Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2201/3987 Дата решения 16.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Кокандский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Иброхимжон Содиқжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Темур Малик мардлиги масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1025605 Claim ID 3109944 PDF Hash 05c6f12b82cc866e... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 164-моддаси нинг 164 law
Ушбу Кодекс 231-моддаси Ушбу Кодекс 231 code_article
аролик кодексининг 140-моддаси аролик кодекси 140 code_article
тисодий процессуал кодексининг 63-моддаси тисодий процессуал кодекси 63 code_article
аролик кодексининг 69-моддаси аролик кодекси 69 code_article
ФКнинг 138-моддаси ФКнинг 138 law
ФКнинг 140-моддаси ФКнинг 140 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2201/3987-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ж.Эргашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья И.Турсунов ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 16 февраль Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, раис ўринбосари А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Мамадалиев ва И.Турсуновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Р. (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Т. (ишончнома асосида) ва адвокат И.И. (ордер асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХ” АТБ манфаатида жавобгар “ХХХ” оилавий корхонасига нисбатан бино-иншоотлардан мажбурий кўчириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар “ХХХ” оилавий корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “ХХХ” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХ” оилавий корхонасини (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Қўқон шаҳар, Фарғона йўлида 902.85 м2 ер майдонида жойлашган чойхона, савдо дўкони ҳамда айвон бино-иншоотларидан жавобгарга тегишли бўлган мулклар билан кўчиришни сўраган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, даъвогарга тегишли бўлган Қўқон шаҳар Фарғона йўлида (“Марғилон дарвоза” МФЙ, А.Навоий кўчаси, 192-уй, 1-хонадон) 902,85 м2 ер майдонида жойлашган чойхона, савдо дўкони ҳамда айвон бино-иншоотларидан жавобгар ўзига тегишли бўлган мулклар билан кўчирилиши белгиланиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Жавобгар мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб апелляция шикояти келтириб, унда “ХХХ” АТБ Фарғона вилоят минтақавий филиалининг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси билан тузилган аъзолик шартномаси ва гувоҳнома нусхаси, “ХХХ” АТБ устави, банк филиаллари ҳақидаги Низом ҳамда банк бошқарувчисига берилган бош ишончнома нусхалари иш ҳужжатларида мавжуд эмаслиги, “ХХХ” АТБ Фарғона вилоят минтақавий филиали юридик шахс эмаслиги ва филиалнинг Палатадан судга даъво аризаси киритишни сўраш ваколати йўқлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кўргазма бериб, апелляция шикоятидаги важларини такрорлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, ФИБ Қўқон туманлараро судининг 2021 йил 25 январь кунги ҳал қилув қарорида даъвогар фойдасига “ХХХ” МЧЖдан 2 258 261 000 сўм ундирилиши, ундирув гаров предмети бўлган “ХХХ” МЧЖга тегишли бўлган Қўқон шаҳар, Фарғона йўлида 902.85 м2 ер майдонида жойлашган чойхона, савдо дўкони ҳамда айвон бино-иншоотларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратилиши белгиланган. Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими давлат ижрочиси 2022 йил 9 сентябрь куни жавобгарга қарашли бўлган бино-иншоотлар даъвогарга кредит қарзи эвазига топширилиши ҳақида қарор қабул қилган ва шу кунги далолатнома орқали бино-иншоотларни даъвогарга топширган. Давлат кадастрлар палатасининг Фарғона вилоят бошқармасида 2022 йил 31 октябрь куни мазкур бино-иншоотларга даъвогарнинг мулк ҳуқуқи давлат рўйхатига олинган. Бу ҳақдаги Давлат реестридан кўчирмадан кўринишича, аввал Қўқон шаҳар, Фарғона йўли деб юритилган бу бино-иншоотлар жойлашган манзилга Қўқон шаҳар, “Марғилон дарвозаси” МФЙ, Алишер Навоий кўчаси, 192-уй, 1-хонадон рақами берилган. Шу тариқа бино-иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқи