Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2204/13057 Дата решения 15.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый SUBMARINE SHARK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1028142 Claim ID 3085435 PDF Hash 4afab2554a1f6e83... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Солик кодекснинг 168-моддаси збекистон Республикаси Солик кодекс 168 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 15 февраль 4-1501-2204/13057-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг котиблигида, аризачи вакили Б.Расулов (ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «SUBMARINE SHARK» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳакидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фарғона вилоят ДСБ ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «SUBMARINE SHARK» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 31 191 453 400 сўм молиявий жарима қўллашни ва почта ҳаражатини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида, Фарғона вилоят божхона бошқармаси ва Марказий банк Фарғона вилоят бошқармасидан мутахассислар жалб қилинган. Суд мажлисида аризачи вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар ташқи савдо операциялари бўйича экспорт-импорт шартномаларини тузмаганлиги, лекин бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан дебитор қарздорликларни қабул қилиб олганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февраль кунги ПҚ-43-сонли қарорига асосан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликка жарима қўллаш тўхтатилганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар, учинчи шахслардан вакиллар иштирок этмади. Аввалги суд мажлисида видеоконференцалоқа режимидан фойдаланиб қатнашган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси вакили иш бўйича тушунтириш бериб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 283-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг маълумотларига асосан ҳудудий солиқ органларига топшириқ хатлари юборилганлиги, жавобгар «SUBMARINE SHARK» масъулияти чекланган жамияти хатти-харакатлари бўйича Республика Бош прокуратурасига мурожаат қилганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Аввалги суд мажлисида ишда мутахассис сифатида қатнашган Фарғона вилоят Божхона бошқармаси вакили иш бўйича тушунтириш бериб, жавобгар ―SUBMARINE SHARK‖ масъулияти чекланган жамиятига нисбатан экспорт-импорт контрактлари бўйича судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар жами 28 млн.доллардан ортиқ дебитор қарздорликни қабул қилиб олганлиги, жавобгарга нисбатан экспорт-импорт контрактлари бўйича бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан дебитор қарздорликларни қабул қилиб олганлик ҳолати бўйича 2020 йилда жиноят иши қўзғатилганлиги, лекин нима сабабдандир жиноят иши якунига етказилмасдан тўхтатилганлигини билдирган. Аввалги суд мажлисида ишда мутахассис сифатида қатнашган Фарғона вилоят Марказий банки вакили иш бўйича тушунтириш бериб, жавобгар ―SUBMARINE SHARK‖ масъулияти чекланган жамияти Фарғона вилоятидадаги банкларда ҳисоб рақам очмаганлиги, фақат жамият давлат рўйхатидан ўтказилиб, Республикамиздаги бошқа корхоналарнинг дебитор қарздорлигини қабул қилиб олганлигини билдирган. Суд ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ҳужжатларни, далилларни текшириб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ташқи савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2022 йил 11 октябрь кунги 13-27/154хдфу-сонли хати бўйича солиқ органларини валюта назорати функциясини амалга оширишда ―Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими‖ (ТСОЯЭФТ)да мавжуд маълумотларга кўра «SUBMARINE SHARK» масъулияти чекланган жамиятини 2022 йил 1 октябрь ҳолатига хорижий хамкорлар ОsOO ―BUNYoD Kompani‖ корхонаси билан тузилган 200248817307558004200100002-рақамли, ―TS AYaJAN IP‖ корхонаси билан тузилган 200475116307558004190100001-рақамли, ―IP K.X MAKKAMPULATOV‖ корхонаси билан тузилган 200475116307558004190100002-рақамли, ―YAQOOBI Co LTD‖ корхонаси билан тузилган 200498704307558004190100001-рақамли, ―YAQOOBI Co LTD‖ корхонаси билан тузилган 200498704307558004190100002-рақамли, ―OOO AGRO TRANS GROUP‖ корхонаси билан тузилган 200568901307558004190100001-рақамли, ―IP YeRJAN‖ корхонаси билан тузилган 200568901307558004190100002-рақамли, ―IP DJANDILDIN‖ корхонаси билан тузилган 200568901307558004200100001-рақамли, ―IP DERBES‖ корхонаси билан тузилган 200568901307558004200100002-рақамли, ―OOO Old Saksoni‖ корхонаси билан тузилган 200568901307558004200100003-рақамли, ―TS AYaJAN IP‖ корхонаси билан тузилган 200568901307558004200100004-рақамли, ―IP Darxan‖ корхонаси билан тузилган 200900014307558004200100001-рақамли, ―IP Darxan‖ корхонаси билан тузилган 201131678307558004190100001-рақамли, ―Ashna Babur LTD‖ корхонаси билан тузилган 201551607307558004190100001-рақамли, ―FL Siyaxakova Zebiniso Shoramazovna‖ корхонаси билан тузилган 202207232307558004190100001рақамли, ―IP SAYaN‖ корхонаси билан тузилган 202424636307558004190100001-рақамли, ―IP JIENKULOV A.J.‖ корхонаси билан тузилган 202496950950307558004190100001рақамли, ―OOO AQRO-FRUITS MT‖ корхонаси билан тузилган 202496950307558004190100002-рақамли, ―TOO Union Transcom‖ корхонаси билан тузилган 202496950307558004190100003-рақамли, ―IP KOJIKOV A.T.‖ корхонаси билан тузилган 202496950307558004190100004-рақамли, ―IP KOJIKOV A.T.‖ корхонаси билан тузилган 202496950307558004190100005-рақамли, ―TS AYaJAN IP‖ корхонаси билан тузилган 202496950307558004190100006-рақамли, ―TS AYaJAN IP‖ корхонаси билан тузилган 202496950307558004190100007-рақамли, ―IP Evro Les‖ корхонаси билан тузилган 202496950307558004190100008-рақамли, ―OOO AQRO-FRUITS MT‖ корхонаси билан тузилган 202496950307558004190100009-рақамли, ―IP Evro Les‖ корхонаси билан тузилган 202496950307558004190100010-рақамли, ―IP SMANOV N.B.‖ корхонаси билан тузилган 202496950307558004190100011-рақамли, ―IP Imanova A.A.‖ корхонаси билан тузилган 205549984307558004190100001-рақамли, ―TOO QazRetail Company‖ корхонаси билан тузилган 206942764307558004190100001-рақамли, ―Ahmad Shah Amiri Co. LTD‖ корхонаси билан тузилган 200475116305731946190100001-рақамли рўйхатга олинган экспорт контрактлари бўйича 19 132 441,5 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлик мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Солик кодекснинг 168-моддасининг иккинчи қисмида ―Солиқ органларининг аризасига кўра якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкциялар ундириш тўғрисидаги ишлар суд томонидан кўриб чиқилади. Судларнинг молиявий санкцияларни ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорларини ижро этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади‖, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган ―Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида‖ги Низомнинг 22-бандида хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга оширилиши кўрсатилган. Низомнинг 24-бандига асосан ―Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ѐки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан – ―экспорт‖ божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ѐки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар реэкспорт божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Низомнинг 27-бандига кўра ―Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ѐки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ѐки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ѐки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ѐки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ѐки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди: жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан; асбоб-ускуналарни ва (ѐки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида; транспортда ташиш ѐки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ѐхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда; айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ѐки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса; экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолатларда. Юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.‖. Фарғона вилоят ДСБ томонидан юқоридаги Низом талабларидан келиб чиқиб, жавобгарга нисбатан хорижий хамкорлар билан вужудга келган дебитор қарздорликка нисбатан 31 191 453 400 сўм жарима қўллаш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель куни бизнес юритиш шарт-шароитларни янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш мақсадида ―Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ ПҚ-5087-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарорнинг 10-бандига асосан 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Солиқ органи «SUBMARINE SHARK» масъулияти чекланган жамияти томонидан муддати ўтган дебиторлик қарздорлик учун 200248817307558004200100002-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 1 706 273,8 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 85 313,7 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 952 901 000 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 170 627,4 долларининг сўмдаги эквиваленти 1 905 802 100 сўм, 200475116307558004190100001-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 128 523,9 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 6 426,2 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 71 776 600 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 12 852,4 долларининг сўмдаги эквиваленти 143 553 200 сўм, 200475116307558004190100002-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 51 534,6 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 2 576,7 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 28 780 500 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 5 153,5 долларининг сўмдаги эквиваленти 57 560 900 сўм, 200498704307558004190100001рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 519 955,7 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 25 997,8 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 290 379 100 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 51 995,6 долларининг сўмдаги эквиваленти 580 758 300 сўм, 200498704307558004190100002-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 840 963,6 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 42 048,2 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 469 652 100 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 84 096,4 долларининг сўмдаги эквиваленти 939 304 200 сўм, 200568901307558004190100001-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 7 435,8 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 371,8 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 4 452 700 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 743,6 долларининг сўмдаги эквиваленти 8 305 300 сўм, 200568901307558004190100002-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 127 207,8 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 6 360,4 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 71 041 600 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 12 720,8 долларининг сўмдаги эквиваленти 142 083 200 сўм, 200568901307558004200100001-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 486 395,7 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 2 325,5 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 25 974 300 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 48 639,6 долларининг сўмдаги эквиваленти 543 273 900 сўм, 200568901307558004200100002-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 46 509,9 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 2 325,5 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 25 974 300 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 4 651,0 долларининг сўмдаги эквиваленти 51 948 700 сўм, 200568901307558004200100003рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 153 826,0 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 7 691,3 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 85 907 100 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 15 382,6 долларининг сўмдаги эквиваленти 171 814 100 сўм, 200568901307558004200100004-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 97 892,4 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 4 894,6 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 54 669 900 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 9 789,2 долларининг сўмдаги эквиваленти 109 339 800 сўм, 200900014307558004200100001-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 265 311,5 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 13 265,6 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 148 168 200 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 26 531,2 долларининг сўмдаги эквиваленти 296 336 500 сўм, 201131678307558004190100001-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 22 557,2 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 1 127,9 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 12 597 500 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 2 255,7 долларининг сўмдаги эквиваленти 25 195 000 сўм, 201551607307558004190100001-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 34 146,0 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 1 707,3 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 19 069 500 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 3 414,6 долларининг сўмдаги эквиваленти 38 139 000 сўм, 202207232307558004190100001рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 255 600,6 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 12 780,0 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 142 745 000 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 25 560,1 долларининг сўмдаги эквиваленти 285 490 000 сўм, 202424636307558004190100001-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 22 148,0 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 1 107,4 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 12 368 900 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 2 214,8 долларининг сўмдаги эквиваленти 24 737 900 сўм, 202496950950307558004190100001-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 128 184,0 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 6 409,2 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 71 586 800 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 12 818,4 долларининг сўмдаги эквиваленти 143 173 600 сўм, 202496950307558004190100002-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 2 846 115,9 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 142 305,8 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 1 589 467 500 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 284 611,6 долларининг сўмдаги эквиваленти 3 178 935 000 сўм, 202496950307558004190100003-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 517 738,3 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 25 886,9 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 289 140 800 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 51 773,8 долларининг сўмдаги эквиваленти 578 281 600 сўм, 202496950307558004190100004-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 647 078,1 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 32 353,9 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 361 373 000 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 64 707,8 долларининг сўмдаги эквиваленти 722 746 100 сўм, 202496950307558004190100005-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 812 363,8 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 40 618,2 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 453 680 000 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 81 236,4 долларининг сўмдаги эквиваленти 907 360 000 сўм, 202496950307558004190100006-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 533 227,1 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 26 661,4 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 297 790 800 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 53 322,7 долларининг сўмдаги эквиваленти 595 581 600 сўм, 202496950307558004190100007-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 649 293,6 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 32 464,7 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 362 610 300 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 64 929,4 долларининг сўмдаги эквиваленти 725 220 700 сўм, 202496950307558004190100008-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 1 857 555,3 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 92 877,8 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 1 037 387 100 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 185 755,5 долларининг сўмдаги эквиваленти 2 074 774 100 сўм, 202496950307558004190100009-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 2 023 263,4 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 101 163,2 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 1 129 929 900 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 202 326,3 долларининг сўмдаги эквиваленти 2 259 859 800 сўм, 202496950307558004190100010-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 741 700,4 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 37 085,0 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 414 216 700 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 74 170,0 долларининг сўмдаги эквиваленти 828 433 400 сўм, 202496950307558004190100011-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 868 756,9 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 43 437,8 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 485 173 800 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 86 875,7 долларининг сўмдаги эквиваленти 970 347 600 сўм, 205549984307558004190100001-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 676 285,0 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 33 814,3 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 377 684 200 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 67 628,5 долларининг сўмдаги эквиваленти 755 368 400 сўм, 206942764307558004190100001-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 518 991,2 АҚШ долларининг 5 фоизи миқдорида 25 949,6 АҚШ долларининг сўмдаги эквиваленти 289 840 500 сўм ҳамда 10 фоизи миқдорида 51 899,1 долларининг сўмдаги эквиваленти 579 680 900 сўм, 200475116305731946190100001-рақам билан рўйхатга олинган экспорт контракти бўйича 1 545 606,0 АҚШ долларининг 10 фоизи миқдорида 154 560,6 долларининг сўмдаги эквиваленти 1 726 346 000 сўм жами 31 191 453 400 сўм жарима ҳисобланган. Солик органи 2022 йил 1 ноябрь кунги 22-77495-сонли ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш ѐки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта курси бўйича ҳисоблаб ва жаримани ҳисобкитоби келтирилгани ҳолда жаримани ихтиѐрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномани солиқ тўловчини электрон почтасига юборган. Жавобгар томонидан дебиторлик қарз бартараф этилмагани учун судга ариза киритилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февраль куни ҳаво хароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркокрлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини жадал қайта тиклаш мақсадида ―Ҳаво хароратининг кескин совиб кетишининг иқтисодиѐтга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида‖ ПҚ-43-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарорнинг 3-бандига асосан Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатиш белгилаб қўйилган. Шу сабабли жавобгарнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд бўлса-да, бугунги кунга келиб муддати ўтган дебитор қарздорликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилганлиги, аризачининг жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш учун бугунги кунда ҳуқуқий асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, аризачининг жавобгарга нисбатан молиявий жарима санкцияларини қўллаш талаби рад қилиниши лозим бўлади. Ариза талаби рад қилинган бўлсада, ишда қатнашган мутахассислар томонидан тақдим қилинган маълумотларга асосан жавобгар «SUBMARINE SHARK» масъулияти чекланган жамияти бошқа турли вилоятларда жойлашган хўжалик юритувчи субъектлардан ташқи савдо операциялари бўйича вужудга келган 28,0 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги муддати ўтган дебитор қарздорликларни қабул қилиб олганлиги аниқланган. Юқоридагиларга асосан, суд Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этишни, аризачи томонидан тўланган почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ―Давлат божи тўғрисида‖ги Қонуннинг 9-моддасининг 19-бандига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича тарафлар давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд давлат божини ундирмасликни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасига асосан жавобгардан почта харажати ва видеоконференцалоқа харажатини ундириш лозим бўлади. Шунингдек, суд жавобгар «SUBMARINE SHARK» масъулияти чекланган жамиятида вужудга келган ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорликларни вужудга келиш сабабларини ўрганиш, жавобгарнинг 28,0 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги муддати ўтган дебитор қарздорликларни қабул қилиб олганлик ҳолатларини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикасининг ―Валютани тартибга солиш тўғрисида‖ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган ―Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида‖ги Низом талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўйган айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақидаги хусусий ажримни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборишни лозим топади. Бинобарин, суд Иқтисодий процессуал кодексининг 215, 216, 217, 220, 221, 222, 259-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига жавобгар «SUBMARINE SHARK» масъулияти чекланган жамиятидан 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «SUBMARINE SHARK» масъулияти чекланган жамиятидан 75 000 сўм ВКА харажати Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти(протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов