← Назад
Решение #653803 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 34 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| онуннинг | 59 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онун | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 15 февраль
****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида,
судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, аризачи "****" АТБнинг қарздор
"****" масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризасини тарафлардан аризачи "****" АТБ ишончли вакили **** (ишончнома
асосида), "****" масъулияти чекланган жамияти раҳбари ****, ишончли вакил
**** (ордер асосида), суд бошқарувчи ****лар иштирокида, иш ҳужжатлари
билан биргаликда, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи "****" АТБ (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади)
АТБнинг қарздор "****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
"қарздор" деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллабқувватлаб, қарздорга ажратилган кредит бўйича қарздорликни бартараф
қилмаганлигини, қарздорликни ундириш юзасидан суднинг қонуний кучга
кирган қарори мавжудлигини, шунга қарамасдан кредит қарздорлиги бартараф
қилинмаѐтганлигини, "****" масъулияти чекланган жамияти кредиторлар
олдидаги мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини билдириб, аризани
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор даъвони тан олмасдан, ўзининг
тўлов қобилияти борлигини, ажратилган кредит маблағлари таъминоти учун
125 фоиз миқдорида мол-мулк ва транспорт воситалари гаров ва ипотекага
қўйиб берилганлигини, гаровга қўйилган мол-мулк мавжуд қарздорликни
бартараф этишга етишини, гаровга қўйилган мол-мулклар ижро жараѐнида
эканлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси **** судга ҳисобот
тақдим этилганлигини, қарздорнинг молиявий аҳволини тўлиқ таҳлил этишни
имкони бўлмаганлигини, бунга сабаб эса қарздор томонидан бухгалтерия
ҳужжатлари тақдим этилмаганлиги, онлайн солиқ ҳисоботлари ѐрдамида
молиявий ҳолатини ўрганганлигини, қарздорнинг мавжуд ҳужжатлар бўйича
фаолияти банкротлик ҳолатида эканлигини маълум қилиб, қарздорни банкрот
деб топишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, аризачининг талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Аниқланишича, "****" АТБ ҳамда ―****‖ МЧЖ (қарздорнинг олдинги
номи) ўртасида 2020 йил 08 июль куни 2020-13-сонли кредит шартномаси
имзоланган. Мазкур шартномага кўра, қарздорга ўз эҳтиѐжи учун махсус
техника
сотиб
олиши
учун
6
ойлик
имтиѐзли
давр
билан
36 ой муддатга йиллик муддатли 8 фоиз устама, муддати ўтказилган 12 фоиз
билан 5.000.000 Евро кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасига кўра пул мажбуриятларини бажаришнинг охирги
муддати 07.07.2025 йил деб белгиланган.
Тарафлар ўртасида 06.06.2020 йилда тузилган баҳолаш далолатномасига
асосан жами 70.972.596.500 сўмга баҳоланган мол-мулклар кредит таъминоти
сифатида 2020 йил 10 июль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида хусусий
амалиѐт билан шуғулланувчи нотариус **** томонидан ипотека гаров
шартномаси тасдиқланган.
Қарздор "****" МЧЖ томонидан кредит маблағларини қисмларга бўлиббўлиб тўлаб борилиши лозим бўлсада, ўз зиммасига олинган ушбу
мажбуриятларни бажармаган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, "****" АТБ даъво ариза билан судга мурожаат
қилиб ―****‖ МЧЖ (қарздорнинг олдинги номи)дан 4.166.666.69 Евро асосий
қарздорлик, 416.632,79 Евро фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, ―****‖ МЧЖ (қарздорнинг
олдинги номи)дан 4.553.733,58 Евро аосий қарз, 86.829,70 Евро фоиз
ундирилиши белгиланган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 февралдаги
49/23-сонли сўров хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан қўйидагилар маълум қилинган:
- Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 декабрдаги ҳал
қилув қарорига асосан берилган ижро варақаси юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
томонидан 14.07.2022 йилда 1022000275-сонли ижро иши қўзғатилганлиги;
- 2020 йил 8 июлдаги 2020-13-сонли кредит шартномасига асосан
қарздорнинг барча мол-мулклари хатланиб, электрон онлайн аукцион
савдоларига чиқарилганлиги;
- аукцион савдоларида қарздорнинг мол-мулклари сотилмаганлиги боис
16.11.2022 йилда "****" АТБга қарздорлик эвазига ўз ҳисобига 10 фоиз
арзонлаштирилган ҳолда қабул қилиш юзасидан таклиф хати берилганлиги;
- ундирувчи "****" АТБ берилган таклиф хатига жавобан қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида судга ариза берилганлиги
муносабати билан ижро ҳаракатларини тўхтатиб туришни сўраганлиги;
06.12.2022 йилда Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ****сонли иш бўйича аризани иш юртишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими қабул қилинганлигига асосан Ўзбекистон
Республикаси ―Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида‖ги Қонуннинг 34-моддаси, 2-қисми, 2-бандига асосан ижро
ҳаракатлари тўхтатилганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий
ижро бюросининг 2022 йил 16 ноябрдаги ундирувчи "****" АТБга тақдим
этилган 10.6-17/22-532-сонли таклиф хатида таклифга рози бўлинган тақдирда
қарздорлик суммасидаги ортиқча тафовутни яъни 10.672.415.699,75 сўмни
қайтариш кўрсатилган.
―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни (бундан кейин матнда-Қонун)нинг 5-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Аризачи ўз аризасида қарздорни вақтинча тўловга қобилиятсизлик
аломати мавжудлигини асос қилиб банкрот деб эътироф этишни сўраган.
Қонуннинг
37-моддасига
кўра,
қарздорга
нисбатан
тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади.
Қонуннинг 5-моддасига кўра, доимий тўловга қобилиятсизлик – агар
судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса банкрот деб эътироф этиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлашга асос бўлади.
Қонуннинг 86-моддаси учинчи қисмига кўра, Муваққат бошқарувчи
молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисида
қуйидаги хулосалардан бирини тайѐрлайди:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида;
агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари
мавжудлиги тўғрисида;
агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ѐки мавжуд эмаслиги тўғрисида.
Лекин суд бошқарувчиси томонидан бундай хулоса судга тақдим
этилмаган.
Суд, қарздорнинг ҳисобида кредиторларнинг талабларини қондириш
учун етарли мол-мулки мавжудлиги боис уни пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабини қондириш бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир
эмас деб ҳисоблаб бўлмайди. Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси
томонидан ижро ҳаракатлари тамомланмаган.
Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни
рад этиш тўғрисидаги қарори тўловга қобилиятсизлик аломатлари
аниқланмаганда, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда, сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда қабул
қилинади.
Қайд этилганларга кўра, суд, аризачи "****" АТБнинг "****" МЧЖни
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Қарздор кредиторларининг 1-йиғилиш қарорида муваққат бошқарувчига
15.000.000 сўм миқдорида иш ҳақи белгиланган ва тасдиқлаш суддан сўралган.
Суд тўловга қобилиятсизликка доир иш олиб борилганлиги бўйича
муваққат бошқарувчига 15.000.000 сўм миқдорида иш ҳақи тасдиқлашни лозим
топади.
Қонуннинг 59-моддаси учинчи қисмида суд қарздорнинг тўловга
қобилиятсизлиги аломатлари аниқланмаганлиги муносабати билан уни банкрот
деб топишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, ушбу модданинг
биринчи қисмида назарда тутилган харажатлар судга қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан мурожаат
этган кредиторларга тегишли бўлади ва кредиторлар ўртасида уларнинг
талабларига мутаносиб равишда тақсимланиши белгиланган.
Шунга кўра, суд бошқарувчисига тўланадиган иш ҳақи харажатлари
аризачи томонидан қопланиши лозим.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд харажатларини муҳокама қилиб, аризачи
"****" АТБдан Республика бюджетига 900 000 давлат божи ундиришни,
тўланган 24 000 сўм почта харажатларини зиммасида қолдиришни лозим топди.
Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризачи "****" АТБнинг талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи "****" АТБ ҳисобидан Республика бюджетига 900 000 сўм
давлат божи ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақа берилсин.
"****" масъулияти чекланган жамиятининг муваққат бошқарувчиси
Ниязметов Фарход Зафаровичга тўловга қобилиятсизликка доир иш бўйича иш
ҳақи 15.000.000 сўм миқдорида белгилансин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
****