Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2208/47221 Дата решения 15.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "УЗСАНОАТКУРИЛИШБАНКИ" давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый IMKON-SUG`URTA AJ давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1025608 Claim ID 3097175 PDF Hash be55dc965c5e0fd4... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
моддалари ва ФКнинг 914-моддаси моддалари ва ФК 914 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
онун 34-моддаси онун 34 law
исми ва ФК 953-моддаси исми ва ФК 953 law
аролик кодексининг 953-моддаси аролик кодекси 953 code_article
ги шарт ФК 953-моддаси ги шарт ФК 953 law
чунки ФКнинг 953-моддаси чунки ФК 953 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2208/47221-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья Ю.Фозилова Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Мамараимов Кассация инстанциясида маърузачи судья О.Халмирзаев КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2023 йил 15 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Ўзсаноаткурилишбанк” акциядорлик тижорат банки вакиллари Ж.Тухтамишов (2021 йил 26 январдаги 04-17/05-сонли ишончнома), Д.Рахматуллаев (2022 йил 23 июндаги 04-16/36-сонли ишончнома), “IMKON SUG’URTA” акциядорлик жамияти вакиллари С.Убайдуллоев (2022 йил 19 сентябрдаги 81-сонли ишончнома) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида “IMKON SUG’URTA” акциядорлик жамияти ва “FERGANSKAYA DOLINA FRUIT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори устидан берилган “IMKON-SUG`URTA” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ўзсаноаткурилишбанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар ёки суғурта қилдирувчи деб юритилади) ва “FERGANSKAYA DOLINA FRUIT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида 2020 йил 14 сентябрда 801-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси шартларига кўра, даъвогар қарздорга экспорт мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун нақд пулда 9 ой муддатга йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 6 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратган. Кредит таъминоти сифатида “IMKON SUG’URTA” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки суғурталовчи деб юритилади), суғурта қилдирувчи (Банк) ва қарздор ўртасида 2020 йил 14 сентябрда 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш (14-класс) шартномаси тузилган. Суғурта шартномасининг 2.2-бандида суғурта объекти бўлиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар (пеня)ни сўндириш бўйича қарздор ўз мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги натижасида суғурта қилдирувчининг кредит ва унга ҳисобланган фоизлар (пеня)нинг кайтарилмаганлиги билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланиши белгиланган. Мазкур суғурта шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандида “агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг ёки қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмаслиги белгиланган. Суғурталовчи томонидан “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 34-моддасининг иккинчи қисми ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 953-моддасининг биринчи қисмига зид равишда суғурта шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандида “агар суғурта ҳодисаси қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмаслиги” ҳақида қонунга зид шарт киритилганлиги важи билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида жавобгар ва қарздорга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар, даъвогар ва қарздор ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” деган қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар, даъвогар ва қарздор ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси 7.1-бандининг “агар суғурта ҳодисаси қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” мазмунидаги б-кичик банди ҳақиқий эмас деб топилган, жавобгардан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Палата ва қарздор суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, Палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ва қарздор ўртасида 2020 йил 14 сентябрда 801-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси шартларига кўра, даъвогар қарздорга экспорт мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун нақд пулда 9 ой муддатга йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 6 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратган. Кредит таъминоти сифатида жавобгар, суғурта қилдирувчи (Банк) ва қарздор ўртасида 2020 йил 14 сентябрда 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш (14-класс) шартномаси тузилган. Суғурта шартномасининг 2.2-бандида суғурта объекти бўлиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизлар (пеня)ни сўндириш бўйича қарздор ўз мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги натижасида суғурта қилдирувчининг кредит ва унга ҳисобланган фоизлар (пеня)нинг кайтарилмаганлиги билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланиши белгиланган. Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг 2022 йил 20 январдаги ҳукми билан қарздорнинг раҳбари Я.Насимов, қарздорнинг собиқ раҳбарлари Н.Насимов, А.Искандаровлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 2 –қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ҳамда соҳта ҳужжатларни банк муассасасига тақдим этиб, кредит маблағларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ва экспорт қилишга сарфламасдан, ажратилган жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 июндаги қарори билан Палатанинг суғурта қилдирувчи манфаатида берган қарздор ва жавобгардан солидар тартибда 6 737 243 400 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 13 июлдаги қарори бекор қилинган, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 19 майдаги ҳал қилув қарорининг “Қарздор ва жавобгардан суғурта қилдирувчи фойдасига солидар тартибда 5 999 690 600 сўм асосий қарз, 140 953 400 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 596 599 400 сўм муддатли кредит фоизи жами 6 737 243 400 сўм ундирилсин” қисми “Қарздордан суғурта қилдирувчи фойдасига 5 999 690 600 сўм асосий қарз, 140 953 400 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 596 599 400 сўм кредит фоизи жами 6 737 243 400 сўм ундирилсин” деб ўзгартирилган, яъни жавобгар жавобгарликдан озод этилган (4-1603-2102/1019-сонли иш). Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 июндаги қарорида жавобгарни жавобгарликдан озод қилиш асоси сифатида суғурта шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандида “агар суғурта ҳодисаси “суғурта қилдирувчи”нинг ёки “қарздорнинг” суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва “суғурта қилдирувчи”га суғурта пули (товони) тўланмаслиги” шарти белгиланганлиги, Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг 2022 йил 20 январдаги ҳукми билан қарздорнинг раҳбари Я.Насимов ва собиқ раҳбарлар Н.Насимов, А.Искандаровлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилганлиги ҳамда соҳта ҳужжатларни банк муассасасига тақдим этиб, кредит маблағларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ва экспорт қилишга сарфламасдан, ажратилган жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги ўз тасдиғини топганлиги келтирилган. Шундан кейин, Палата суғурта қилдирувчи манфаатида жавобгар ва қарздорга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар, даъвогар ва қарздор ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” деган қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Палатанинг даъво аризасида суғурта шартномаси Қонуннинг 29,32-моддалари ва ФКнинг 914-моддасига талабларига зид равишда уч томонлама, яъни суғурта қилдирувчи, суғурталовчи ва қарздор ўртасида тузилганлиги, суғурта шартномаси икки томонлама тузилиши лозимлиги ҳақида важлар келтирилган. Ушбу ҳолатда, суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида тузилган суғурта шартномасининг иштирокчиси сифатида қарздорнинг ушбу шартномада иштирокчи сифатида қайд этилиши суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ёки қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда тузилган деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди. Чунки, Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ суғурта қилдирувчилар, суғурталанган шахслар, наф олувчилар ва манфаатдор шахслар суғурта шартномасининг иштирокчилари сифатида иш юритиши мумкин. Палатанинг даъво аризасида суғурта шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмаслиги” ҳақида қисми Қонун 34-моддасининг иккинчи қисми ва ФК 953-моддасининг биринчи қисмига зид эканлиги тўғрисида важлар келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 953-моддасига кўра, агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг қасд қилиши оқибатида юз берган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилинади, қасддан қилинган ҳаракатлар улар томонидан зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида, шунингдек ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда содир этилиши бундан мустасно. Қонунда суғурта ҳодисаси суғурта қилувчининг ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида юзага келганда суғурталовчини мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта товонини тўлашдан озод қилиш ёки товон миқдорини камайтириш ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Суғурталовчи суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказганлик учун фуқаровий жавобгарликни суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товонини тўлашдан, агар зарар суғурталанувчи учун жавобгар шахснинг айби билан етказилган бўлса, озод қилинмайди. Суғурталовчи шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган шахс вафот этган тақдирда тўланиши лозим бўлган суғурта пулини тўлашдан, агар унинг вафоти ўз жонига қасд қилиш оқибатида рўй берган бўлса ва бу вақтгача суғурта шартномаси камида икки йил амал қилган бўлса, озод қилинмайди. Қонун 34-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суғурталовчи қуйидагиларга ҳақли эмас: агар у суғурта шартномасида ёки қонунда кўрсатиб ўтилган суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисидаги далилларни олган бўлса, суғурта шартномасида белгиланган муддатда суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлашни рад этишга; агар суғурта ҳодисасининг юз бериши суғурта қилдирувчининг (суғурталанган шахснинг ва (ёки) наф олувчининг) суғурта ҳодисаси юз беришига қаратилган қасддан қилган ҳаракатлари натижасида келиб чиққан бўлса, суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлашга. Бундай ҳолда суғурталовчи тўланган суғурта мукофотини қайтармайди. Тарафларнинг келишувига кўра, суғурталовчи зарарларни тўлиқ ҳисоб-китоб қилгунига қадар суғурта товонининг бир қисмини тарафлардан бирортаси ҳам низолашмайдиган миқдорда тўлаши мумкин. Суғурта шартномаси 7.1-бандининг б-кичик бандига кўра, агар суғурта ходисаси суғурта қилдирувчининг ёки қарздорнинг суғурта ходисаси юзага келишига йуналтирилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, ушбу шартнома бўйича суғурта ходисаси бўлиб ҳисобланмайди ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмайди, суғурта қилдирувчи, қарздор ёки учинчи шахсларнинг ўз фуқаролик бурчи ёки суғурта қилдирувчи, қарздор ёки учинчи шахсларнинг хаёти, соғлиги, номуси ва шаънини химоя қилиш ҳолатлари бундан мустасно. Суғурта шартномаси 7.1-бандининг б-кичик бандида назарда тутилган “агар суғурта ходисаси суғурта қилдирувчининг ёки қарздорнинг суғурта ходисаси юзага келишига йуналтирилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса, ушбу шартнома бўйича суғурта ходисаси бўлиб ҳисобланмаслиги ва суғурта қилдирувчига суғурта пули (товони) тўланмаслиги ҳақида”ги шарт ФК 953-моддасининг биринчи қисми ҳамда Қонун 34-моддасининг иккинчи қисми талабларига зид эмас, чунки ФКнинг 953-моддасида назарда тутилган норма суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг айби билан суғурта ҳодисаси юз беришининг оқибатлари ҳолатига нисбатан назарда тутилган ҳамда шартнома шартларига қарздорнинг айби билан содир бўлган суғурта ҳодисаси юз беришининг оқибатларига оид шартларни киритилишини тақиқламайди. Демак, жавобгар, суғурта қилдирувчи ва қарздор ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси қарздорнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” деган шартни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 13 декабрдаги қарорини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилишни, Палатанинг даъвогар манфаатида жавобгар ва қарздорга нисбатан жавобгар, суғурта қилдирувчи ва қарздор ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси “Қарздорнинг” суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” деган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогардан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи, жавобгар фойдасига 3 000 000 сўм давлат божи, 48 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 225 000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 8 Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 декабрдаги бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида “IMKON SUG’URTA” акциядорлик жамияти ва “FERGANSKAYA DOLINA FRUIT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки, “IMKON SUG’URTA” акциядорлик жамияти ва “FERGANSKAYA DOLINA FRUIT” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 14 сентябрда тузилган 16-064/03953-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномасининг 7.1-банди б-кичик бандидаги “агар суғурта ҳодисаси “Қарздорнинг” суғурта ҳодисаси юзага келишига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида содир бўлса” деган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкидан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи, “IMKON SUG’URTA” акциядорлик жамияти фойдасига 3 000 000 сўм давлат божи, 48 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 225 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 13 декабрдаги ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин. “IMKON SUG’URTA” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Сагатов