даъвогарга ўтса-да, жавобгар уларни даъвогарга бўшатиб бермасдан, ҳозирга қадар ундан фойдаланиб келган. Даъвогарнинг бу борадаги талабномасини ҳам оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Ушбу Кодекс 231-моддасига мувофиқ, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириб, асосли ва тўғри хулосага келган. Гарчанд жавобгар апелляция шикоятида “ХХХ” АТБ Фарғона вилоят минтақавий филиалининг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси билан тузилган аъзолик шартномаси ва гувоҳнома нусхаси, “ХХХ” АТБ устави, “ХХХ” АТБ филиаллари ҳақидаги Низом ҳамда банк бошқарувчисига берилган бош ишончнома нусхалари иш ҳужжатларида мавжуд эмаслиги, “ХХХ” АТБ Фарғона вилоят минтақавий филиали юридик шахс эмаслиги ва филиалнинг Палатадан судга даъво аризаси киритишни сўраш ваколати йўқлиги ҳақида важлар келтирса-да, судлов ҳайъати унинг бу важларини қабул қилмади. Чунки, “ХХХ” АТБ Фарғона вилоят минтақавий филиали ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона ҳудудий бошқармаси ўртасида тузилган палатага аъзолик ҳақидаги шартнома, 2023 йил 10 март кунига қадар амал қиладиган гувоҳонома нусхалари ҳамда Банк бошқаруви томонидан филиал бошқарувчисига берилган бош ишончнома нусхалари иш хужжатларида мавжуд. Банк бошқаруви томонидан 2022 йил 1 февраль куни филиал бошқарувчисига берилган Бош ишончномада филиал бошқарувчиси И.А. филиал фаолиятидан келиб чиқадиган масалаларни ҳал этишда барча давлат, жамоат органлари, муассаса, ташкилот, корхоналарда ҳамда жисмоний шахслар билан муносабатларда банк манфаатларини кўзлаб иш юритишга, банк номидан белгиланган тартибда банк ҳисоб варағи, омонат, кредит, гаров, кафиллик ва бошқа шартномаларни имзолаш ваколатига эга эканлиги белгиланган. Демак, “ХХХ” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошқарувчиси И.А.нинг Савдо-саноат палатаси билан шартнома тузишга ваколати мавжуд. Бундан ташқари жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар вакили сифатида иштирок этаётган Д.Р.га берилган ишончнома нотариал тасдиқланмаганлиги, шу сабабли банк вакили суд мажлисида иштирок эта олмаслигини важ қилиб келтирса-да, судлов ҳайъати унинг бу важларини ҳам қабул қилмади. Чунки, Банк бошқаруви томонидан 2023 йил 7 январь куни филиал бошқарувчисига берилган Бош ишончномада филиал бошқарувчиси ўзига берилган ваколатларни бўлимнинг бир ёки бир неча ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 140-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда бериши, шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексининг 63-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 69-моддасида белгиланган ваколатларини бўлим ходимларига ишониб топшириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Филиал бошқарувчиси томонидан 2023 йил 10 февраль кунида берилган ишончномага кўра, филиал амалиёт бўлими юридик хизмат бўлим бошлиғи Д.Р.га иқтисодий судларда банк номидан қатнашиш ваколати берилган. Мазкур ишончнома филиал бошқарувчисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган. ФКнинг 138-моддасига кўра, юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) босилади. ФКнинг 140-моддасига кўра, ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин. Ваколатларнинг бошқа шахсга берилишига асос бўлган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, ушбу Кодекснинг 136,137,138моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида ва тушунтиришида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос бўлмайди, деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси апелляция шикоятини кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанцияси учун жавобгар томонидан олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42, 68, 118, 278-279-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “ХХХ” оилавий корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ХХХ” оилавий корхонаси томонидан олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “ХХХ” оилавий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Бу ҳақда ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Мадаминов Ҳайъат аъзолари Б.Мамадалиев