Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2203/716 Дата решения 15.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Абдуллаева Махмудахон якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1024760 Claim ID 2995293 PDF Hash b6fa72fb6a1ba6bf... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2203/716-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья У.Хомидов Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Ибрагимова Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 15 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ вакили Р.Джайсунов (2023 йил 23 январдаги 05-6/2023-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган қилинган қабул қилинган якка тартибдаги тадбиркор Абдуллаева Махмудахон Бакибаевна томонидан мазкур иш бўйича қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори устидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят худудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки Етказиб берувчи деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Абдуллаева Махмудахон Бакибаевнадан (бундан буён матнда жавобгар ёки Истеъмолчи деб юритилади) 20 116 312 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 26 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, шикоятда даъвогарнинг давлат корхонаси ҳисобланиши шу сабабли даъвогарнинг Палата аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги, жавобгар Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Маданият МФЙ, Бўзсув ҳудуди, 3-берк кўча, 296-уй манзилида фаолият юритмаганлиги, ушбу жой фуқаро Абдуллаева Махмудахон Бакибаевнага хусусий мулк асосида тегишлиги, тарафлар ўртасидаги шартнома нотўғри тузилганлиги, даъвогар давлат унитар корхонасидан МЧЖга айлантирилганлиги, бироқ шартнома янгиланмаганлиги, далолатнома номаълум шахслар томонидан тузилганлиги, қарздорликнинг ҳисоб-китоби текширилмаганлиги, ичимлик сув ҳафтасига икки маротаба берилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг важларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишча, 2018 йил 7 сентябрда “Сувоқава” давлат унитар корхонаси (ҳозирги “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ) билан жавобгар ўртасида ичимлик сувини етказиб бериш ва оқава сувларини қабул қилиш тўғрисида Ю-36-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарни ичимлик суви билан таъминлаш ва оқава сувларини қабул қилиш, жавобгар эса сувдан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш ва кўрсатилган хизмат (бажарилган иш)лар учун шартномада белгиланган тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. 2021 йил 3 июнь куни корхона ходимлари томонидан Зангиота туманидаги истеъмолчилар, жумладан Зангиота тумани, Маданият МФЙ, Бўзсув кўчасидаги жавобгарнинг сувдан фойдаланиш ҳолати ўганилганда, истеъмолчи ўзбошимчалик билан назорат тамғалари ва сув ҳисоблагични олиб ташлаб, ўрнига Д-40 ли янги сув ҳисоблагич ўрнатиб олганлиги аниқланган ва ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Мазкур далолатнома асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли Қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”га (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) мувофиқ сувдан ноқонуний равишда фойдаланганлиги учун жавобгарга 02269043-сонли сув ҳисоблагиш бўйича 10 058 156 сўм, 02272780-сонли сув ҳисоблагиш бўйича 10 058 156 сўм, жами 20 116 312 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган ва ушбу суммани ихтиёрий тўлаши учун унга талабнома юборилган. Жавобгар томонидан талабномани оқибатсиз қолдирганлиги сабабли Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 20 116 312 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Чунки, Қоидаларнинг 56-бандига кўра, Марказий коммунал сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимига уланган ёки янгидан уланаётган истеъмолчилар (субистеъмолчилар)га хизмат кўрсатиш ИСКХ ташкилоти томонидан, мажбурий тартибда, сарфланган ва чиқариб юборилган оқова сувни ҳисоблаш учун зарур сувни ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган ҳолда амалга оширилади. Янги истеъмолчиларни ИСКХ ташкилоти томонидан сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатмасдан коммунал сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимига улаш қатъиян тақиқланади. Ушбу Қоидаларнинг 65 бандида I, II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун сувни ҳисобга олиш асбобларини харид қилиш, ўрнатиш, давлат назоратидан ўтказиш, фойдаланиш (таъмирлаш, алмаштириш) ишлари ИСКХ ташкилоти томонидан, истеъмолчи (субистеъмолчи)нинг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши, бунда ИСКХ ташкилоти истеъмолчиларга мазкур хизматларни бажариш учун нархни тартибга солиш органи билан келишилган алоҳида тарифлар белгилаши кераклиги белгиланган. Шунингдек, ушбу бандга асосан истеъмолчи (субистеъмолчи)нинг хоҳишига кўра индивидуал сувни ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш, давлат назоратидан ўтказиш, таъмирлаш ва алмаштириш ишлари “Ўзстандарт” агентлигида аккредитациядан ўтган бошқа ташкилотлар томонидан, истеъмолчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Мазкур Қоидаларнинг 71-бандига кўра, барча гуруҳ истеъмолчиларининг сувни ҳисобга олиш асбобларини таъмирлаш, давлат назоратидан ўтказиш ёки алмаштириш ишлари ИСКХ ташкилоти томонидан, истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади. Икки томонлама далолатнома тузилади, унда ечилган ва янгидан ўрнатилган сувни ҳисобга олиш асбобининг тартиб рақами, ечиб олиш ва ўрнатиш вақтидаги кўрсаткичлари қайд қилинади. ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ўрнатилгани ёки ечилгани ҳақидаги икки томонлама далолатномаларнинг тузилиши ва уларнинг пломбаланиши бепул бажарилади. Сувни ҳисобга олиш асбобларининг сақланиши, бутлиги ва пломбаларнинг бузилмаганлиги юзасидан жавобгарлик истеъмолчига юкланади. Қоидаларнинг 73-бандига кўра, истеъмолчи сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломбага шикаст етгани, узилгани ёки бутун эмаслиги каби ҳолатларни аниқлаганда, 2 сутка мобайнида ИСКХ ташкилотини бу ҳақда огоҳлантириши лозим. Ушбу факт бўйича икки томонлама далолатнома тузилади, ундаги камчилик ва носозликларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилинади ва асбоб режадан ташқари қайта назоратдан ўтказилади. Сувни ҳисобга олиш асбоби ишдан чиққанлиги тўғрисида огоҳлатирилмаган ҳолатларда I гуруҳ истеъмолчилари сарфланган совуқ сув учун ушбу Қоидалар 87-бандининг “а” кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича, сувни ҳисобга олиш асбоби текширилганлиги тўғрисида тузилган сўнгги далолатнома санасидан бошлаб асбоб ишидаги носозликлар бартараф этилган ёки янгиси ўрнатилган санагача бўлган муддат ҳисобидан тўловларни амалга оширадилар. Сувни ҳисобга олиш электрон асбоблари ишида электр энергияси ўчирилиши ёки вақт кўрсаткичлари тўхтатилиши билан боғлиқ танаффуслар борлиги аниқланса ва бу ҳолатлар электр таъминоти идораларидан берилган маълумотномалар билан тасдиқланмаган бўлса, ушбу давр учун тўловлар ўрнатилган асбобнинг юқори (максимал) кўрсаткичлари бўйича ёки сув ўтказиш қурилмасининг ўтказиш имкониятидан келиб чиқиб, мазкур Қоидалар 87-бандини “б” кичик банди бўйича амалга оширилади. Жавобгар томонидан сувдан фойдаланиш қоидалари талаблари бузилганлиги 2021 йил 3 июнда тузилган далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли 2021 йил 3 июнда тузилган далолатномага асосан сувдан фойдаланиш қоидалари талаблари бузилганлиги сабабли 2021 йил 1 февралдан 2021 йил 21 майга қадар бўлган даврга жавобгарга 02269043-сонли сув ҳисоблагиш бўйича 4650 сўм тариф бўйича 10 058 156 сўм, 02272780-сонли сув ҳисоблагиш бўйича 4650 сўм тариф бўйича 10 058 156 сўм, жами 20 116 312 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган. Кассация шикоятида келтирилган даъвогарнинг давлат корхонаси ҳисобланиши шу сабабли даъвогарнинг Палата аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги, жавобгар Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Маданият МФЙ, Бўзсув ҳудуди, 3-берк кўча, 296-уй манзилида фаолият юритмаганлиги, ушбу жой фуқаро Абдуллаева Махмудахон Бакибаевнага хусусий мулк асосида тегишлиги, тарафлар ўртасидаги шартнома нотўғри тузилганлиги, даъвогар давлат унитар корхонасидан МЧЖга айлантирилганлиги, бироқ шартнома янгиланмаганлиги, далолатнома номаълум шахслар томонидан тузилганлиги, қарздорликнинг ҳисоб-китоби текширилмаганлиги, ичимлик сув ҳафтасига икки маротаба берилганлиги ҳақидаги важлари асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Чунки, даъвогар МЧЖ ҳисобланиб, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунда унинг Палатага аъзо бўлиши таъқиқланмаган. Шунингдек, жавобгар томонидан қоидабузарлик ҳолати Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Маданият МФЙ, Бўзсув кўчасида содир қилинганлиги 2021 йил 3 июндаги далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Далолатнома номалум шахслар томонидан тузилмаган, балки, даъвогар ходимлари томонидан тузилган. Қарздорлик ҳисоб-киитоби иш ҳужжатларида мавжуд. Шикоятдаги сув ҳафтасига икки маротаба берилганлиги ҳақидаги важлари ҳам асоссиз бўлиб, қайта ҳисоб-китоб Қоийдаларга асосан амалга оширилган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни 5 кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 июлдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев Б.Убайдуллаев