← Назад
Решение #653689 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1104-2202/1613-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья Т.Салимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Ж.Суяров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “NORTH LAND STORE” МЧЖ вакиллари С.Ташпулатов (2023 йил
14 февралдаги ишончномага асосан) ва С.Фозилов (2022 йилд 3 октябрдаги
67-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган
қилинган “NORTH LAND STORE” МЧЖ томонидан мазкур иш бўйича қабул
қилинган
Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
15 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори устидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“NORTH LAND STORE” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки харидор
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасига (бундан буён матнда жавобгар ёки сотувчи деб
юритилади) нисбатан Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Истиқлол ҚФЙ,
Қорақўйли МФЙ 64-уй манзилида жойлашган “Бургалик” дам олиш масканига
нисбатан Давлат ордерини бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги ўқув маркази низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг хулоса қисми
даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи
ундирилсин жумласи билан тўлдирилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
3.5-бандига асосан “Харидор” олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб
1 (бир) ой муддат ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб
олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш
ставкасига тенг миқдорда чегирма берилиши белгиланганлиги, шартноманинг
4.1-бандига асосан харидор шартноманинг 3-бандидаги шартларни бажариб
бўлганидан сўнг беш иш кунида харидорнинг мурожаатига асосан объектга
эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беришга мажбурлиги,
жавобгар шартноманинг ушбу бандини бузганлиги, объектга давлат ордерини
беришни рад қилганлиги, судлар жавобгар томонидан шартноманинг 4.1-банди
бажарилмаганлиги ҳақидаги важларга ҳуқуқий баҳо бермаганлиги ҳақида
важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилишни, янги қарор қабул қилиб,
жавобгарга Давлат ордерини бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, даъво талабларини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд муҳокамаси вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахс
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг важларини эшитиб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Аниқланишча, 2022 йил 8 июнда жавобгар ва даъвогар ўртасида
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази
иштирокида Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Истиқлол ҚФЙ, Қорақўйли
МФЙ 64-уй манзилида жойлашган “Бургалик” дам олиш маскани давлат
активини “E-Auksion” электрон савдо майдончасига чиқариш орқали сотилиши
бўйича 613/22-А-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, “Сотувчи” Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ
тумани, Истиқлол ҚФЙ, Қорақўйли МФЙ, 64-уй манзилида жойлашган
“Бургалик” дам олиш маскани (бундан буён матнда “объект” деб юритилади)
“Харидор”га сотиш мажбуриятини олган, “Харидор” эса ушбу шартномага
асосан объектнинг сотиб олиш тўловларини тўлаб бериш ва шартнома
шартларини лозим даражада бажариш мажбуриятини олган.
Ушбу шартноманинг 3.1-бандига асосан объектни сотиб олиш нархи
3 474 252 915,0 сўмни ташкил этган.
Мазкур шартноманинг 3.5-бандида “Харидор” олди-сотди шартномаси
тузилган кундан бошлаб 1 (бир) ой муддат ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ
амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси
тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта
молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилиши белгиланган.
Шартноманинг 1.2-банди “б” кичик бандида эгалик қилиш “Харидор”га
ушбу шартноманинг 3-бўлимига мувофиқ сотиб олиш тўловлари, шунингдек
пеня вужудга келган тақдирда пеня тўлангандан кейин ўтиши,
4.1-бандида “Харидор” ушбу шартноманинг 3-бандида кўрсатилган шартларни
бажариб бўлгандан сўнг беш иш куни ичида “Харидор”нинг мурожаати асосида
“Объект”га эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи “Давлат ордери”ни бериши кўрсатиб
ўтилган.
Даъвогар томонидан шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган “Объект”ни
сотиб олиш нархидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига
тенг миқдорда чегирма чиқариб ташланган ҳолда 2 918 372 448,6 сўм
“Сотувчи”га тўлаб берилган.
Шундан сўнг, даъвогар тўловлар амалга оширилганлиги важи билан
жавобгарга мурожаат қилиб, “Объект”га нисбатан эгалик қилиш ва ундан
фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерини беришни сўраган.
Бироқ, жавобгар даъвогарнинг талабини бажаришни рад этилганлиги
сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар
зиммасига “Объект”га нисбатан эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини
тасдиқловчи Давлат ордерини бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида
асосли тўхтамга келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки
объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2014 йил 3 июлдаги
ПҚ-2200-сон қарори 6-иловаси 5-бандига мувофиқ Давлат активларининг
олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой давомида инвестор
харид тўловларини тўлиқ тўлаган тақдирда, унга харид тўловлари суммасидан
олди-сотди шартномаси тузилган санада кучда бўлган Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг қайта молиялаш йиллик ставкаси миқдорида чегирма
берилиши қайд этилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома қиймати тўлиқ тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки
объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш
ҳақида”ги 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорининг 4-иловаси 90-бандида
ҳам агар харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида
сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари
суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига
тенг миқдорда чегирма берилиши, агар сотиб олиш тўловлари ушбу чегирмани
ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, сотувчи томонидан чегирма
суммаси белгиланган тартибда ортиқча тўланган маблағ сифатида қайтарилиши
қайд этилган.
Шунингдек, Қарорнинг 91-бандида инвестициявий мажбуриятлар ва (ёки)
ижтимоий мажбуриятларсиз сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб
олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида
сотувчи, балансда сақловчини давлат кўчмас мулк объекти сотилганлиги
тўғрисида хабардор қилади; харидорга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат
ордерини беради.
Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига
асосан “Объект”ни сотиб олиш нархи 3 474 252 915,0 сўмни ташкил қилса-да,
даъвогар томонидан шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган “Объект”ни сотиб
олиш нархидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига
тенг миқдорда чегирма чиқариб ташланган ҳолда 2 918 372 448,6 сўм
“Сотувчи”га тўлаб берилган.
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан давлат божини ҳисоблашда ва
ундиришда хатоликка йўл қўйилган. Чунки кичик бизнес субъектларига
берилган имтиёз, яъни тўланиши лозим бўлган давлат божининг эллик фоизини
тўлаш фақатгина даъво аризасини судга киритиш вақтида қўлланиши лозим,
қолган эллик фоизи эса ишнинг натижаси бўйича даъвонинг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юкланади.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал
қилув қарорини ўзгартириш, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига
1 500 000 сўм давлат божи ундирилсин деб ўзгартириб, ҳал қилув қарорининг
қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2022 йил 8 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022
йил
8
ноябрдаги
қарори
ўзгаришсиз,
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
Б.Убайдуллаев