← Назад
Решение #653739 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 226 | — | law | |
| онуни | 10 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 230 | — | law | |
| ИПКнинг | 230 | — | law | |
| аси беришни рад этиш учун ушбу Кодекс | 231 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 231 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2220/38077-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда марузачи
судья Н.Байзақова
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Р.Рашидов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 15 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, «Platinium stroy» масъулияти чекланган жамияти вакили
А.Гулямов (раҳбар), Н.Каримов (ишончномага асосан) иштирокида
“Roison elektronics” масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги ажрими
ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 26 октябрдаги қарори устидан берилган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Roison elektronics” масъулияти чекланган жамияти (буюртмачи)
ва “Platinium stroy” масъулияти чекланган жамияти (пудратчи) ўртасида
2020 йил 26 августда 10/6-сонли қурилиш пудрат шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 15-бўлимида тарафлар шартнома бўйича юзага
келган низоларни “Biznes va investititsiya muammolarini o’rganish markazi”
ННТ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди (бундан буён
матнда ҳакамлик суди деб юритилади)да ҳал этилишига келишишган.
Тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаси бўйича низо келиб
чиққанлиги боис, “Platinium stroy” масъулияти чекланган жамияти
ҳакамлик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Roison elektronics”
масъулияти чекланган жамиятидан 298 832 960 сўм қарз, 89 649 888 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Ҳакамлик судининг 2022 йил 19 июндаги 10/21-01-0020-сонли ҳал
қилув қарори билан “Platinium stroy” масъулияти чекланган жамиятининг
даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. “Roison elektronics” масъулияти
чекланган жамиятидан “Platinium stroy” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 179 347 336 сўм қарз, 53 804 200 сўм пеня, 1 500 000 сўм
“New control group” масъулияти чекланган жамиятига тўланган тўлов,
3 402 000 сўм экспертиза харажатлари ва 5 000 000 сўм ҳакамлик йиғими
ундирилган.
Ҳакамлик судининг 2022 йил 19 июндаги 10/21-01-0020-сонли
ҳал қилув қарори “Roison elektronics” масъулияти чекланган
жамияти томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги боис,
“Platinum stroy” масъулияти чекланган жамияти Тошкент туманлараро
судига 2022 йил 20 июль куни ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси
беришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 22 июлдаги ажрими билан 4-1001-2220/34772сонли иш қўзғатилган.
Ўз навбатида, “Roison elektronics” масъулияти чекланган жамияти
2022 йил 4 августда Тошкент туманлараро судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг 10/21-01-0020-сонли ҳакамлик иши
бўйича қабул қилинган 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор
қилишни сўраган.
Мазкур даъво аризаси бўйича суднинг 2022 йил 8 августдаги ажрими
билан 4-1001-2220/38077-сонли иш қўзғатилган.
Суднинг 2022 йил 12 августдаги ажрими билан 4-1001-2220/34772сонли ва 4-1001-2220/38077-сонли ишлар битта иш юритишга
бирлаштирилиб, мазкур иқтисодий ишга 4-1001-2220/38077-сонли рақам
берилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 августдаги ажрими билан
“Platinum stroy” масъулияти чекланган жамиятининг ҳакамлик судининг
ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш
тўғрисидаги аризаси тўлиқ қаноатлантирилган, “Roison elektronics”
масъулияти чекланган жамиятининг ҳакамлик иши бўйича қабул
қилинган 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги
аризаси қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 26 октябрдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 августдаги ажрими
ўзгаришсиз қолдирилган.
“Roison elektronics” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон
Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд
ҳужжатларини бекор қилишни, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни, ижро варақасини
беришни рад этишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган “Platinum stroy” масъулияти чекланган
жамияти вакиллари кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз
эканлигини билдириб, “Roison elektronics” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасини вақти ва жойи ҳақида тегишди тарзда хабардор
қилинган “Roison elektronics” масъулияти чекланган жамияти суд
мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни кассация инстанцияси судида
буюртмачи вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати “Platinum stroy” масъулияти чекланган жамияти
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, “Roison elektronics”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятида келтирилган
важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра “Roison elektronics” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, 2020 йил 26 августдаги 10/6-сонли қурилиш пудрат шартномасининг
5-банди талабларидан келиб чиқиб, шартнома бўйича юзага келган низо
ҳакамлик судига топширилган.
Ҳакамлик судининг 10/21-01-0020-сонли ҳакамлик иши бўйича
2022 йил 19 июль куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан “Roison
elektronics” масъулияти чекланган жамиятидан “Platinium stroy”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига жами 393 482 848 сўм
ундирилган.
“Roison elektronics” масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан
мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг 10/21-01-0020-сонли ҳакамлик иши
бўйича 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
ИПКнинг 226-моддасида, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, агар
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза
берган ҳакамлик муҳокамаси тарафи қуйидагиларни исботловчи
далилларни тақдим этса, иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши
керак:
1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра
ҳақиқий эмаслигини;
2) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда
тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича
чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи
масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг
ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича
хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар
бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал
қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган
масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин;
3) ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси “Ҳакамлик
судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 14, 15, 16 ва
25 моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини;
4)
ҳакамлик
судининг
ҳал
қилув
қарори
“Ҳакамлик
судлари
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда
чиқарилганлигини;
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси
тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф
ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди
мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинмаганлиги ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз
тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини.
Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ
ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди
томонидан “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса
ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қабул қилган
бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори иқтисодий суд томонидан
бекор қилиниши керак.
“Roison elektronics” масъулияти чекланган жамиятининг келтирган
важлари асоссиз, чунки, ИПК 230-моддасининг бешинчи қисмига асосан
иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди
аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув
қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас, бундан ташқари
“Roison elektronics” масъулияти чекланган жамияти ҳакамлик суди
томонидан суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган.
Бундан ташқари, “Platinum stroy” масъулияти чекланган жамияти
судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг 2022 йил
19 июлдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси
беришни сўраган.
ИПКнинг 230-моддасига кўра, иқтисодий суд ишни суд мажлисида
кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий
ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг
231-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун
иқтисодий судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан
аниқлайди.
Иқтисодий суди ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик
суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал
қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ИПКнинг 231-моддасида назарда
тутилган ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш
учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари мавжуд эмас.
Судлов ҳайъати, “Roison elektronics” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикоятидаги пудрат шартномасидан келиб
чиқмаган низо ҳакамлик суди томонидан қўшиб кўриб юборилганлиги ва
охирги иккита, яъни 2022 йил 18 июль ва 19 июль кунлари ўтказилган суд
мажлислари
ўтказилиши
вақти
ва
жойи
тўғрисида
огоҳлантирилмаганлиги ҳақидаги важлар ўз исботини топмади деган
хулоса келди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 15 августдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 26 октябрдаги қарорини ўзгаришсиз, “Roison elektronics”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини “Roison elektronics”
масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги
ажрими ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг
2022
йил
26
октябрдаги
қарори
ўзгаришсиз,
“Roison elektronics” МЧЖинг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев