиши, кредит
шартномасини 2.5-бандида фақат фоизлар ҳисоби 25 санасига қадар
ундирилиши, шунга кўра қайтариш жадвалида кўрсатилган 10 сана асосли
ҳақидаги важларига қўшилмайди.
Тарафлар ўртасидаги муносабат - кредит шартномасидан келиб чиққан
бўлиб, шартномада ажратиладиган кредит миқдори, фоиз ставкалари, кредит
асосий қарзини кечиктирганлик учун ҳисобланадиган орттирма фоиз ставкаси,
кредитни қайтариш муддатлари белгиланган.
ФК 363-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд шартнома шартларини
шархлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади,
шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва
бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Кредитни қайтариш жадвали – кредит шартномасининг иловаси
ҳисобланиб, унинг шартларидан томонларнинг мажбуриятлари аниқ
англашилмаса, кредит шартномасининг шартларига мувофиқ аниқланиши
керак.
Шунга кўра, суд кредит асосий қарзи ва фоизларини қайтариш муддати
ҳисобот ойининг 25 санасидан ҳисоб қилиниши лозим деб ҳисоблайди.
Тарафлар ўртасидаги кредит шартномаси юзасидан иқтисодий суднинг
4-1701-2103/2021-сонли иш бўйича 23.09.2021 йилдаги ҳамда 4-1701-2202/737сонли иш бўйича 05.08.2022 йилдаги ҳал қилув қарорлари асосида жавобгар
ҳисобидан фоиз қарзлар ундирилганлиги, ажратилган кредитни асосий танидан
бўлган қарз 12.09.2022 йилда тўлиқ сўндирилганлиги, низодаги фоиз қарз
10.03.2021 йилдан 23.02.2022 йилга қадарли жавобгар томонидан тўлаши
белгиланган асосий кредит тани қайтариш жадвалида кўрсатилган ойларда
тўламаганлиги ёки кеч тўлаганлиги асосида (суднинг ҳал қилув қарори билан
ундирилган фоизлардан ташқари) вужудга келганлиги маълум бўлади.
Боиси, даъвогар ҳамда Марказий банк вакили томонидан судга тақдим
қилган маълумотларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
2.1-банди (йиллик 21 фоиз) асосида 27.08.2020 йилдан 25.01.2022 йилга қадарли
248.337.945,21 сўм фоиз ҳамда 4.4-банди (орттирилган 1,5 баробар) асосида
10.03.2021 йилдан 23.02.2021 йилга қадарли ҳисобланган орттирилган фоиз
122.713.746 сўмни ташкил қилади. Ажратилган кредит маблағи учун жавобгар
томонидан жами тўланган кредит фоиз 02.09.2020 йилдан 16.11.2021 йилга
қадарли жами 173.370.822,18 сўмни ташкил қилади.
Юқоридаги талаблардан келиб чиқиб, апелляция судлов ҳайъати,
даъвогар томонидан ҳисоблаган йиллик 21 фоиз бўйича 248.337.945,21 сўмни
ҳамда орттирилган фоиз 122.713.746,65 сўмни ташкил қилиши ҳақидаги ҳисобкитобига қўшилмайди, балки кредит шартномаси 2.5-банди асосида ҳисобот
ойининг 25 санасидан ҳисоб-китоб қилганда йиллик 21 фоиз бўйича
245.916.034,98 сўмни ҳамда орттирилган фоиз 115.895.937,70 сўмни ташкил
қилади. Ўртадаги тафовут 6.817.808,95 сўмни ташкил қилди.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди жавобгар ҳисобидан
144.801.359,45 сўм фоиз қарз ундириш ҳақида барвақт тўхтамга келган
ҳисобланади.
Шунга кўра, биринчи инстанция судининг 144.801359,45 сўм фоиз қарз
ундириш қисмини ўзгартириб, жавобгар ҳисобидан 137.983.550,50 сўм фоиз
қарз (6.817.808,95 сўмни чегириб ташлаган ҳолда) ундириш лозим бўлади.
Шунингдек, апелляция инстанция суд мажлисида жавобгарнинг банк
айланмаларидан нусха тақдим қилиб, жавобгар томонидан 20.08.2020 йилдан
11.08.2021 йиллар давомида тўланган 247.345.479,79 сўм кредит фоизлар
даъвогар томонидан қабул қилмаганлиги тўғрисидаги эътирозига апеляция
судлов ҳайъати қўшилмайди.
Боиси, жавобгар томонидан судга тақдим қилган ушбу банк айланмаси
асосида 247.345.479,79 сўм кредит фоизи тўланганлиги ўрганилганида, аслида
ушбу фоизлар тўланмаганлиги, балки бошқа ҳисобрақамга ўтказилиб, ҳисоблаб
келинаётганлиги аниқланди.
Шундай бўлсада, жавобгарга ушбу кредит фоиз тўловларни амалга
оширганлиги қандай тартибда амалга оширилганлиги сўралганида жавобгар
томонидан хужжатлар билан исботлаб берилмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасида исботлаш мажбуриятлари белгиланган бўлиб, мазкур модданинг
биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги
белгиланган.
Бундан ташқари, жавобгар апелляция инстанция суди мажлисида даъво
талабига эътироз билдириб, гарчи дастлабки (23.09.2021 йил) суднинг ҳал
қилув қарори билан жавобгар ва мулкий жавобгар ҳисобидан асосий қарз,
кредит фоиз ва кечиктирилган кунларга ҳисобланган пеня ундирилганлиги,
ундирувни гаровдаги мулкларга қаратилган бўлса-да, бироқ, даъвогар
томонидан қайта-қайта жавобгар ҳисобидан фоиз ундириш учун асоссиз
равишда судга мурожаат қилиши ҳақидаги эътирозига ҳам апелляция судлов
ҳайъати қўшилмайди.
Боиси, мазкур кредит шартномаси асосида кредитни тўлиғича (муддати
келмаган қисми бўйича) ундириш тўғрисида, ундирувни гаровдаги мулкларга
қаратиш ҳақидаги даъво аризаси суднинг дастлабки 23.09.2021 йилда қабул
қилган ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган бўлса-да, бироқ
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бекор бўлмаган. Гарчи,
тарафлар ўртасидаги кредит шартномаси асосий қарзи 12.09.2022 йилда тўлиқ
сўндирилган бўлса-да, лекин сўндириш ҳолати гаровдаги мулклар ҳисобидан
эмас балки, тўловлар асосида амалга оширилган, шунга кўра фоиз қарзни
гаровдаги мулкларга қаратиш талаби асосли эканлигини маълум бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 26-бандида, фоиз қарзини гаровдаги
мулкларга қаратиш ҳақида тушинтириш берилганлиги, бундан ташқари
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 12.8-банди учинчи қисмида мазкур
шартномада тарафлар томонидан ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар
амалда бўлиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди судлов ҳайъати
томонидан ишдаги мавжуд ҳужжатлар, апелляция шикоятида келтирилган
эътирозлар ва марказий банк вакили томонидан тақдим қилинган маълумотлар
асосида жавобгарнинг апелляция шикояти ўрганилганида, биринчи инстанция
суди томонидан ишни кўриш давомида даъво талабларини тўлиқ
ўрганмаганлиги, даъво талабида пеня ундириш талаби бўлмаса-да, ушбу талаб
муҳокама қилганлиги, жавобгар ҳисобидан фоиз қарз ундириш талаби даъвогар
томонидан қонуннинг ёки шартноманинг қайси бандлари асосида
ҳисобланганлиги тўлиқ ўрганилмаган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилишда
барвақт тўхтамга келганлиги маълум бўлади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
278-моддаси апелляция инстанцияси судининг ваколатлари кўрсатилган бўлиб,
мазкур модданинг биринчи қисм 4-кичик бандида ҳал қилув қарорини тўлиқ
ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки
қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди ишни кўришда давлат божи
ундирилишида ҳам хатоликка йўл қўйганлиги. Боиси, жавобгар ҳисобидан
137.983.550,50 сўм фоиз қарз ҳисобидан давлат божи ҳамда тўловни
кечиктирилган кунларга ҳисобланган пеня ҳисоб қилиниши лозим бўлса-да,
биринчи инстанция суди 144.801.359,45 сўм фоиз қарз ҳисобидан пеня ҳамда
давлат божи ундириш билан жавобгар ҳисобидан ортиқча давлат божи
ундирилганлиги маълум бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунга кўра, апелляция судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қисман
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман
бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан 137.983.550,50 сўм кредит фоиз қарз
даъвогар ҳисобига ундиришни, 3.000.000 сўм пеня ундиришни рад этишни,
ундирувни мулкий жавобгарга тегишли гаровдаги мулкларга қаратишни,
жавобгар ҳисобидан 2.759.676 сўм биринчи инстанция учун ва 1.379835,50 сўм
апелляция инстанция суди учун, жами 4.139.506,50 сўм шундан жавобгар
томонидан олдиндан тўланган 1.553.701 сўмни чегирган ҳолда 2.585.805,50 сўм
давлат божи ҳамда даъвогар ҳисобидан 347.730,14 сўм давлат божи Республика
бюджетига ундиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз
қолдиришни, тарафлар томонидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажати зиммаларида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, судлов таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278-281-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“Andijon markaziy avto yo`l” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳал
қилув қарори қисман бекор қилинсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги 3.000.000 сўм пеня ундириш
қисми бекор қилинсин ва қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорнинг хулоса қисмининг:
- “144.801.359,45 сўм фоиз қарздорлиги” – “137.983.550,50 сўм фоиз
қарздорлиги”;
- “3.107.401,14 сўм давлат божи ундириш” – “2.759.676 сўм давлат божи
ундириш” - деб ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
-“Andijon markaziy avto yo`l” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига апелляция инстанцияси учун 1.379.835,50 сўм давлат
божи ундирилсин ва апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 1.553.701
сўмни чегирган ҳолда, биринчи ва апелляция инстанция учун 2.585.805,50 сўм
давлат божи ундирилсин.
АТИБ “Ипотека банк” ҳисобидан – республика бюджетига биринчи
инстанция суди учун 347.730,14 сўм, апелляция инстанция суди учун 173.865,07
сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари зиммаларида
қолдирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан кассация тартибида шикоят (протест) қилиш мумкин.
Ш.Мирзаев
Судья
А.Абдурахмонов
Судья
Т.Атабоев