← Назад
Решение #653546 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Жиноят кодекси | 179 | — | code_article | |
| исми ва | 243 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 февраль
4-1104-2301/80-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
Т.Абдужабборов (суд бошқарувчиси), З.Хайдаров (“ХХХ” деҳқон хўжалигининг
собиқ раҳбари, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида)
ва жавобгар вакили Қ.Исломов (раҳбар, судга тақдим этган шахсини
тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар-“ХХХ” деҳқон
хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги
ҳисобидан 10 000 000 сўм молиявий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи – Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси ариза билан
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, қарздор –
“Madina Begim” деҳқон хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот
деб топишни сўраган. Аризачининг аризаси иш юритишга қабул қилиниб,
4-1104-2202/545-сонли иқтисодий иш қўзғатилган.
4-1104-2202/545-сонли
иқтисодий
иш
бўйича
Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 апрелдаги ҳал қилув
қарорига кўра, қарздор-“ХХХ” деҳқон хўжалиги соддалаштирилган таомил
асосида банкрот деб эътироф этилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
4-1104-2202/545-сонли иқтисодий иш бўйича Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 25 июлдаги ажримига асосан қарздор-“ХХХ”
деҳқон хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси этиб, Т.Б.Абдужабборов
тайинланган.
Даъвогар – “ХХХ” деҳқон хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 10 000 000 сўм
молиявий қарзни ундиришни сўраган.
1
талабини қўллаб, жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 10 000 000
сўм молиявий қарзни суд муҳокамаси кунига қадар бартараф
этмаганлигини таъкидлаб, бироқ “ХХХ” деҳқон хўжалигининг собиқ
раҳбари З.Хайдаров жавобгардан ушбу молиявий қарздорликни нақд
кўринишда олганлиги ҳақида 1-1105-1901/125-сонли жиноят иши
материалларида маълумотлар борлигини айтиб, қонуний ва адолатли
қарор қабул қилишни сўради.
“ХХХ” деҳқон хўжалигининг собиқ раҳбари З.Хайдаров суд
муҳокамасида иштирок этиб, ҳақиқатан ҳам “ХХХ” фермер хўжалигига
берилган 10 000 000 сўм молиявий қарзни нақд кўринишда олганлигини
таъкидлаб, ушбуни тасдиқловчи маълумотлар 1-1105-1901/125-сонли
жиноят иши материалларида маълумотлар борлигини айтиб, мазкур иши
учун жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг 2020 йил 12 февралдаги
ҳукмига асосан жазоланганлигини таъкидлаб, қонуний ва адолатли қарор
қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасидаги талаби билан
келишмаслигини ва бунда жавобгарга молиявий қарзни нақд кўринишда
“ХХХ” деҳқон хўжалигининг собиқ раҳбари З.Хайдаровга қайтарганлигини
таъкидлаб, даъвогарнинг даъвосини амалдаги қонун ҳужжатларига асосан
рад қилишни сўради.
Суд
тарафларнинг
вакилларини
тушунтиришлари
ҳамда
кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини рад
қилишни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар, жавобгар вакилларининг тушунтиришлари
ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ “Халқ банки” Бўка
филалининг 2022 йил 19 сентябрдаги 09-18/30-сонли хати орқали “ХХХ”
деҳқон хўжалигининг банк айланмалари ҳақидаги маълумотида “ХХХ”
фермер хўжалигига 10 000 000 сўм молиявий ёрдам берилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган “ХХХ” деҳқон хўжалигининг собиқ
раҳбари Хайдаров Зохиджоннинг кўрсатувлари ва судга тақдим этган ёзма
тушунтиришларига кўра, З.Хайдаров “ХХХ” деҳқон хўжалигининг раҳбари
бўлиб ишлаганлиги, жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалигига 10 000 000 сўм
2
молиявий ёрдам маблағини жавобгар раҳбаридан нақд пул кўринишида
олганлиги аниқланди.
Қолаверса, З.Хайдаровнинг “ХХХ” деҳқон хўжалигининг раҳбари бўлиб
ишлаган давридаги мазкур ҳаракатларига қонуний баҳо берилганлиги,
бунда 1-1105-1901/125-сонли жиноят иши бўйича 2020 йил 12 февралдаги
жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг ҳукмига асосан, З.Хайдаров
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 179-моддаси, 189-моддаси,
184-моддаси 3-қисми ва 243-моддаси билан айбдор деб топилиб, тегишли
жазо тайинланганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 73-моддасига
кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян
ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар
томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун
мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 333-моддасининг биринчи қисмида қарздор айби бўлган
тақдирда
мажбуриятни
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган бўлиб, жавобгар
томонидан нақд пул кўринишида пул маблағи даъвогарга топширилиб,
молиявий ёрдам тўлов мажбурияти бажарилган. Бундай ҳолатда эса,
жавобгарнинг даъвогар раҳбари томонидан олинган пул маблағлари банк
орқали қарздорликни қоплаш учун кирим қилинмаганлигида айби мавжуд
эмас.
Қолаверса, ФК 790-моддасининг иккинчи қисмига кўра, юридик
шахслар
ўртасидаги
ҳисоб-китоблар,
шунингдек
фуқароларнинг
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар
иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.
Кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агар қонунда
бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулда ҳам амалга
оширилиши мумкин.
Суд муҳокамасида тарафларнинг вакилларининг кўрсатувлари тақдим
этган маълумотларига асосан даъвогарнинг даъвоси суд муҳокамасида ўз
исботини топмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш
учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогар-“ХХХ” деҳқон хўжалигининг
тугатиш бошқарувчисининг жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан
3
10 000 000 сўм молиявий қарзни ундириш талаби мавжуд ва тақдим
этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини
топмаганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини рад қилиш
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан
боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклатишни лозим деб
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333,
790-моддаларини, ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 73, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар-“ХХХ” деҳқон хўжалиги ҳисобидан:
- Тошкент вилоят судининг депозити ҳисобига 30 000 сўм почта
харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
4