Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/82 Дата решения 15.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ Ответчик / Подсудимый Бешёғоч омади фермер хўжалиги
Source ID 1040991 Claim ID 3123159 PDF Hash 4ddab4af1d6520bb... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
зР ИПКнинг 170-моддаси зР ИПК 170 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 Тойлоқ тумани e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 февраль 4-1405-2302/82-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Ургут туманидаги ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризасидан кўринишича, ХХХСамарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва ЖЖЖ ўртасида 2020 йил 19 февралда кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида банк жавобгарга 16 % устама тўлаш шарти билан ўттииз олти ой муддатга 100 000 000 сўм кредит ажратиш белгиланган. Кредит шартномасига асосан банк қарз олувчига шартномада кўрсатилган кредит маблағини ўтказиб берган, қарз олувчи кредит маблағини белгиланган муддатларда қайтармаган, натижада даъвогар ХХХманфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси судга жавобгар ЖЖЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 9 999 999 ,99 сўм муддатли асосий кредит қарздорлик, 21 553 874,73 сўм муддати ўтган кредит қарздорлик ва 1 421 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасиданинг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огохлантирилган даъвогар ва жавобгарлар ўз вакилини иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни палата, даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХСамарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинчалик банк) ва ЖЖЖ (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2020 йил 19 февраль куни 39-сонли кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида банк қарз олувчига узум кўчатларини сотиб олиш учун йиллик 16 % устама тўлаш шарти билан ўттиз олти ой муддатга 100 000 000 сўм кредит ажратиш белгиланган. Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра ЖЖЖнинг тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағини ўтказиб берган. ЖЖЖ томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмасдан тўламаслиги оқибатида 9 999 999 ,99 сўм муддатли асосий кредит қарздорлик, 21 553 874,73 сўм муддати ўтган кредит қарздорлик ва 1 421 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи муддати ўтган асосий қарзи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 744-моддасига кура кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан ЖЖЖга кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан жавобгар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХфойдасига 9 999 999 ,99 сўм муддатли асосий кредит қарздорлик, 21 553 874,73 сўм муддати ўтган кредит қарздорлик ва 1 421 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи, жами бўлиб, 32 974 874,72 сўм қарздорик ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЖЖЖдан 659 497,49 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев