← Назад
Решение #65372 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| ЖПКнинг | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил май ойининг 30 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, суд мажлиси, ўз биносида, раислик қилувчи, туман
судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, айбланувчи А.Алланазаров ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA”
адвокатлик фирмаси адвокати А.Юлдашев, жабрланувчи И.Муродовнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан
айбланувчи Жўраев Отабек Ширинбоевичга оид № 1-1006-2502/660-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Алланазаров Анарбой Муратович (Allanazarov
Anarboy Muratovich), 1972 йил 17 март куни Сирдарё
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали 3 нафар
фарзанди бор, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз,
Боёвут тумани, Ўзбекистон МФЙ, Йўлдош кўчаси 26уйда яшовчи, 2025 йил 21 апрель куни «Муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат» эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, айбланувчи ва жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
А.Алланазаров ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида, 2025 йил 17 апрель куни тахминан соат 12-30ларда, Чилонзор тумани
Бешқўрғон МФЙда жойлашган Чилонзор буюм савдо мажмуасидаги 37/3-сонли савдо
дўконига эркаклар кийим-кечагини сотиб олиш мақсадида кириб, савдо дўконида
бўлган 16.08.1971 йилда туғилган, Муродов Икром Шариповични янги кийим- кечак
олиб, ўзини эгнидаги шимини савдо дўконидаги кийим алмаштириш бурчагига ечиб
қўйганидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган ушбу эркаклар шимининг чап
чўнтагидан 2.150.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда эгаллаб, ҳодиса
жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жўраев Отабек Ширинбоевичга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан эълон қилинган ва
мазмунан кўриш учун судга чиқарилган.
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи И.Муродов судга аризалар билан
мурожаат қилиб, айбланувчи А.Алланазаров билан ярашганлиги, айбланувчи
1
А.Алланазаров унга етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ
қопланганлиги, унинг А.Алланазаровга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини
билдириб, А.Алланазаровни жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўрадилар.
Айбланувчи А.Алланазаров ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига
тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчиларга етказилган
моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан
ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни
сўради.
Суд, жабрланувчи И.Муродовни ҳамда айбланувчи А.Алланазаровнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси ва ҳимоячининг
айбланувчи А.Алланазаров ва жабрланувчи И.Муродов ўзаро ярашганлиги
муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб
тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, А.Алланазаровнинг етказилган
моддий зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро
хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга
тушиши сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ А.Алланазаровни жиноий
жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал
қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси
4-қисмига асосан ярашганлик
муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи И.Муродовга ЖПКнинг 583моддаси 6-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш
бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини
йўқотишини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Алланазаров Анарбой Муратович (Allanazarov Anarboy Muratovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 1қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва
унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин.
Ажрим қонуний кучга киргандан сўнг “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган 1 дона компакт диск жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Жабрланувчи И.Муродовга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси
тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома
бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн
сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
2
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович
3